Kosonsoy tarix muzeyi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Искусство


Bu kanaldan Kosonsoy Tarix Muzeyi haqida batafsil malumot olishingiz mumkin.
15-11-2018.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Искусство
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Мухаммадхон Акрамов
Косонсой туман Махдуми Аъзам маҳалласида янгидан қад ростлаётган Саййид Жалолиддин Косоний мақбараси


Репост из: Мухаммадхон Акрамов
Ўзгандаги Саййид Бурҳониддин Қилич мақбараси.


Репост из: Мухаммадхон Акрамов
#биласизми?
Саййид Бурҳониддин хожа қабрлари қаерда?

Косонсой сойи ўнг қирғоғидаги Хонақоҳ қабристонида дафн этилган Саййид Жалолиддин
Косоний кўҳна Косоннинг энг нуфузли саййидларидан бири, фақиҳ олим эди.
Саид Жалолиддин Наманган, Ахсикат ва Косон мадрасаларида мударрислик қилган. У Ахсикат ва Косон ҳукмдорлари ҳузурида катта мавқега эга бўлиб, мамлакатнинг сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Махдуми Аъзам шу зотнинг фарзандидир.
Саййид Жалолиддин Косонийнинг боболари Саййид Бурҳониддин хожа ҳам ўз даврининг етук олимларидан бири бўлган. У кишининг қабрлари Косонсойдаги Сандақа (Сандиқли) мозорда. Нега бу қабристон Сандақа деб аталади?
Ривоят қилишларича, Саййид Бурҳониддин хожа вафотларидан бир қанча муддат ўтиб, Косоннинг нуфузли уламоларидан бирининг тушларига кирибдилар.Ул зот: "Мени зудлик билан бу жойдан кўчиринглар", дер эканлар. Тонгда бир қанча уламолар машварат қилиб, Саййид Бурҳониддин хожа қабрларини очиб, жасадларини сандиққа солиб, бошқа жойга дафн қиладилар. Эртаси куни сой қирғоғидаги баланд жарликда жойлашган Саййид Бурҳониддин хожа дастлаб дафн этилган қабристоннинг бир қисми қулаб тушади. Бекорга Саййид Бурҳониддин хожа уламо тушларига кирмаган эканлар.
Яна бир гап, айримлар Махдуми Аъзам аждодлари Саййид Бурҳониддин хожа ва Саййид Бурҳониддин Қилични баъзан адаштириб юборишади. Саййид Бурҳониддин Қилич Махдуми Аъзамнинг 11
асрларда яшаган бобокалонлари, Фарғона ҳукмдорларидан биридир. У кишининг қабрлари Ўзганда.
Саййид Бурҳониддин Қилич тўғрисида икки қадимий манба мавжуд: 800йилча илгари Имом Насафий томонидан ёзилган" Қандия"( Ал-қанд фи таърихи Самарқанд) китоби ва 16асрда ёзилган "Жоме ул-мақомот" (Махдуми Аъзам тарихи) асарларидир.

Муҳаммадхон Акрамов


Репост из: Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
🔰 Ассалому алайкум азиз маҳалладошлар!

🔍 Юртимизда баҳор нафаси ҳукмрон. Бу йил қалбларимиздаги шукроналик, шукуҳ икки ҳисса кўпдир. Боиси, кўкламнинг илк куни муқаддас рамазон ойи билан бошланди.

🔍 Барчангизни аввало, баҳорнинг кириб келгани, бу йилги яшариш фасли эзгулик, хайр-у саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазони шарифни ҳам бошлаб келгани билан чин дилдан қутлаймиз.

🔍 Халқимизда "Ободлик кўнгилдан бошланади" деган нақл бор. Аслида ҳар бир эзгулик, яшаришлар, янгиланишлар қалбдан бошланади, амалларимизда эса акс этади. Шу боис табиат ҳам бор гўзаллигини кўрсатиб, оламни яшилликка, гулларга буркайди. Бу жараёнда ҳар бир инсон ҳам она табиат билан монанд ҳаракат қилиб, хонадони, маҳалласига ободлик олиб кирса, гуллар экса, сарамжон-саришталикни канда қилмаса, юрт ҳам фаровон, кўнгиллар ҳам обод бўлади.

🔍 Айниқса, бундай кунларда халқимизга хос анъана ва қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз янада яққолроқ намоён бўлади, бўй кўрсатади. Азалдан халқимиз уйини обод, кўнглини пок туйғулар, эзгу амаллар билан боғлайди, саришталикни хуш кўради, гўзалликдан кўзи қувнайди.

Ҳурматли маҳалладошлар, келинглар, ободликни хонадонимиздан, маҳалламиздан бошлайлик. Уйимизга кўчаларимизга файз, маҳаллага кирган ҳар бир инсон қалбига эса яшариш руҳини олиб кирайлик!

Қаҳрамон Қуронбоев
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси


👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентдаги давлат музейи тақдири сўроқ остида…

Маданий мерос агентлиги амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи муҳофаза ҳудудидаги қурилиш ишларини ҳақиқий ортидан тегишли судга даъво ариза киритди.

Аввалроқ, суд «Tarim Inshaat Investment Group» томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларини тўхтатган эди.

1 март куни Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида «Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи муҳофаза ҳудудидаги қурилиш ишлари ва унинг маданий меросга таъсири» мавзусида брифинг ўтказилди.

Брифингда Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, санъат арбоби, академик, профессор Турсунали Қўзиев иштирок этиб, давлат музейи атрофидаги қурилишлар музей муҳофаза ҳудудига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этди.

Маълум бўлишича, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар «Tarim Inshaat Investment Group» олиб бораётган қурилиш ишларидан норози бўлишган.


🔰 «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» – Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисида президент қарори имзоланди

▫️«2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.

Унга кўра, 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» бош ғояси асосида умумхалқ сайиллари шаклида нишонланади.

Бу йилги Наврўз байрами Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун байрам дастурхони ёзиш ҳамда турли хайрия тадбирларини ўтказишга эътибор қаратилади.

Байрам тадбирлари давомида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, китоб кўргазмалари, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконлари, кўклам таомларини тайёрлаш ҳамда бу борада кўргазмали савдо ва танловлар ташкил этилади.

Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади.

Умумхалқ сайиллари уюштириладиган асосий майдонлар, кўчава хиёбонларни миллий услубда байрамона безатилади. Байрам тадбирлари доирасида ҳар бир ҳудудга хос бўлган халқ ўйинлари, томошалар, кўргазмалар ўтказилади, баҳорий таомлар сотиладиган очиқ ошхоналар ташкил қилинади.


👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Баҳор келди азизлар,
Таратиб хуш тароват.
Бирга келган Рамазон,
Бўлди баҳорга зийнат.

Ҳар галгидай эмас,
Баҳор бу гал ўзгача.
Нурга тўлди борлиқ,
Ифори ҳам бошқача.

Баҳор келди Азизлар,
Баҳор келди.
Етаклашиб бирга,
РАМАЗОН КИРИБ КЕЛДИ.

Ориф Султон


Репост из: Saida Mirziyoyeva
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aziz yurtdoshlar, hurmatli dindoshlar!

Sizni kirib kelgan Ramazoni sharif bilan samimiy muborakbod etaman!
Alloh bu muborak oyni aziz Vatanimiz uchun, butun dunyo musulmonlari uchun tinchlik-xotirjamlik, ahillik va baraka oyi qilsin.

Ramazon muborak!
-

Дорогие соотечественники, уважаемые единоверцы!

От всего сердца поздравляю вас с наступлением благословенного месяца Рамадан!
Пусть Всевышний сделает этот священный месяц временем мира, спокойствия, согласия и благодати для нашей Родины и всех мусульман мира.

Рамазон муборак!


ЭЪТИРОФ
Британиялик олим В. Маделунг "Мовароуннаҳр ҳанафий мактаби" деб номланган халқаро илмий анжумандаги маърузасида аллома Мавлоно Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал Косонийнинг "Бадоеъ-ус саноеъ фи тартибаш уш-шароеъ" ("Шариат тартибидаги ажойиб санъатлар") асари ҳақида шундай деганди: "Ушбу асар ҳанафий мазҳаби фиқҳига оид китоблар орасида кейинчалик ҳам унинг даражасига ета олмайдиган маҳорат намунасидир".
Имом Косонийнинг ушбу асари 7 жилддан иборат бўлиб, кўп асрлар давомида ислом ўқув юртларида фиқҳ соҳасидаги муҳим ўқув қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда.
Бундан ташқари Имом Косонийнинг" Ал Султон ал мубин фи усул ад—дин"номли асари ҳам анча машҳур бўлган.


#РАСМАН

🔰 Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказилади — Президент қарори

▫️«Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори эълон қилинди.

Унга кўра, 2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/7913


Репост из: Мухаммадхон Акрамов


Репост из: Мухаммадхон Акрамов


Репост из: Мухаммадхон Акрамов
Халқаро журналда музей фаолияти ёритилди

"Лучшие интеллектульные исследования" халқаро журналининг 2025йил февраль ойидаги 39-сони, 1-томида Косонсой тарих музейи ходимлари М. Акрамов ва И. Пўлатовнинг илмий мақолалари чоп этилди. Унда музей фаолияти, ундаги ноёб экспонатлар ҳақида сўз юритилган.


#Кун_тарихи

Бобурий ҳукмдорлар Бухоро хонларининг суратларини нега чиздирганлар?


Ватанимиз тарихидаги 25 февраль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Батафсил: https://uza.uz/posts/691604


#таъзия
Ҳасанбой Эсонбоев

Туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси оғир жудоликка учради. Бутун ҳаёти ва меҳнат фаолиятини қишлоқ хўжалиги ривожига бағишлаган уста пахтакор Ҳасанбой Эсонбоев 79 ёшида вафот этди.
Ҳ. Эсонбоев1946 йил Ровот қишлоғида туғилди.Андижон пахтачилик институтини тугатгандан сўнг бутун умрини туманимиз қишлоқ хўжалиги равнақига бағишлади.
Йигирма йилдан ортиқ вақт бригада бошлиғи,етти йил жамоа хўжалиги раҳбари сифатида фидокорона меҳнат қилди Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди.
Тажрибали деҳқон ўнлаб иқтидорли шогирдлар тайёрлаб, қишлоқ хўжалиги соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш борасида ҳам ибрат намунасини кўрсатди.
Меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Ҳасанбой Эсонбоевнинг ёрқин хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Косонсой тарих музейи.




Репост из: Kosonsoyliklar uz | Rasmiy
#туризм
МОЗИЙГА САЁҲАТ

Косонсойнинг кўҳна тарихини ўзида мужассам этган туман тарих музейи ҳамиша тарихчи олимлар, талаба ва ўқувчилар, кенг жамоатчиликни ўзига жалб этиб келади.
Вилоятимиздаги нуфузли Наманган Давлат университети ва Наманган давлат педагогика институти билан ўзаро шартномага асосан музейда "Мозийга саёҳат"дастури асосида мазкур олийгоҳлар талабаларига беминнат хизмат кўрсатилмоқда.Талабалар
Косонсой тарихи билан танишиш жараёнида Косонсой заминида туғилиб, вояга етган буюк алломалар,хусусан Алоуддин Абу Бакр Косоний, Махдуми Аъзам Косонийнинг ҳаёти ва фаолиятига оид давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Талабаларнинг музейга ташрифи давом этмоқда.
Иномжон Пўлатов.

@KOSONSOYLIK_UZ


🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "«Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони


Репост из: Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
#Таъзия

🔰 Косонсой тумани нуроний-фахрийлари оғир жудоликка учради

▫️Кўп йиллар вилоят, туманимиз равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган меҳнат фахрийси Абдураҳимхон Жаъфаров 75 ёшида вафот этди.

А.Жаъфаров 1950 йил Косонсой туманининг “Чиндовул” қишлоғида туғилди.
Андижон пахтачилик институтини тугаллаб, дастлаб туман сув хўжалик соҳасида самарали меҳнат қилди. 1979-1984 йилларда Косонсой туман ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, раиси бўлиб ишлади. 1985 йилдан 1988 йилга қадар Янгиқўрғон туманига раҳбарлик қилди. Бир қанча муддат нуфузли вилоят ташкилотларини бошқариб, алоҳида ибрат кўрсатди. 1995-1998 йилларда Косонсой туман ҳокими ўринбосари бўлиб ишлади.

А. Жаъфаров баракали меҳнат фаолияти давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва юксалтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, таълим, тиббиёт, маданият масканлари қуриш ва обод қилиш, янги боғ ва хиёбонлар барпо этиш, ёшларни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда алоҳида жонбозлик кўрсатди.

Самимий дўст, қалби дарё инсон Абдураҳимхон Жаъфаровнинг ёрқин хотираси қалбимизда мангу яшайди.

Косонсой туман ҳокимлиги,
“Нуроний” жамғармаси туман бўлими,
Косонсой тарих музейи.


👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Репост из: «Наманган ҳақиқати» | Расмий канал
#РАСМАН

Бу йилги байрам «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» бош ғояси асосида нишонланади

Президент қарорига кўра, 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» бош ғояси асосида умумхалқ сайиллари шаклида нишонланади.

Бу йилги Наврўз байрами Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун байрам дастурхони ёзиш ҳамда турли хайрия тадбирларини ўтказишга эътибор қаратилади.

Байрам тантаналари давомида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, китоб кўргазмалари, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ва бошқа турли хил тадбирлар ташкил этилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/690929


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram

Показано 20 последних публикаций.