Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Мурожаат учун: 👉 @NigoraMuzafarovna
Админка ёрдамчим 👉 @MSadiyeva
Kаналга аъзо булиш учун 👉
t.me/LatipovaNigoraMuzafarovna

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
ЯХШИЛИКНИ ТОШГА ЎЙИБ ЁЗИШ КЕРАК

Икки дўст саҳрода кетиб боришарди. Бир пайт дўстлар баҳслашди ва улардан бири иккинчисига тарсаки туширди. Дўстининг юзи оғриди, лекин ҳеч нарса демади, кумга ёзди:
- Бугун менга энг яхши дўстим тарсаки туширди.

Улар йўлда давом этдилар. Анҳорга етишди ва у ерда чўмилишди. Тарсаки олган чўкишига оз қолди, дўсти уни қутқарди. У ўзига келгандан кейин тошга ўйиб ёзди:
- Бугун энг яхши дўстим ҳаётимни сақлаб қолди.

Тарсаки туширган сўради:
- Мен сени хафа қилганимда сен уни қумга ёздинг, энди эса тошга ўйдинг, нега?

Дўсти жавоб берди:
- Агар кимдир бизни хафа қилса, биз буни қумга ёзишимиз керак, шамоллар уни ўчиради. Лекин кимдир қандайдир яхшилик қилса, ҳеч қандай шамол уни ўчиролмаслиги учун, биз уни тошга ўйиб ёзишимиз керак. Хафа бўлсангиз қумга, хурсанд бўлсангиз тошга ёзишни ўрганинг.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
@LatipovaNigoraMuzafarovna


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Қайси ойда туғилгансиз? Психологик тест жавоблари 👇👇👇👇

🎄Январь🌲

Киришимлилигингиз сабаб атрофдагилар билан тез тил топишасиз. Сизни севганларни чин дилдан қадрлайсиз. Ички дунёнгиз гўзаллиги ташқи қиёфангизда намоён бўлади. Орзуларингизнинг чеки йўқ. Улар ушалишига ишониб яшайсиз. Камчилигингиз, доим диққат-марказда бўлишни истайсиз, агар бирор даврада эътибордан четроқда қолсангиз, аразлаб, тўнингизни тескари кийиб олманг.

❄️Февраль🌨

Ақлли ва дунёқараши кенг инсонсиз. Ич-ичингидан романтикага ошуфта бўлсангиз-да, ҳаётга реал қарайсиз. Бировнинг қўлига қараб ўтиришга тобингиз йўқ. Барча ишларни бир ўзингиз бажаришни ёқтирасиз. Жаҳлингиз тез чиқса-да, буни яшира олшингиз таҳсинга сазовар. 

🌳Март🌳

Истараси иссиқ, сирли, ёқимтой, қўли ва кўнгли очиқ Кўп гапиришни ёқтирасиз. Тез жаҳлингиз чиқади. Танбеҳ беришга устасиз. Мақтов эшитиш эса жону дилингиз. Сўнгги урфдги кийимларни кийишингиз, доим ўзингизга эътиборли бўлишингиз шарт. Атрофдагиларга ҳам шундай муносабатда бўлинг.

🌺Апрель🌺

ҳазилкаш, қувноқ, ўжар, сергап ва ҳотамтойсиз! Атрофдагилар билан яхши муносабатда бўласиз. Шунинг учун ишдаям ошиғингиз олчи. Янгиликлардан доим бохабарсиз. Спорт билан шуғулланиш, мусиқа тинглаш, дам олиш ва сайёҳатга чиқиш жону дилингиз.

🌼Май🌻

Ушбу ойда туғилганлар қарор қабул қилишга уста бўлишади. Муросаи мадоранинг устаси фаранги эканликлари боис улардан яхши раҳбар чиқади. Қўрқмасдан мақсадлари сари интилади. ҳамиша кулиб тургани учун хафа қилишга ботина олмайсиз. Шу сабаб дўстлари кўп. ҳис-ҳаяжонга берилувчан, дилидаги тилида. Салбий томони, жуда эътиборталабдирлар.

🌈Июнь🌞

Ёзнинг илк ойида туғилган «ичимдаги топ» дейдиганлардан. Хотиражам, дунёни сув босса, тўпиғига чиқмайди. Ғурури баланд. Битта инсонни севадилар ва улар учун садоқат муҳим. Рашк оловини бир ёқсалар ўчиролмай, олам овора. Дўстлари учун бор имкониятларини ишга солади. Раҳбарлик қобилияти кучли.

☀️Июль☀️

Бетакрор ва кўнгли тоза Янги дўстлар билан танишишни хуш кўрасиз. Истагингиз, завқу шавққа тўла ҳаёт кечириш. Шу сабаб муаммоларга дуч келганда ўзинингизни йўқотиб қўясиз. Бироз вазминроқ бўлинг, ҳаётга жиддий қаранг. 

🌸Август🌸

Кўнглингиз бўш. Аммо ҳамма нарса назоратингизда бўлишини хоҳлайсиз. Ўзингизга ишончингиз баланд. Сувни кўрмагунча этикни ечмайдиганлар тоифасига кирасиз. Тасаввур оламингиз бой. Қизиқувчансиз. Кучлилигингиз ва иродангиз ўрнак бўлишга арзигулик.

🍃Сентябрь🌱

Жасоратли Дўстларингиз даврасида бўлиш ёқади сизга. Эътиборталабсиз-у, аммо одамларнинг диққатини ўзингизга тортишни билмайсиз. Сохталикни хушламайдиган, самимийсиз. ҳаётда бироз фаолроқ бўлсангиз, кўп нарсага эришасиз.

🍂Октябрь🍁

Хотирангизга гап йўқ. Воқеа-ҳодисиларга жуда эътиборлисиз. Ўзингиз истаган нарсаларга эришиш учун чин дилдан ҳаракат қиласиз. Олма пишиб, оғзингизга тушишини кутмайсиз. ҳазилга устасиз. Доим кулиб юрасиз.

☔️Ноябрь☔️

Қайсар, баъзи пайтларда қаҳри қаттиқ иродаси кучли. Уларни юпатиш осон. ҳамма жойда тартибни ва масъулиятни талаб қилишади. Адабий асарлар ўқишни ва санъатни яхши кўради. Саёҳат қилиш жону дили. Кечириш ва унутишни ўрганишса, яшашлари осон бўларди.

🌬Декабрь🌨

Чиройли, таъсирчан ва фаолсиз! Яқинларингиздан ёрдамингизни аямайсиз. Сўз билан ҳамма нарсани тушунтириб бера оласиз-у, аммо атрофдагиларни тинглашни билмайсиз. Доим шошиб юрасиз. Сабрлироқ бўлинг, шунда муаммолар гирдобида қолиб кетмайсиз.
@LatipovaNigoraMuzafarovna


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹

#Жума_ мутолааси

Хорун ар-Рашид ўз вазири Жаъфар, яна ўзининг энг яқин хизматчиси билан суҳбатлашиб ўтирганди. Гапдан гап чиқиб Жаъфар Хорундан:
— Нимадан энг кўп завқланасиз?— деб сўради, Хорун ар-Рашид шундай жавоб берди:
— Мен энг нафис кийимлар кийдим, лаззатли овқатлар едим, энг нодир шарбатлар ичдим, энди буларнинг ҳеч бири мени завқлантира олмайди. Умрим-нинг шу даврида соф, тоза ҳавода нафас олиш, бир пиёла кўм-кўк ва муздек сув ичиш ва бола-чақаларимнинг атрофимда гирди-капалак бўлиб юришларини кўриш энг буюк завқимдир.
Шундан кейин Хорун ҳам Жаъфарга шундай савол берди, Жаъфар айтди:
— Марҳамат қилиб берган боғингизда умр кечириш мен учун энг буюк завқдир.
Жаъфарнинг жавобини эшитгандан кейин Хорун ар-Рашид суҳбатлашиб ўтирган энг яқин хизматчисига ҳам худди шундай савол қилди. Хизматчиси айтди
— Менинг оладиган завқим сизларникидан тамом бошқачадир. Қандай завқ дейсизми? Мана эшитинг, диққат билан қулоқ солинг. Етим-есирларга, муҳтож-ларга қўлдан келгунча ёрдам бериш, умуман, ҳаммага яхшилик қилиш мен учун энг буюк завқдир. Бу завқ халқ кўнглига нақш этилган, шоирлар томонидан мақталган, ҳаммага маъқул ва мақбул бўлган энг буюк завқдир.
Хорун ар-Рашид хизматчининг сўзларини эшитгач, ўрнидан туриб Жаъфарга:
— Бугунги суҳбатимиз етади, кетайлик, бу хизматчим ҳақ сўзлари билан мени ҳам, сени ҳам мағлуб этди,—- деди.
@LatipovaNigoraMuzafarovna


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
​​#Жума_мутолааси

Агар Аҳмад сени чақирмаса

Бир Рамазон оқшоми Ускудар ашрофларидан бир бой фақиру фуқарога ифтор берди. Овқатдан кейин меҳмонлар билан ҳол-аҳвол сўрагач, бойлигини санай кетди:

— Афандим, Самандирадаги 1500 йиллик еримда бу ёз полиз экинлари етиштираман.

Меҳмонлардан, дарвешсифат бир киши қараб туриб:

— Агар Аҳмад сени чақирмаса, деди.

Бой буни эшитмагандай давом этди:

— Азизим, Бейкоздаги дала ҳовлимга бу йил янги қўшимчалар киритаман.

Дарвеш яна:

— Агар Аҳмад чақирмаса, деди.

Бой бунга ҳам аҳамият бермай давом этди:

— Келаси ой Ҳиндистонга катта бир тижорат карвони жўнатаман. Бу тижоратдан катта фойда кутяпман.

Дарвеш яна:

— Агар Аҳмад чақирмаса, деди.

Бой ортиқ чидолмади, жаҳли чиқиб:

— Афанди, агар Аҳмад сени чақирмаса деб турибсиз, ким ўзи бу Аҳмад?, — деди.

Дарвеш хотиржамлик билан:

— Қорача Аҳмад қабристони, деб жавоб берди.

Туркчадан Марям Осиё таржимаси
@LatipovaNigoraMuzafarovna


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АҚШ. Калифорния. Йосемити миллий боғи.
@LatipovaNigoraMuzafarovna


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
БОЛАЛАР ЁЛҒОН ГАПИРИШНИ КИМДАН ЎРГАНАДИ?

Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади...
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади...
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болакай отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?

Ҳикоя давом этади...
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

Интернетдан олинди.
@LatipovaNigoraMuzafarovna


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
БОЛАЛАР ЁЛҒОН ГАПИРИШНИ КИМДАН ЎРГАНАДИ?
@LatipovaNigoraMuzafarovna


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Табиат гўзалдир!


Мен орзуларни чизишни истайман.... Фақат рус тилида... Азиз одамларингизни яқинларингизни ардоқланг. Лаҳзалар қайтарилмас....🙏
https://t.me/LatipovaNigoraMuzafarovna


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
ЎҚИТУВЧИДА НЕ АЙБ?
(норасмий изоҳ)

Яқинда ижтимоий тармоқларда аёл ўқитувчининг болаларга танбеҳ бераётгани акс эттирилган видео тарқалди. Тагига эса:”Мана бундай педогогларимиз борлигидан афсусланаман. Афсуски гуруч курмаксиз бўлмайди. Расмий изоҳ кутиб қоламиз” жумласи ёзилган.
Хўш, нима мақсадда сизга расмий изоҳ керак бўлиб қолди? Воқеага норасмий ва холис равишда менинг ҳам изоҳимни ва саволларимни эшитинг.
Аввало, устозни гуручга, қолаверса курмакка қиёслаш тўғримикин? У гуруч ё курмак бўлганида устоз даражасига кўтарилмасди, шунга ақлингиз етмадими? Ўқитувчининг болаларга “ҳайвон”, дея қичқирганини оқламоқчи эмасман. Аммо, ҳатто ҳайвонлар ҳам инсонни ўзини йўқотар даражада жаҳлини чиқармайди. Яхши гапга тушунишади. Аслида сиз, аксинча, болаларини ҳайвондан ҳам бадтар қилиб тарбиялаётган ота-оналарга нисбатан расмий изоҳ сўрасангиз тўғрироқ бўлмасмиди? Нима учун ўқувчилар ўз устозини сенсираяпти, нари борса тўртинчи синф боланинг қўлига телефонни ота-онаси нима мақсадда бериб қўйибди, дея савол ташласангиз адолатдан бўлмасмиди? Илм олиш ўрнига ўз устозини пусиб тасвирга олиб ўтирган муштдек бола эртага ватан хоинидан ҳам бадтар махлуқ бўлиб етишмайдими? Ўша пайт келганида, бугун болани бу йўлдан қайтариш ўрнига унга шерик бўлиб, видеотасвирини тарқатганингиз учун виждонингиз қайта-қайта қийналмасмикин?
Онасининг юзига торт билан туширган ўсмирни кўриб ҳам кўзингиз очилмаган бўлса, устозини яширинча тасвирга олаётган бу бола бир кун келиб башарангизни нажас билан бежаган вақтда кўзингиз очилармикин?
Расмий изоҳ сўрабсиз. Ўттиз хил тарбия кўрган ўттиз бола томонидан асаблари ўтмас эгов билан ўттиз жойидан эговланган ўқитувчига чора кўрилса кўнглингиз жойига тушадими? Ўқитувчида нима айб? Болангизни илмли инсон бўлиб етишиши учун куйиб ёнганими? Газ ёки кўмир бўлмай қолганида сизнинг болангиз соғлигини қайғуриб сўнгги тийинини сарфлаб электр печи олиб синфни иситганими? Уйига қўймаган компьютерни айнан сизнинг болаларингиз фойдаланиши учун синфга олиб келиб қўйганими? Бундан ортиқ яна нима қилсин?
Ўқитувчида нима айб? Бирлари оёқ кўтариб ўтирса, яна бири сенсираб бақирса, айримлари варанглатиб мусиқа қўйворса, энг тубанлари эса бу ҳолатларни яширинча видеотасвирга олса, огоҳлантириш-у яхши гапга тушунмаса устоз бечора нима қилсин? Телефонларни йиғнаб олиб директорга олиб борса синфидан телефон чиққани учун яна ўзи айбдор бўлса, ота-она бостириб келганида уни ҳимоя қиладиган директор топилмаса, аксинча ота-она-ю ўқувчиси кўз олдида дашном эшитса ўқитувчи бечора додини кимга айтсин? Уларга осон эмас. Заррача ақлингиз бўлса устозларни айбламанг!!!

Мирзабек ЖАПАҚОВ. ҳуқуқшунос журналист, Хоразм.
https://t.me/LatipovaNigoraMuzafarovna


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Болаларга қолдирадиган ЭНГ катта мерос бу сизнинг муҳаббатингиз. Чунки ота онаси севган фарзандлар ЭНГ бахтли инсонлардир.


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Бировни омонатига хиёнат қилиш яхшимас, эшаквой!😉🙈😂


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
​​#Дард

"Сен онам бор учун гўзалсан Ҳаёт!"

Эй ҳаёт, бунчалар чигалсан нега?
Ҳар ишнинг жавоби бордир эртага.
"Қанча тошинг бўлса, мана менга от",
Онамсиз мен учун бир пулсан ҳаёт!

Заҳрингни ёмонга сочақолгин бор,
Сен шунчалар пастсан, шунчалар беор.
Аллоҳим яратган энг буюк ижод-
У менинг онамдир билиб қўй ҳаёт!

Онамни йиғлатма, асра, авайла,
Оламда онани жаннат деб сайла.
Уларни ёнида бўлиб тур нажот,
Дунёнинг шодлигин улашгин ҳаёт.

Бахтдан ярқираган пешонангни тут,
Онамнинг ёнидан таъзим қилиб ўт,
Дардингни ҳўв ана ёмонларга сот,
Фаришта онамга кулиб боқ, ҳаёт.

Бошидан учирма азиз рўмолин,
Ўзига сездирма ёлғизлик ҳолин.
Мадад бўл онамга, ҳам сабру сабот,
Шунда сени ҳурмат қиламан ҳаёт.
Онам қайда бўлса, доим болам дер,
Азобларинг бўлса, мана менга бер.
Онам азоб чекса чидолмасман рост,
Онамсиз дунёйинг керакмас ҳаёт!

Ёмон бўлсанг бизга, сендан нима наф,
Мен доим эзгулик, яхшилик тараф.
Онамсиз нурсизсан, гўё зулумот,
"Сен онам бор учун гўзалсан Ҳаёт!"


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Аёл киши ўзини бахтли кўрсатишга ҳаракат қиляптими, билингки, юрагида дарди бор.

©Ўткир Ҳошимов (Қалбингга қулоқ сол) асаридан.

Хайрли кун, яхшилар!




Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
​​☝️АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР.

1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

2. Бизни севганларга
озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...

3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...

4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар хар доим вақт топамиз...

5. Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

7. Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...

8. Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч кандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз..


Мени қувма зинхор ҳаёлларингдан,
Ҳеч бўлмаса яшаб қолай ўйингда...


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Ассалому алайкум !
Ҳайрли тонг !

Субҳидам гулларга ўраб оламни.
Тонг отди, осмоннинг юзида ханда.
Қуёш нурларига кўмиб ноламни.
Гул тердим шудринглар ювган гулшанда.

Олинг меҳрим қўшиб узатай уни.
Яхши тилакларим ҳамроҳи бўлсин !
Ҳар фасл тонглари очиб гулхани.
Тафтида қалбимиз исиниб юрсин!

Олинг меҳрим сизга бўлсин одамлар !
Таъзимлар қилайин тонгдан уйғониб.
Ортда қолмоқдадир босган қадамлар.
Соғинч йиғламоқда минг бир тўлғониб!


Репост из: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Алишер Файз - Қалбларни йиғлатган сўзлар....😢😢

Показано 20 последних публикаций.