***
Шоҳиста билан Мирисломнинг ўтакаси ёрилди, ўзиям. Сардор ўқишдан кеч келди, усти -боши шалаббо. Дағ -дағ қалтирайди. Шоҳиста тезгина иссиқ лимон чой берди, устига адёл ёпди, ўзига ўзи гапиргандай: "Тавба, тагида машина бўлса, қаерда ёмғирга бўккан бу бола".
Сардор шу ётганча кечки овқатга ҳам турмади. Шоҳиста ухлаб қолганмикан деб хаёл қилиб хонасига кирди, иҳраган овоздан
эсхонаси чиқиб: " Дадаси", -деб жон ҳолатда бақириб, чироқни ёқди. Югуриб ўғли ётган кроват қошига келиб чўкаллаб ўтириб, Сардорнинг пешонасини ушлади, чўғдай. Бу пайтда Мирислом ҳам ўғлининг бошида турарди.
Хусусий Тез ёрдам машинасида бир эмас иккита доктор : аёл ва эркак келган экан. Эринмай текширишди, эркак доктор ора -орада Шоҳистага савол ташлайди. Ҳамшира укол қилди, ҳамки Сардор ҳатто кўзини очиб ҳам қўймади.
Муолажалар битди чоғи, жиҳозларини
йиғиштира бошлашди, доктор қоғозга дори -дармон ёзиб Шоҳистага узатди : " Хавфли нарса йўқ, шамоллаш. Ҳозир қилинган муолажадан сўнг, иситмаси тушади, эртадан шу дориларни бошлайсизлар. Кўпроқ суюқлик беринг".
Мирислом шифокорларни кузатиб кирганда, Шоҳиста ҳамон Сардорнинг ёнида эди. Хайрият, кўзини очибди, фақат шифтга ўйчан тикилиб ётибди.
Мирислом тик турган куйи: "Сардор, яхшимисан? "- деди. Жавоб йўқ. Шоҳиста яна боласининг пешонасини
ушлаб: " Қаеринг оғрияпти ўзи,"- деди. Сардор : "Қалбим..."-
деди ичида. Аммо
ташида:" Яхшиман, ойи хавотир олманг, "-деди
Ота -онаси бироз хотиржам бўлиб хонани тарк этишди. Қилинган муолажалар таъсиридами, Сардор энди сал исигандай бўлди. Қўлига телефонини олди. Сабура билан тушган суратига узоқ тикилди. Кейин синфдошлар гуруҳидан қизнинг номерини топди ва жаҳл устидами, алам
билан " Бахтли бўл... "деб ёзди.
Давоми бор.
Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, унутманг.
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi