✔️ Ўзбекистон парламентида янги сиёсий воқелик: “Тараққиёт блоки” тузилди!Бугун юртимиз сиёсий майдонида муҳим ва тарихий қадам ташланди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари бирлашиб, “Тараққиёт блоки"ни тузди.
🔴 93 нафар депутатни бирлаштирган мазкур блок парламентда кўпчиликни шакллантириб, давлат ва жамият тараққиётига тааллуқли энг долзарб масалалар ечимини топишда етакчи сиёсий кучга айланади.
✍️
Блокнинг асосий мақсади — икки партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини бирлаштирган ҳолда, "Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш, давлат ва жамиятнинг барча жабҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш, фуқароларнинг ҳаёт сифати ва фаровонлигини оширишдир.
✅
"Tараққиёт блоки”нинг устувор йўналишлари:
✅ Миллий иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, тадбиркорликни рағбатлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш;
✅ Ҳар бир фуқаро учун хусусий мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини таъминлаш;
✅ Сўз эркинлиги ва мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш, очиқлик сиёсатини давом эттириш;
✅ Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, инсон салоҳиятини ривожлантириш;
✅ Солиқ тизимини соддалаштириш, тадбиркорлар учун тенг ва адолатли шароит яратиш;
✅ Давлат хизматларини рақамлаштириш, бюрократияни камайтириш;
✅ Замонавий пенсия тизимини жорий қилиш ва фуқароларнинг шахсий танлов имкониятини кенгайтириш;
✅ Мамлакат хавфсизлиги, суверенитети ва миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш.
🤔 Бу сиёсий блок нафақат парламентда, балки бутун мамлакат сиёсий ҳаётида янги босқични бошлаб беради. Давлат тараққиёти учун зарур бўлган муҳим қарорларни қабул қилишда янги сиёсий мувозанат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиради.
🤔 Эндиликда “Tараққиёт блоки”нинг фаолияти орқали парламентдаги ислоҳотлар темпи янада кучаяди. Юртимизда барқарор иқтисодий ўсиш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий қадриятлар ҳамда демократик принципларга содиқ сиёсий муҳитни шакллантиришга катта ҳисса қўшилади.
✅
Kun mavzusi