Жиззах вилояти божхона бошқармаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ушбу канал орқали Сиз божхона органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар, божхона қонунбузилиш ҳолатлари, шу жумладан, юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган муҳим хабарлар тафсилоти билан танишиб борасиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Францияга давлат ташрифи билан келган Президент Шавкат Мирзиёев Парижда тантанали кутиб олинди

В Париже торжественно встретили Президента Шавката Мирзиёева, прибывшего во Францию с государственным визитом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Париж шаҳрига келди.

Мамлакатимиз етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари Франциядаги бир гуруҳ ватандошларимиз билан суҳбатлашди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с государственным визитом в город Париж.

Лидера нашей страны встретили министр национального просвещения, высшего образования и научных исследований Франции Элизабет Борн, командующий военным округом Парижа генерал Лоик Мизон и другие официальные лица.

Глава нашего государства побеседовал с группой наших соотечественников во Франции.

#Mirziyoyev #tashrif #Fransiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Жиззахда божхона жараёнларини такомиллаштириш бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Жиззах вилояти махсус иқтисодий зонасида Божхона қўмитасининг Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И. Пардаев иштирокида ташқи иқтисодий фаолият субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 мартдаги ПҚ-41-сонли фармони юзасидан махсус иқтисодий зоналарда хомашё учун божхона имтиёзлари ўрнига "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" режимини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди. Ушбу тизим импорт қилинадиган хомашёни мамлакат ичида қайта ишлаш ва қўшимча қиймат яратиш орқали экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Маълумот ўрнида, мазкур фармон ижроси асосида белгиланган махсус иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари бўйича батафсил тушунтириш берилди. Тадбир иштирокчиларига ушбу фармон доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича атрофлича маълумотлар етказилди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган мутахассислар ва тадбиркорлар ушбу ислоҳотларнинг амалий натижалари, имтиёз ва имкониятлари ҳақида фикр алмашдилар.


Шу билан бирга, ташқи савдо операцияларининг мониторингини такомиллаштириш, божхона жараёнларини соддалаштириш ва тадбиркорларга яратилаётган янги имкониятлар юзасидан муҳим маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув давомида тадбиркорларнинг божхона тизимига оид муаммолари ва таклифлари ўрганилди. Савол-жавоб шаклида ўтган очиқ мулоқотда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мутахассислар билан бевосита фикр алмашиш имкониятига эга бўлдилар.


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
#kun_savoli Маълумки, Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий божхона лабораторияси мақомини қўлга киритган. Дунёда бу каби нуфузли мақомдаги лабораторияга эга давлатлар сони нечта?
Опрос
  •   10
  •   14
  •   18
  •   22
589 голосов


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Қилаётган ишингни севишинг керак, ана шунда меҳнат — ҳатто энг оғир меҳнат ҳам — ижодга айланади.

М.Горький


Репост из: HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2024-yilda bojxona to'lovlaridan davlat byudjetiga qariyb 63 trln. so'm kelib tushgan

muxbir: Mirzaolim Rustambekov

#Toshkent shahri

09:00 10.03.2025


@hududtv


#qonunchilikdagi_yangiliklar

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилиши натижасида, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб, ўзаро товарлар савдосидаги мавжуд чекловлар бартараф этилди ва савдо тартиботлари соддалаштирилди.

Масалан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий цемент маҳсулотлари (божхона тўлови 100%), тўқимачилик матолари (50%), мебель (50%), шиша идишлар (50%), сув иситиш қозонлари (15%), пластик ва полипропилен маҳсулотлар (10%), колбаса ва гўшт маҳсулотлари (1 кг учун 2 доллар), пахта ёғи (1 кг учун 1 доллар) божхона тўловлари бекор қилинди.

Божсиз савдо режимининг қўлланиши келгусида икки мамлакат ўртасида инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва саноат кооперацияларини ривожлантириш орқали ўзаро савдо айланмаси ҳажмини оширишга замин яратади.


Мурувват уйлари тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш – жамиятимизнинг эзгу бурчларидан биридир.

🇺🇿Давлатимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва муносиб шароит яратиш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

🛌Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари Зомин туманида фаолият юритаётган "Мурувват" интернат уйига ташриф буюриб, тарбияланувчилар ҳолидан хабар олишди.

💐Ташриф давомида "Мурувват" уйи тарбияланувчилари учун эсдалик совғалари топширилиб, улар билан самимий мулоқотлар ўтказилди. Ушбу тадбир меҳр-мурувват ва инсоний қадриятларни улуғлаш, жамият эътиборини ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга қаратиш мақсадида ташкил этилди.

✍️Маълумот ўрнида, ҳозирда мазкур мурувват уйида 350 нафар аёллар истиқомат қилади. Масъул ходимлар "Мурувват" уйида истиқомат қилаётган аёлларга яратилган шарт-шароитлар ва уларнинг эҳтиёжларини ўрганиб, мавжуд муаммоларни аниқладилар. Шунингдек, уларни яқин фурсатда ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Репост из: Saida Mirziyoyeva
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni bilan! 🌷
__

С Международным женским днём 8 марта! 🌷


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 6 мартдаги ПФ-41 сон Фармони билан махсус иқтисодий зоналар эндиликда фақатгина экспортга йўналтирилган лойиҳаларга ихтисослашган, майдони ўралган махсус экспорт зонаси турида ҳам ташкил қилиниши мумкин.

Ана шундан зоналардан биринчиси – “Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади.

“Наманган” МЭЗ иштирокчилари томонидан четдан олиб кириладиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштирилади. Бунда ушбу ҳудудга жойлаштирилган товарлар божхона тўловларини тўлаш ва иқтисодий сиёсат чораларини қўллаш мақсадида божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади.

“Наманган” МЭЗ иштирокчиларига республика корхоналари томонидан етказиб берилган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, кўрсатилган хизматлар экспортга тенглаштирилади. Бунда “Наманган” МЭЗ иштирокчилари томонидан ички бозорга сотилган товарлар импортга тенглаштирилиб, тегишли божхона ва солиқ тўловлари ундирилади.

2025 йил 1 июндан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.

Показано 10 последних публикаций.