Ҳуқуқий маслаҳат
❓Қандай ҳолатларда Паспорт ID-картага алмаштирилади?
❗️Қуйидаги ҳолларда алмаштирилади:
- паспортнинг амал қилиш муддати тугаганида;
- фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;
- паспортдаги ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;
- суд ажрими билан паспортнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда;
- паспорт бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
- паспорт йўқотиб қўйилганида.
✅Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари паспортнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги суд ажримини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига маълумот учун юборади.
Фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгаргандан сўнг паспорти бир ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.