Бугун, Урганч тумани “Жон Хараш бобо” жоме масжиди имом-хатиби Хикматулла домла Юсупов Муборак Рамазон ойи муносабати билан ҳомийлар ва саҳоватпеша инсонларни жалб қилган ҳолда Урганч туманида истиқомат қилувчи кам даромитли, ногиронлиги бор бўлган жами 60 та хонадон ҳолидан хабар олиб, жами 15 000 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия қилдилар. Мазкур хайрия тадбирида ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев иштирок этдилар. Ҳайрия ишлари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.