#қадим Косон юздан ортиқ олиму фузалоларга бешик бўлган маскан
КОСОНСОЙ ВА КОСОНИЙЛАР
Косонсой - Фарғона водийсининг энг чекка туманларидан бири. Милоддан аввалги III-II асрларда ҳозирги Муғтепа археологик ёдгорлиги ўрнида қадим Косон шаҳрига асос солинган. Археологик тадқиқотларга қараганда, Косон шаҳри Косонсой сойининг чап соҳилидаги табиий тепалик устида, стратегик жиҳатдан қулай жойда барпо этилган. Довонлар империяси, буюк Кушонийлар империяси, Эфталитлар (V-VI асрлар), (VI- VIII асрлар), араблар (VII-IX асрлар), Сомонийлар (IX-X асрлар), ундан кейин Қорахонийлар даврида кўҳна Косон шаҳри пойтахт - шаҳар, ҳарбий-сиёсий марказ ҳамда илму фан, йирик ҳунармандчилик, савдо-тижорат ишлари тараққий этган маданий-иқтисодий марказ мақомига эга бўлган.
X-XVI асрларда кўҳна Косондан кўплаб етук алломалар етишиб чиққан. Бу ҳақда араб тарихчилари Яъқубий, Истахрий, Ал-Мақсудий, ибн Муродбек, М.Тоҳир кабилар ва бошқа манбаларда маълумотлар учрайди. Олим-аллома Муҳаммад Маҳмуд ибн Вали Косоний ҳам кўплаб алломалар ҳақида эсдаликлар ёзиб қолдирган. Манбаларда XII асрда яшаган тарихчи олим Жамол Қаршийнинг отаси ҳам косонлик бўлгани зикр қилинади. Косоний тахаллуси билан машҳур бўлганлардан бири Абу Нуваси Аҳваий Косонийдир (768-855). У олим ва шоир бўлиб, ўзи яшаган даврдаги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида эсдаликлар қолдирган.
Абу Наср Аҳмад ибн Сулаймон Косоний 1080-1086 йилларда Қорахонийлар давлатида вазир ва қози лавозимларида ишлаган. Тарихчилар Абу Наср ал-Косонийни XI асрнинг етук шоири ва илм арбоби бўлганлигини ёзма манбаларга асосланиб эътироф этишади.
Муҳаммадхон АКРАМОВ.
@Kosonsoymuzeyi