Репост из: Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
#Давлат_дастури_2022
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги иштирокида амалга оширилиши лозим муҳим мақсад ва вазифалар
Давлат хизматида ҳалоллик стандартларини жорий этиш мақсадида:
✔️2022 йил август ойига қадар давлат хизматида манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш ва уни ҳал этиш тизимини жорий этиш.
Коррупцияга мойил соҳа ва тармоқларни аниқлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш
тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида:
✔️2022 йил апрелга қадар “Е-антикоррупция” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Йил давомида:
▪️Коррупцияга мойил соҳаларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ва бунга кенг жамоатчиликни жалб этиш;
▪️Коррупциянинг нафақат оқибатларини, балки сабабларини олдиндан бартараф этиш бўйича таъсирчан амалий чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
2022 йил май ойига қадар:
💠 “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси”ни жорий этиш орқали соҳага доир ҳуқуқий билим ва онгни юксалтириш бўйича кенг қамровли тизимни жорий қилиш;
💠Давлат хизматчиларини коррупцияга қарши миллий сертификациялаш тартибини татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Facebook | Telegram |YouTube| anticorruption.uz