РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ОЛИНГАН ҚАРЗЛАРНИ КЕЧИКТИРИШ ҲАҚИДА ҚАНДАЙ НАСИҲАТ ҚИЛГАНДИЛАР?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Имкони бор одамнинг қарзни бермай чўзиб юриши зулмдир. Биронтангизнинг қарзи ўзига тўқ одамга ҳавола қилинса, (ҳақдор) ўшанга борсин", дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига келиб, у зотдан қарзини қўполлик билан талаб қилди. Саҳобалар у билан бўлиб қолишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уни тек қўйинглар, албатта, ҳақ эгасида гапириш ҳаққи бор”, дедилар. Сўнг "Унинг туяси каби туя беринглар", дедилар. Эй Аллоҳнинг Расули, унинг туясидан каттароқ туядан бошқасини тополмадик, дейишди. У зот: "Ўшани беринглар. Албатта, одамларнинг яхшилари ҳақни чиройли қилганингиздир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти.)
***
"Аллоҳ таоло бир қулини севдими, уни дунёда асрайди. Гўё сиздан бирингизнинг бемор кишига сувни ман қилганингиз сингари" (Термизий ривояти).
«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.
Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz