Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️“Wizzair” авиакомпанияси Ўзбекистонга рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатишни таъминлайдиган бўлди
Мен билан содир бўлган холат бўйича Рақобат қўмитаси ҳам ўрганиш ишларини олиб борди.
Маълумот учун, муқаддам "Самарқанд-Абу-Даби” рейсида Wizzair авиакомпания ходимлари томонидан менга ўзбек ва рус тилларида хавфсизлик қоидалари тушунтиришни сўраганим учун қўпол муомалага дуч келганим ҳақида айтгандим.
Мен ушбу ҳолат бўйича кейинчалик масъул идораларга шикоятлар киритгандим.
Рақобат қўмитаси маълум қилишича, Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда авиакомпания ходимларига муомала маданияти ва парвоз хавфсизлиги бўйича тренинглар ўтказиш йўлга қўйилган.
Шунингдек, "2025 йилдан бошлаб авиакомпаниянинг Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи рейсларида ўзбек тилида ишлайдиган экипаж аъзолари бўлиши таъминланади", дейилади қўмита ҳабарида.
👉 @r_kusherbayev