ФАРҒОНАДАГИ НЕФТ БАРОНЛАРИ ЁХУД ҚИЙНАЛГАН ҚАТЛАМНИ БАТТАР ҚИЙНАЛИШИ ҚИЙНАЛГАНЛАРНИНГ ТАҚДИРИ БИЛАН ИШИ БЎЛМАГАН КОРРУПЦИОНЕРЛАР...
Фарғона нефтни қайта ишлаб чиқариш заводи орқа томонларидаги харитада кўрсатилган бўш ер майдонлари йиллар давомида назорат қилиб келинган, лекин айрим назорат қилувчи органларнинг ўзлари шу ердан ноқонуний нефт қазиб аҳолига сотиш билан банд бўлишган, ФНҚЗ номи билан танилган ўша машҳур заводдаги масъул мансабдорлар билмаган дейсизми! нега ундай ўйлайсиз ахир заводни ҳарбийлар қўриқлайди-ю завод раҳбариятидаги айримлар ўзлари йиллар давомида шерик бўлиб келишган.
Бундан хабари бўлган прокуратура органларидаги айрим масъул мансабдорлар қонун бузилишига шерик бўлиб келишган десак бўлаверадими?
Ўша ҳудуддан қазиб олинаётган нефт маҳсулотлари қўл бола усулда тайёрланиб аҳолига арзон ёқилғи (бензин) сифатида сотилиб келинган, сўнгра иложисиз аҳоли истеъмоли учун арзон ёқилғи қуйиб кун кечирган ва кунда кун ора автомашинасини мотор қисмини таъмирлатишга мажбур бўлишган. Аҳолини ўйламаган нефт магнатлари юқоридаги мулозимларини тўйдириб ўзларини чўнтакларини шишириш билан овора бўлишган.
Йил давомида тадбир ўтказилади, лекин ўтказилган тадбир хам босди босди бўлиб кетаверади, чунки коррупция кўзини кўр қилган коррупционерлар халқ билан иши йўқлигини яққол исботлаб қўйишган.
https://t.me/JAMOAT_NAZORATI