"Таълим – бу дунёни ўзгартириш учун ишлатишингиз мумкин бўлган энг кучли қуролдир."
Нелсон Мандела
Эрталаб катта қизим Ширин немис тилидан оғзаки имтихон топшириб келди, Худо хохласа ўтиб олса В1 даражасини олади. Қизим мактабида немис тилини ўрганади, бунга ҳам қониқмай немис тилидан алоҳида устоздан дарс олади. Шунингдек Инглиз тилидан ҳам курсларга қатнаб билимларини ошириб боради. Бундан ташқари у замонавий касбларни ўрганиш учун График дизайн курсига қатнаяпти. Буларни у ўзи истаб, ҳеч қандай мажбурлашларимсиз бажаради. Ҳозир 10-синфда ўқиётган қизим насиб қилса, бир эмас иккита хорижий тилни ҳамда замонавий касбларни билиб мактабни битириб чиқади Худо хохласа.
Нима учун бу ҳақда ёзяпман. Ҳеч бир ота-она йўқки, фарзандининг келажаги порлоқ бўлишини истамаса. Жумладан мен ҳам шундай оналарданман. Болалар айниқса қиз бола албатта илмли бўлиши керак деб ҳисоблайман.
Фарзандларимни ўқишга қиғиқтириш учун қўлимдан келганича қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан. Буни назорат орқали эмас, қизиқтириш орқали амалга ошираман.
Хўш, сиз фарзандларингизни ўқишга қизиқтириш, қўллаб-қувватлаш учун нималар қиласиз? Унинг келажакда ўз ўрнини топиши учун қандай қадамлар ташлаяпсиз? Фарзандингизни ўқишига қандай мотивация берасиз?
Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг. Энг қизиқарли тажрибаларн алоҳида пост қилиб бўлишаман!