Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Ассалому алайкум қадри баланд қадрдоним.
Китоб ўқишни жуда яхши кўраман. Одатда бир кунда китобнинг 20-25 варағини ўқиб, уни кун давомида мушоҳада қилиб юраман. Фикрлайман, ўзимга қайта қайта сўзлаб бераман.
Алҳамдулиллаҳ сафарларим кўп, саёхатларим хам тез тез бўлиб турсада, барибир йўлга чамадон йиғиш бошлаганимда унга биринчи бўлиб йўлга олинадиган китобларим солинади. Китобсиз сафарга чиқмайман....
Кундалигим хошиясидаги битиклардан: Қаршингдаги инсоннинг фикрларини ўқишни истасанг, у ўқиган китобларни ўқи. Ўзим хурмат қилган, ғойибона устоз деб билган кўпгина ақлли инсонларнинг китобларини ёки улар тавсия қилган китобларни ўқиб чиқганман. Шу орқали фикрлашимни ошириб, дунёга устозларим кўзи билан қарашга харакат қилганман.
Мехр ила Сизнинг психологингиз Азизахон Ташходжаева