Жиззах вилояти божхона бошқармасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми давом этмоқда
🌳Мухтарам Президентимиз ташаббуси билан юртимизда илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар она табиатни асраш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва гўзал масканга айланишида муҳим аҳами ят касб этади. Ушбу хайрли ишларда Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, юрт ободлигига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.
🌳Хусусан, бошқарма ҳудудига вилоятнинг иқлим шароитига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ҳашарда ходимлар уюшқоқлик билан иштирок этиб, ўзлари фаолият олиб бораётган масканнинг тобора обод ҳудудга айланишига сабабчи бўлишди.
🌳Маълумот учун, жорий йилнинг кузги мавсуми давомида бошқармага 4000 туп дарахт кўчатлари экиш бўйича белгиланган режа 101%га бажарилди. Жумладан, бошқарма майдони, Зомин туманидаги “Мурувват” интернат уйи, “Қўшкент” ва “Учтўрғон” чегара божхона постлари ҳамда “Жиззах” ТИФ божхона постига жами 4050 туп мевали ва манзарали дарахтлар экилди.