#Қутлов
Бугун таниқли журналист Аҳмадали Шерназаровнинг таваллуд куни
Аҳмадали Шерназаров 1960 йил 25 январда Сирдарё вилоятида туғилган.1985 йил Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган.
1981 йилда “Сирдарё ҳақиқати” газетасида иш бошлаган Аҳмадали Шерназаров узоқ йиллар ушбу таҳририятда турли масъул лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан буён “Халқ сўзи” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Аҳмадали Шерназаров журналистика соҳасидаги самарали фаолияти учун “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. Республика ва вилоят миқёсидаги ”Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ, энг азиз” ва бошқа нуфузли танловларда бир неча бор ғолиб бўлган.
💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси истеъдодли журналист Аҳмадали Шерназаровни таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook