ЖАМОАТ НАЗОРАТИ 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Саҳифадаги ҳолатлардан маълумот олиш учун ёки мурожаатингизни шахсийимга юбориш учун қуйидаги Nickname орқали юзланинг!
@Alain_Christophe
Мурожаат учун: @Murojaat_bolimibot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Фарғона вилоятидаги БСКларни кришоват қилаётганлар кимлар? Ва нимани эвазига кришоват қилишмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Фарғона вилоят бош бошқармаси коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Мадаминовга конституцияни 81,82 моддасини ўқитиб қўйинглар сал малакасини ошириб олсин.

БСКларни кимлар кришоват қилмоқда деган саволни ўзига қўпол ва ҳақоратономуз қабул қилибдилар.

Ким кришоват қилмоқда дейилган савол очиқ қолди?

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларни қўллаб қувватлаш кераклиги бўйича одилона олиб бораётган сиёсатлари ушбу ташкилотдан нари ўтиб кетган шекилли ҳанузгача эскилик тизимида қолиб кетган кадрлар иш юритишмоқда экан.

Авазбек Мадаминов билан телефон орқали боғландик ўзи яхши инсонга ўхшади лекин ОАВ вакиллари билан ишлашни, ҳамкорлик қилишни билмайди шекилли, хар бир биз томондан берилган саволдан айб қидириб жавоб берди.

Ёши улуғ бош бошқарма бошлиқ ўринбосарини нафақага кузатиш вақти келмадимикан? Бу шахсни ўрнига ёш малакали мутахассис президент айтганидек ишга чанқоқ кадрларни қўйиш вақти келмадимикан?

Саволлар кўп жавоблар олисларга қочиб кетган, очиқчасига савол жавоб қилсанг дарровда жавобгар қилдиришга шайланиб қоладилар айримлар. Чет элдаги ОАВлар бир томондан тўғри иш қилишмоқдамикан дея ўйланиб қолади инсон. Очиқча юрсанг таҳдид ва жавобгарлик билан қўрқитишга шай туришади ёпиқча юрсанг дардини кимга айтишини билмай юришади ҳайронсан на иссиғига на совуғига чидайди булар.

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кузатувчимиздан.

Фарғона вилоят ЙҲХБ мурожаат йўллашмоқда.

Жамоат назорати


Мурожаат ва натижа.

Эътибор учун Рахмат.
https://t.me/JAMOAT_NAZORATI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КУЛИНГ УМРИНГИЗ УЗОҚЛАШАДИ!!!

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига Фарғона филиалидан мени қўл телефонимга қўнғироқ бўлиб мен касалга қарашимни айтишди бир вақт анча ўйланиб қолдим кечроқ тушуниб етиб ичим узулгунича кулавериб қотиб қолибман...

Мана сизга фахрли "103" тез ёрдам "Call" маркази куни кеча ижтимоий тармоқларда кўрган нарсаларимга энди ишонаман деб турсам жуда қаттиқ адашибман кулавериб ичим қотиб қоляпти...

Бахром Тошболтаев олиб бораётган тизими қанчали улкан зафарларга етиб, унинг қўл остидаги "Call" маркази ходимлари ҳаттоки оддий фуқароларга қўнғироқ қилиб касалга қаратмоқчи бўлишга эришмоқдаларууууу....

Кулавериб ичим қотиб қолди... Давоми бунданда қизиқ...

Иродахон жим туринг шовқинланманг уйқу ичинда у парий

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI


Фарғона вилояти бўйича ҳайдовчилар ўқиб чиқиб ўзлари учун керакли маълумотларни қўлга киритинг, қизиқ маълумот Фарғона вилоятидаги жарима майдончаларини барчасини ноқонунийлигини, у ерга авто мото транспортингизни олиб кирган ЙПХ ходимни устидан суд органимга мурожаат қилишингизни тушуниб етасиз.

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI




Таҳрирсиз мурожаат.

Мурожаатнинг мавзуси: 
Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги 64-сонли мактаб атрофидаги йўл хавфсизлиги муаммолари тўғрисида

---

Мурожаат матни:

Ҳурматли Шавкат Миромонович, 

Мен, Ҳалимова Сафаргул Абдурауфовна, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Катта Қарши маҳалласи аҳолисиман. Уч нафар фарзандим 64-сонли мактабда таълим олмокда. Сиздан вилоятимиздаги йўл хавфсизлиги билан боғлиқ ҳаётга хавф солувчи муаммоларни тезкор ҳал этишнинг илтимос билан мурожаат қиламан. 

Муаммолар: 
1. Пиёдалар йўлагининг йўқлиги. Денов—Хонжиза (Чош) йўлида пиёдалар йўлаги мавжуд эмас. Илгари мавжуд бўлган йўлак мустақилликнинг дастлабки йилларида ноқонуний эгаллаб олиниб асфалт қопламаси қупариб ташланган. Натижада, мактаб ўқувчилари ва аҳоли йўлнинг ҳаракатланувчи қисмидан фойдаланишга мажбур. 
2. Йўл муҳофаза зонасида ноқонуний қурилишлар. Йўл бўйидаги қурилишлар ҳаракатни торлаштириб, хавфни оширмокда. 
3. Йўл белгилари ва светофорларнинг етишмаслиги. Мактаб яқинида тезлик чекловчи белгилар, зебра чизиқлари ва светофорлар мавжуд эмас. 
4. Йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайиши. Охирги вақтларда мактаб атрофида болалар иштирокидаги ҳалокатлар содир бўлди, аммо бу ҳақда расмий эълон қилинмади. 

Илтимослар: 
✅ Денов—Хонжиза йўлида пиёдалар йўлагининг қайта тикланиши ёки янгисининг барпо этилиши. 
✅ Йўл муҳофаза зонасидаги ноқонуний қурилишларнинг бартараф этилиши ва бундай ҳолатларга йўл кўйилмаслиги. 
✅ Мактаб яқинида зебра чизиқлари, тезлик чекловчи белгилар, светофор ва сунъий тўсиқлар ўрнатилиши. 
✅ Йўл хавфсизлигини назорат қилиш учун трафик инспекторларининг қаттиқ роҳбарлиги. 

Ҳурматли Шавкат Миромонович, мактабимиз атрофидаги хавфсизлик муаммолари ҳар куни ўз окибатини кўрсатмокда. Ўзбекистоннинг келажак авлоди – болаларимизнинг ҳаёти ва соғлиғи химоя қилиниши лозим. Илтимосларимга эътиборингизни қаратишингизни ва масъулларнинг жавобгарлигини талаб қилишингизни умид қиламан.

Ҳурмат билан, 
Ҳалимова Сафаргул Абдурауфовна 
Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Катта Қарши маҳалласи 
Телефон: +998334102014

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI


Ижтимоий тармоқларда «Табиатга етказилган зарар қай тарзда қопланади» мавзусида тарқалган хабарга Фарғона вилоят экология бошқармаси расмий муносабати.

Хабарга асосан Фарғона шаҳар «Мурувват» МФЙ Фарғона кўчаси 51-уй олдида 2024-йил 13-ноябрь куни, тахминан, соат 22-00 ларда номаълум фуқаро томонидан номаълум автомашина иштирокида ушбу ҳудуддаги 3 (уч) туп манзарали дарахтларга келиб урилиши натижасида, дарахтларга зиён етказилиб, дарахтлар қўпориб ташланганлик ҳолати аниқланди.

Кейинчалик экология бошқармаси томонидан шахс аниқланди, мораторий талабларига кўра шахсга тушунтирилди ва етказилган заранинг ўрнига юз туп мораторий эълон қилинган дарахт кўчатларини экиб бериш шарти қўйилган эди.

Қарабсизки бир неча кун ўтишига қарамасдан табиатга етказилган зарар экология бошқармаси томонидан қоплаттирилмади, бунинг сабаби нимада? Юз туп дарахт кўчатининг пули экология бошқармасидаги айрим шахслар билан келишилган ҳолда кимнингдир киссасига тушиб кетдими?

Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот котиби Гулонзой мундоқ қўлчаларингизни қимирлатиб эълон қилинган хабар бўйича халқни олдидаги мажбурий бурчингизни адо этинг, юз туп дарахт экилган жойни фото лавҳалари билан оммага эълон қилинг.

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI


ФАРҒОНА ДХБга ХАБАР!!!

Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 66 "А" уй 1-хонадон АТ Халқ банки Фарғона филиалига қарашли нафақа тарқатиш шохобчаси бўлиб, ҳозирда хам банкнинг балансида мавжуд бўлиб турибди.

Фарғона шаҳарда уй-жой билан боғлиқ масалаларида ўзлаштириш ҳолатлари юзасидан бир неча масъулларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилуви органлари яъни Фарғона вилоят давлат хавфсизлик бошқармаси томонидан ушбу хонадон хам ЖПКнинг талабларидан келиб чиқиб, хонадон атрофлича хар томонлама ўрганиб чиқилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Асос, ушбу хонадон хам Фарғона шаҳарда амалдаги ички ишлар органи ходими томонидан эгаллаб олинганлиги маълум бўлди, барча етарлича асосланган ҳужжатлари мавжуд.

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI


Фарғона шаҳар ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилшодахон Холматова кеча сиз тўғрингизда бир сўровнома ўтказган эдик, ундаги комментарийларни ўқиб тўғриси ёқамизни тишлаб қолдик хурсанд бўлиб турган бир маҳалимизда банғиллатиб..... суднинг қарори келиб қолдида энди Дилшода опа нимаям дер эдик Ўзбекистон Республикаси номидан фақатгина суд қарор қабул қила олади қани энди кечагина сизни мақтаб дод фарёд солаётганлар юқоридаги суднинг қарорини ўқиб ёқаларини тишлаб камига тил забонларини ютиб юборишса керак!?

Дилшода опа қўйинг энди сизга ярашмаяпти шифокор амаким яхшимилар ҳа майли тану жонлари соғ бўлсин илоҳим!!!

Баркакмол маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нозимжон акага раҳмат халқ учун ишлайдиган шундай фидойи инсонлар кўпайсин бу инсон борки маҳаллалардаги ўзгаришлардан хабардор бўлиб турмоқдамиз.

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
БИРГИНА ИИБ ХОДИМИНИ ДЕЯ БУТУН БОШЛИ ТИЗИМНИ ЁМОНЛАШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ.

ИИБ ходимларининг ҳаммаси хам ёмон эмас Халқ учун жонини фидо қилиб ишлаб юрганлари хам талайгина.

Биргина ИИБ ходимининг ножўя ҳаракатларини дея бутун бошли ИИВ тизимини ёмонлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Яшириш шарт эмас тизимни ёмон отлиқ қилиб кўрсатишга уринган ходимлар хам мавжуд беш қўл баробар дегани эмаску айнан ўшаларга хам инсоф берсин.

Сизу бизнинг тинчлигимиз учун тун у кун меҳнатга бел боғлаган ИИБ ходимларини дуо қилинг дўстлар ахир улар хам бир инсоннинг фарзанди.

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI


Репост из: Blogger Abdullayev
Ўхшамаган пиар ёхуд Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Telegram саҳифасида гўёки Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи X.Насриддинов ташаббуси билан светофорлар ўрнатилди деган мақола эълон қилинди.

Қанақа ташаббус тушунмадим? Фуқаролар талаби ошиб борганидан сўнг светофор ўрнатилди. Қолаверса бир неча йил давомида Чирчиқ шаҳар иккинчи кичик ноҳия ҳудудига олиб борувчи қайилишга светофор кераклигини ижтимоий тармоқ орқали эълон қилдик. Чирчиқ шаҳар 50-йиллиги кўчаси (Садбарг) кафесини қаршисига ўрнатилган светофор ҳам февраль ойида ёш қизча йўл транспорт ҳодисаси ортидан вафот этганидан сўнг фуқаролар шу ерга светофор талаб қилишган.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

Tishlaringiz salomatligi uchun stomatologiya @shod_dent

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ШУКУР ҚИЛАЙЛИК АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР...

Юқоридаги видеода икки давлат тасвирланган ҳозирги кунда юртимизнинг осойишталиги, тинчлиги, тўкин сочиқлиги ватанимиз ёшлари улкан зафарларга эришётганлигини кўриб шукур қилмасдан иложи йўқ.

Тармоқларда турли хил муаммолар уларнинг ечими ва ечимсиз қолаётганларини кўриб шунчалик ношукур бўлиб кетяпмизми дея ўйланиб қоламиз гоҳида.

Хар бир фуқаро тинч тотув оиласи бағирида яшаб келаётган бўлса, истаган маҳал истаган жойини саёҳат қилса, истаган овқатини истеъмол қилса, истаган маҳалда яқинларини зиёрат қилса, истаган маҳалда оиласини бемалол кўчага олиб айлантириб ўйнатиб келса яна нима етишмайди ҳамюртларимизга гоҳида ўйланиб қоламиз.

Шукур қилсак-чи! ҳадеб нолиш ҳам Аллоҳга хуш келмайди ҳурматли ҳамюртлар салбий фикр билдириш шарт эмас оддий ҳаётга реал кўз билан қараш кифоя.

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI


Репост из: ЖАМОАТ НАЗОРАТИ 🇺🇿
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 мартдаги кенгайтирилган йиғилишда давлат хизматларини ривожлантириш хизмати раҳбарияти ҳам иштирок этганми ўзи???

Президентимиз томонидан давлат мулозимлари олдига бундан келгусида давлат бошқаруви аппаратига кадр ходимларга нисбатан ҳалоллик ва коррупциядан ҳоли бўлган, коррупцияга қарши курашишда ўзининг фикри ва дастурига эга ёшлардан танлаб олиниши, ҳалоллик ва коррупцияга қарши курашиш асосий мезон бўлишлиги тўғрисида мутасадди раҳбарларга раҳбарий кўрсатмалар берилган эди. Ҳалоллик ва коррупциядан ҳоли бўлиш давр талаби экканлиги, бу борада Президентимиз томонидан ҳамма огоҳликка чақирилган бир вақтда, давлат хизматига ҳалол ёшларни жалб қилиш кераклиги энг асосий вазифа экканлиги кўрсатиб ўтилаётган бир вақтда Фарғона вилояти давлат хизматларини ривожлантириш хизмати мулозими томонидан етимни ҳаққига қўл урилиши ва низоли хонадонни бўшатмаслик учун хонадонга доимий пропискага туришга эришганлиги, етимни 100.000 АҚШ доллари турадиган хонадонини 17500 АҚШ доллари қарз берганлигини важ қилиб, эгаллаб, яшаб келиши ва банк тўловларини тўлаши ҳалоллик белгисими ёки бу янгича коррупцияга қарши курашишми ёки етимни ҳаққини ўзига эгаллашни ривожлантириш агентлигими бу? Президент маърузаси ва раҳбарий кўрсатмаларидан ўзига ҳалоллик иммунитетини ҳосил қилиш ўрнига етимни ҳаққини эгаллашга шунчалик муштоқми?

Бу давлат мулозимнинг коррупцияга қарши курашиш дастури етимни ҳаққини эгаллашда кўринадими, коррупцияга қарши курашиш шуми?, Ёки президентнинг бу борадаги раҳбарий кўрсатмаларига тескари муносабатими?, Президентнинг амалга оширмоқчи бўлаётган кадрлар соҳасидаги сиёсатига хўжакўрсинга чиқаришми? Аргус ходимиман, Президент администрацияси ходимига тенглаштирилганман, менга прокурор ҳам чора кўролмайди деганими бу? Қонундан ташқаридами? Президент сиёсатини ҳам тан олмайдими? Ўзининг манфаатлари йўлида бу ходим ҳеч нарсадан таф тортмайдими? Етимни ҳаққидан қўлингни ва оёғингни ва бошқа жойларингни торт, етимни ҳаққини бўшатиб қўй, ээээййй АРГОС Фарғона вилоят ходими.

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Журналист Элёрбек Таджибаевдан "жиддий" мурожаат.

Маъмурий бинога нега ПРОКРАТУРА ходимлари
....

https://t.me/jamoat_nazorati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Журналист Элёрбек Таджибаевдан

"Ўзбекнефтгазинспециясига"
Мурожаат!

https://t.me/jamoat_nazorati


Фарғона шаҳар болажон қаҳвахонаси орқа тарафида эллик йиллик чинор дарахтлари олиб ташланиб котлован ковланиб бино қурилмоқда экан Фарғонадаги қайси валломат раҳбарнинг чўнтагини Бенджамин Франклин акалар билан тўлдирган бу шахслар?

https://t.me/JAMOAT_NAZORATI

Показано 17 последних публикаций.