#тафаккур
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, севинтиринглар, нафрат қилдирманглар», дедилар».
Ва яна шу мавзуга алоқадор ҳадис:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ишдан бирини ихтиёр қиладиган бўлсалару, улардан бири бошқасидан енгилроқ бўлса, агар гуноҳ бўлмаса, албатта, енгилини ихтиёр қилар эдилар. Агар гуноҳ бўлса, ундан энг узоқдаги одам бўлар эдилар».
Муттафақун алайҳ (яъни юқоридаги икки саҳиҳ ҳадис Бухорий ва Муслим томонидан ривоят қилинган).
❇️ Юқоридаги ҳадислардан чиқарган баъзи хулосаларимиз ва мавзуга оид фикр-мулоҳазаларимиз:
Ушбу ҳадислар муайян соҳага эмас, балки инсон ҳаётида учрайдиган ҳар қандай ҳолатлар/ишларга тегишлидир. Хоҳ у тижорат бўлсин, хоҳ у маиший ишлар бўлсин. Демак, инсон бир иш қилганда ўша ишни осонлик билан битиришга ҳаракат қилиши, унинг ишни кўзини билиши, қилаётган ишига “ижодий” ёндашишидан далолат беради.
Кўпчиликка маълум (деб умид қиламиз) японлар кайзен (ёки кайдзен) деб аталувчи тизим ишлаб чиқишган.
🔘Кайзен — ишлаб чиқариш, бизнес ва бошқарув жараёнларини қўллаб-қувватлаш ва ҳаётнинг барча жабҳаларини доимий равишда такомиллаштиришга/ енгиллаштиришга қаратилган япон фалсафаси дейиш мумкин.
Бизнесдаги «Кайзен» - бу корхона ва ташкилотларда энг қуйи поғонада ишловчи оддий ходимдан тортиб, энг юқори бошқарувда қарор қабул қилувчи бўғинлар фаолиятини доимий равишда такомиллаштиришдир. Бундай стандартлаштирилган фаолият ва жараёнларни такомиллаштириш орқали кайзеннинг асосий мақсади – тизимни имкон қадар самарали/тежамкор ишлашига эришилади.
Эътибор қилинг, японлар (ўзлари билмаган ҳолда) суннатга ҳамда Аллоҳнинг исроф қилмаслик ҳақидаги буйруғига мувофиқ иш кўришмоқда ва жуда яхши натижаларга эришишмоқда. Биз эса ўзимизнинг тарихимизни, динимизни яхши билмаслигимизданми, дангасалигимизданми, тафаккур қилмаслигимизданми (ваҳоланки, Аллоҳнинг китобида тафаккур қилишга ўн еттита оятда тарғиб қилинган) япон эришган натижаларга яқин ҳам борганимиз йўқ.
Аллоҳ бизларни тафаккур қилувчи, исрофга йўл қўймайдиган ва шу билан бирга, хайрли ишларда пешқадам, саҳий бандалари қаторида қилсин.
✅ @IslomMoliyasi канали