✔️2025 – 2029 йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги дастури тасдиқланди
⚡️Қонунчилик палатаси Кенгаши 2025 йил ва ундан кейинги йилларда ишлаб чиқиладиган янги қонун лойиҳалари бўйича Дастур лойиҳасини кўриб чиқди ва маъқуллади.
✍️Дастур доирасида 40 дан ортиқ қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш (қабул қилиш) режалаштирилмоқда. Биргина, 2025 йилда 18 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши белгиланган. Уларнинг 13 таси яхлит қонун шаклида қабул қилинади.
🤔 Шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳам бир қатор лойиҳалар кўриб чиқилади.
🤔 Янги қонунларни қабул қилиш орқали мамлакатда иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш мақсад қилинган.
✅ Kun mavzusi

🌀 2025 йилда қабул қилиниши кутилаётган асосий қонунлар:
✅ “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида” – шаҳарларнинг инфратузилмасини яхшилаш ва ривожлантиришга қаратилган;
✅ “Улуш киритиш асосида уй-жой қуриш тўғрисида” – улушли қурилишда фуқаролар маблағларини ҳимоя қилиш механизмларини яратишни назарда тутади;
✅ “Пулли автомобиль йўллари тўғрисида” – тўлов асосидаги автомобиль йўллари тизимини ташкил этиш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди;
✅ “Мажбурий тўловлар ва йиғимлар тўғрисида” – солиқ ва бошқа мажбурий тўловларга оид қоидаларни тартибга солишга қаратилган;
✅ “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида” – банклар тўловга қобилиятсиз бўлганда молиявий тизимга салбий таъсирини камайтириш ҳамда омонатчилар манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган;
✅ “Капитал бозори тўғрисида” – капитал бозорига оид мавжуд 163 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни умумий бир қонун доирасида мувофиқлаштириш мақсадини кўзда тутади.