#Қутлов
Бугун таниқли журналист Миродил Абдураҳмоновнинг таваллуд куни
Миродил Абдураҳмонов 1964 йил 3 февраль куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. 1989 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган.
Меҳнат фаолиятининг дастлабки йилларида турли ҳудудий ва марказий газеталарда мухбир, бўлим бошлиғи, бош муҳаррир ўринбосари вазифаларида ишлаган. Кейинчалик “Мулкдор” иқтисодий газетаси бош муҳаррири, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши аппаратининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи, “Туркистон-пресс” ахборот агентлиги бош директори ўринбосари, “XXI asr” газетаси бош муҳаррири каби лавозимларда самарали меҳнат қилган.
2019 йилдан “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раисининг Мафкуравий масалалар ва ОАВ билан ишлаш бўйича ўринбосари, “Миллий тикланиш” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири лавозимларида фаолият олиб бормоқда.
Миродил Абдураҳмоновнинг кўп йиллик меҳнатлари эътироф этилиб, 1997 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
🇺🇿 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси устоз журналист Миродил Абдураҳмоновни таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook