Божхона органларида хизмат қилаётган аёл ходималарнинг ахборот технологиялари бўйича кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув курслари муваффақиятли якунланди
Аввал хабар берганимиздек IT-Академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда USAID TCA дастури кўмагида божхона ходимларининг IT кўникмаларини оширишга қаратилган икки босқичли ўқитиш дастурига старт берилган эди.
Божхона институтида мазкур курсларни муваффақиятли тамомлаган ходималарга халқаро мақомга эга IT-серитификатларни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Н.Мусамухамедов, Божхона институти бошлиғи М.
Хамроев ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.
Божхона тизимида илк бор ташкил этилган мазкур тренинглар давомида 287 нафар божхона ходимлари ахборот технологиялари соҳасидаги салоҳиятларини ривожлантириш билан бир қаторда MS Sequel Server ва IBM Database 2 маълумотлар базаларининг турли инструментларидан фойдаланган ҳолда катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш ва таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлишди.
Тренинг оффлайн форматда ўтказилган бўлиб, бу иштирокчиларга мавзуларни чуқурроқ ўзлаштириш ва олинган билимларни амалиётда қўллай олиш имконини берди.
Ушбу лойиҳа ходимларнинг малакасини ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш соҳасидаги билимларини оширишга қаратилган. Бу эса ўз навбатида, божхона назорати ва маълумотларни бошқариш билан боғлиқ вазифаларни янада самарали бажарилишига ёрдам беришига хизмат қилади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, тадбир якунида энг юқори натижаларга эга бўлган ходимларга Python CISCO академияси махсус курсларида бепул тахсил олиш учун рағбатлантирувчи сертификатлар тақдим этилди.