Фильтр публикаций


Тасаввур қиляпман 9 ой юзлаб болани минг хил характери, шўхлиги ва бақир-чақирига сабр қилган ўқитувчилар ваниҳоят 3 ой улардан дам олиш онларини қандай кутишларини😂 Шахсан ўзим мактабга борсам шовқинидан бошим айланиб қолади

Хуллас ҳурматли устозлар яна оооозгина қолди 💪

Болларимизга сабр қилганинглар учун раҳмат, борингларга шукр😇

P.S. Ширин қизим олган суратдан илҳомланиб ёзгим келди

920 1 10 2 14



Бугун эрталабдан болалигимни жудаям соғинганимни ҳис қилдим...

Мени жонидан ортиқ яхши кўрадиган раҳматли бувижонимнинг меҳрлари, ширин сўзлари ва ҳеч қачон ҳеч қаердан топа олмайдиганим шириндан-шакар таомлари кечагидай ёдимда... Минг урунсам ҳам энди у меҳрни, у муҳаббатни ва бу неъматни топа олмайман...

Болалигим учун раҳмат сизга бувижоним, Аллоҳим жойларингизни жаннатлардан қилсин, у дунёда сиз билан дийдор кўришишни насиб қилсин🤲😢


Ҳар сонияда бутун дунёда 900 дан ортиқ киберҳужум уринишлари рўй берар экан. Демак, киберхавфсизлик мутахассислари — бу ҳақиқий "рақамли қаҳрамонлар", улар миллионлаб одамлар ва компанияларнинг хавфсизлигини реал вақтда ҳимоя қилади. Ва ўз-ўзидан ушбу мутахассисларга талаб катта бўлади🤝

Жорий йилда айнан шу йўналишда мутахассисларни тайёрлайдиган Cyber University Олий таълим даргоҳи илк бор талабалар қабулини амалга оширади.

Шу муносабат билан университетда Очиқ эшиклар куни ташкил қилинаётган экан. Агар орангизда ўзи ёки фарзанди киберхавфсизлик йўналишига қизиқаётганлар бўлса у ҳолда бориб университет билан танишишлари ва ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин экан.

Манзил ва сана: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри,
2025 йил, 15 май соат 11:00 да

Университет локацияси


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Дўппи помидор”ни бугун яхши кўриб томоша қилмайдиган бола бўлмаса керак.

Нафақат болалар балки катталарнинг ҳам севимли мультқаҳрамонига айланган DIP Animation Studio томонидан яратилган “Do’ppi Pomidor” лойиҳасида иштирок этган 19 ёшли 3D аниматор билан вебинар ва маҳорат дарси ўтказмоқчимиз.

Агар сиз ҳам фарзандингиз мана шундай 3D анимациялар яратишини истасангиз ёки унда ушбу соҳага қизиқиш уйғотишни истасангиз биз фарзандингизда ушбу йўналишга қизиқиш уйғотиш учун илк қадамини қўймоқчимиз.

"WHITELINE", "DIP", "WIZART" каби халқаро анимация студияларининг лойиҳаларида муваффақиятли иштирок этиб келаётган 19 ёшли ўзбек 3D аниматори Ҳамиджон Абдулхамидов ёшлар билан ўз тажрибасини бўлишмоқчи.

Сиз ҳам вебинар ва маҳорат дарсида иштирок этган бўлармидингиз? Сўровномада қатнашиб, фикрларингизни ёзиб қолдиринг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Истаган инсон дастурчи бўлади олади..."

Эсингиздами Нукусдаги бир оилага борганим ҳақида ёзгандим.

Нукусда жуда кўпчилик хавас қиладиган бу оилага аслида барча хавас қилса арзийди. Ўзим уларга жуда хавас қилдим.

Нукуслик дастурчилар Бахт, Саодат ва Гўзал Садирбаевлар оилада 3 нафар фарзанд ва уларнинг барчалари нуфузли олий таълим муассасаларида Грант асосида таҳсил олган.

Фарзандларига кичиклигидан мукаммал таълим ва чиройли тарбия берган ота-она эса бугун уларнинг роҳатини кўриб, чет элма-чет-эл саёҳат қилишмоқда.

Қаҳрамонларимиз Бахт ва Саодат бугун халқаро даражадаги дастурчилар. Бахт унинг турмуш ўртоғи билан ўз уйида туриб Америка компаниясида фрилансер фаолият юритаётган бўлса, синглиси Саодат турмуш ўртоғи билан Германияда ишлайди. Уларни кўрган сингиллари Гўзал ҳам тиббиёт йўналишини тамомлаган бўлишига қарамай айти соҳасида фаолият юритишни бошлаган.

Бахт Садирбаевнинг фикрича, "Хохлаган ҳар бир инсон айтишник бўла олади". Бунга мисол қилиб атрофидаги инсонларни келтирди.

Нукусга сафаримиз давомида уларнинг хонадонларида бўлдик ва ота-оналари ҳамда бувижонлари билан дастурхон даврасида фарзанд тарбияси, уларнинг ютуғи ва тажрибаси борасида суҳбат қурдик.

Тўлиқ суҳбат ушбу ҳаволада:
https://www.youtube.com/watch?v=9r6lGUysTXs


ЖУДАЯМ ЗЎР ИМКОНИЯТ ЁШЛАРИМИЗ УЧУН!

⚡️"ТОП–100" университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга стипендия имтиҳонларсиз ажратилади

▫️Халқаро рейтингларда “ТОП-100” талик университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади.

▫️“ТОП-300” таликда бўлган университетларга грантга кирганларга халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади.

▫️“ТОП-20” таликдаги университетлар бакалавриатига 50 фоиз грант асосида қабул қилинган Президент мактаблари битирувчиларига стипендиялар танловларсиз ажратилади.

ТОП университетлар рейтинги ушбу ҳаволада👇 https://www.topuniversities.com/world-university-rankings


Кеча ишдан чарчаб уйга келсам, кранда совуқ сув йўқ. Таъмир ишлари сабабли совуқ сувни ўчиришган экан. Бор-йўғи бир кеча, лекин асрга татигулик... Сувсиз жуда қийналдик: овқат тайёрлаш, идиш ювиш, шунчаки қўл ювиш ҳам катта муаммога айланди. Ҳозир қизимдан совуқ сув келдими деб сўрадим, Алхамдулиллах келибди, Иллоҳим изни ҳеч қачон тарк этмасин...

Кўпинча сувни ўз-ўзидан бор, ҳеч тугамас ресурсдай қабул қиламиз. Кранни бурадик ҳаммаси муҳайё. Кеча яна бир бор бутун дунёда миллионлаб одамлар ҳар куни сув танқислигида яшаши ҳақида ўйладим, ҳатто ўзимизнинг чекка ҳудудларда ҳам шу муаммо бор, челакда сув ташиб юришади.

Аслида сувни ўта тежжамкорлик билан ишлатишга ҳаракат қиламан, идиш юваётганда ҳаммасини идиш ювадиган восита билан ишқалаб олгунча ёпиб тураман, тиш қўл юваётганда ҳам жўмракларни ёпиб тураман. Қизларим ҳам шунга амал қилишларини талаб қиламан. Бироқ шундай бўлса ҳам биз сувни жуда кўп исроф қилишимизни биламан. Кўчада шланк ёқиб тоза сув сепаётганларни кўрсам, ғазабланмай гапирмай ўтолмайман.

💧 Сувни авайланг. Тиш ювганда кранни ёпинг. Ортиқча оқиб ётмасин. Кир ювиш машинасини тўлиқ тўлмай туриб ишга туширманг ва ҳоказо сувни тежаса бўладиган ҳолатлар кўп ва буни яқинларимга гапиришдан чарчамайман. Кичкина одатлар ҳам катта ўзгаришларга сабаб бўлади.

Сиз ҳам сувни қанчалик исроф қилишимиз ва у битмас-туганмас неъмат эмаслиги ҳақида ўйлайсизми?


Фарзандингиз халқаро олимпиадада иштирок этиб, Нью-Йоркка боришини истайсизми?!

Илк бор Ўзбекистонда ташкил этилаётган COPERNICUS Олимпиадаси шундай имкониятни берар экан!

Тиниб тинчимаган Sardor Bazarbaevнинг KHISO Олимпиада мактаби ушбу Олимпиадани Ўзбекистонда ўтказиш бўйича ташкилотчилари билан келишув имзолабди.
54 давлатдан 1-11-синфгача бўлган барча мактаб ўқувчилари иштирок этиши мумкин бўлган Олимпиаданинг финал босқичи июль ойининг охирида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри Kolumbia университетида бўлиб ўтар экан🤩

Биз ҳам Шахлонинг билимларини яна бир бор синовдан ўтказиш мақсадида Олимпиадада рўйхатдан ўтдик. Қизимни дуо қилиб қўйинг ва сиз ҳам фарзандингизнинг омади ва билимини халқаро даражада синовдан ўтказиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Батафсил маълумот шу ерда: https://t.me/khiso/4857


"Qanday qilib 11-sinfdagi o‘g‘lim 7 million maosh olyapti" deb so'rashardi

O'zbekistonning eng chekka hududlarida yashaydigan imkoniyati cheklangan oilalarning farzandlarini dunyoning yetakchi Google va Microsoft kabi kompaniylariga bepul o'qitib, ishga joylaydigan akademiya MAAB Innovation haqida

📹https://www.youtube.com/watch?v=F7SZOvXnh5k&t=1263s




Репост из: IT Ladies Uzbekistan
UZINFOCOM qizlar uchun noyob stajirovkani boshlayapti! 👩🏻‍💻

Agar Siz IT sohasida faoliyat boshlashni orzu qilsangiz, bu imkoniyatni qo‘ldan boy bermang! Texnologiyalar markazida — aynan UZINFOCOM kompaniyasida tajriba orttirish imkoniyati Sizni kutmoqda!

👩‍💻 Stajirovka mutlaqo bepul!
🕘 Ish jadvali: 5/2, oflayn formatda — to‘liq ishtirok va real tajriba!
📍 Manzil: IT Park Tashkent markazidagi zamonaviy ofis

Stajirovka yo‘nalishlari:

🔷 Frontend (React)
🔶 Backend (Java / Python)
🧪 QA (testlash)
⚖️ IT yurist
📊 Biznes-analitik
🧩 Data Annotator

📆 Davomiyligi: 2,5 oylik intensiv amaliyot

🚀 Sizga nimalar taqdim etiladi:

- Yetakchi IT kompaniya ish muhitiga sho‘ng‘ish

- UZINFOCOMning eng muhim loyihalarida haqiqiy tajriba

- Soha bo‘yicha eng yaxshi mutaxassislardan murabbiylik

- Networking, rivojlanish va jamoada qolish imkoniyati!

⚠️ Joylar soni cheklangan — imkoniyatni boy bermang!

📌 Anketani hoziroq to‘ldiring


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Мени танимаганлар мақсади "очко" ишлаш деб ўйлайди, аслида фидойилик ҳар биримизда бўлганида эди жамиятимизда ечилмаган муаммо қолмасди..."

Бу фикрлар Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги мактабнинг Информатика фани ўқитувчиси Дилмурод Йўлдошевники.

Дилмурод билан Тошкентда бўлиб ўтган дастурчилар фестивалига кўплаб ўқувчиларини олиб келганида танишган эдик ва бу ҳақда пост ҳам қўйганман.

Дилмурод ҳаёт йўлини ўқитувчилик билан боғлаган "Айтишник"...

Ўқувчиларини АйТига бўлган қизиқишини оширишни мақсад қилган Дилмуродни Рақамли технологиялар вазирлигига интервью учун таклиф қилдик.

Тўлиқ суҳбат ушбу ҳаволада: https://www.youtube.com/watch?v=EGAabpd50i0


"Дадам оғилхонадаги бир дона сигирни сотиб, менга компьютер олиб берган..."

Аввал мақсадим Самарқанд марказидан ота-онамга уй совға қилиш эди. Ҳозир эса ўзгарган — уларга Тошкент марказидаги энг катта турар-жой мажмуасидан ва Дубай шаҳридан уй олиб бермоқчиман.Илон Маск билан ишламоқчиман десам ҳамма кулади, қўйсанг-чи, дейди. Шу ишларга 22 ёшимгача эришдим — Tracker автомобилим бор, саёҳатлар қиламан, 20 кишидан зиёд жамоани бошқараман, дадамга автомобиль совға қилганман. Бундан кейингисига нега йўқ? Албатта, амалга ошади, бунга ишонаман" —

Нилуфар Омонова.

Daryo.uz журналисти Комила Қаландарованинг репортажини кўришни тавсия қиламан.

Ота-онанинг қўллаб-қувватлови ва инсоннинг ўзига бўлган ИШОНЧи мана шундай натижаларга олиб келади!


Бир қарашда оддий, аммо жуда кўп нарса ҳақида гапираётган манзара. Бу ёшлар бир жамоа бўлиб қаердандир келишди ва ниманидир кутишяпти...😄 Улар гўёки бирга, лекин бир бирларидан жуда йироқда...

Афсуски, биз ёнимиздаги одамлар билан бирга бўлгандан кўра, онлайн бўлиш муҳимроқ бўлган замонда яшаяпмиз.

Бу олган суратим аслида ҳаммамизнинг бугунги аксимиз...

Муҳокама қилмоқчи эмасман. Кўпинча дўст ва яқинлар билан кўришганда ҳаммамиз телефонга қараб ўтиришга одатланиб қолдик...

Балки бир лаҳзага бошни кўтариб, ёнимиздаги одамлар билан бирга бўлишга ҳаракат қилиб кўрармиз?..😔


Кўпинча ўйлаб қоламан: ота-оналар — бу боланинг келажагини шакллантирадиган биринчи "меъморларидир".


Айнан улар биринчилардан бўлиб бизга ёки имкониятларимиз чегарасини ёки, аксинча, чегарасизлигини кўрсатишади.

Кимдир болалигидан: ❌«Бу сен учун эмас» деган гапларни уқтирса, яна кимдир ✅«Буни албатта уддалайсан» деган фикрни сингдиради.

Бугун мен ота-онанинг қўллаб-қувватлаши, ёки бу қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги — касб танловига, ўзига ишончни ҳис қилишга ёрдам беришини яна бир бор англадим.

Энг керакли нарса — бу болага ишонч бериш ва тўғри йўл кўрсата билишдир.
Қорақалпоғистонда мен танишган оила айнан шундай фарзандларига тўғри йўналиш, таълим ва тарбия берган оилалардан. Ҳозирда уларни бевосита таниган ҳар бир одам фарзанди айнан АйТи соҳаси билан шуғулланишини исташади.

Қорақалпоғистонлик Бахт ва Саодат исмли дастурчи қаҳрамонларимнинг ҳар иккалалари ҳам дастурчилар билан оила қуришган. Уларнинг бири турмуш ўртоғи билан бугун Германияда ишлайди бири эса аёли билан Америкада фрилансер сифатида фаолият юритади.

Ҳар икки қаҳрамонларимнинг тиббиёт йўналишида грант асосида таҳсил олган сингиллари Гўзал ҳам ака-опасидан ортда қолмаслик учун келажагини айти соҳаси билан боғламоқчи.

Дастурчи қаҳрамонларимиз билан танишар эканман уларнинг ота-оналари билан фарзнад тарбияси борасида суҳбатлашиш истаги туғилди ва шу мақсадда уларнинг хонадонларига Нукусга бордик.

Тез кунларда бу оила билан суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола этаман.

Ҳар биримизга фарзандларимиз келажагининг чиройли меъморлари бўлиш насиб қилсин Иллоҳим🤲

849 0 16 2 19



Китоб ўқиб, отасига автомобиль олиб берган бўлажак дастурчи қиз

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси Дилбархон Ҳайдарова “Ёш китобхон” танловида ғолиб бўлиб Президент совғаси — BYD электромобили соҳибасига айланди.

Дилбар АКТга ихтисослашган мактабда ўқийди ва келажакда дастурчи бўлишни орзу қилади. Унга бу йўлдаги энг яхши “кодлар”дан бири — китоб ўқиш деб билади. Ҳар куни ўртача 20 бет китоб мутолаа қилиш унга одатга айланган.

Ўтган ёзда у 30 дан зиёд китоб ўқиб, китобхонлик танловида омадини синаб кўрди.

— Танловда иштирок этиш учун китоб ўқидингизми ёки китоб ўқиганингиз учун танловда иштирок этдингизми? — деган саволимизга у "Ҳар иккаласи ҳам", дея жавоб берди.

Дилбардан синфдошларининг унинг ютуғига муносабати ҳақида сўрадим.

Нафақат синфдошларим балки бошқа кўплаб тенгдошларим китобхонлик танловларига қизиқишни бошлашди. Улар ҳозирча электромобилга қизиқиб китоб ўқишяпти, лекин ишонаманки, бу одат уларнинг ҳаёт тарзига айланади.

Автомобилингизни нима қилдингиз, деб сўраганимда, Дилбар уни отасига берганини айтди 😍👏 Ота-она учун бунданда ортиқ бахт борми?!

Дилноза сингари илмли ва ўқишга иштиёқи юқори бўлган қизларимиз сафи кенгаяверсин! "Ёш китобхон" танловининг бу йилги барча ғолиблари қизлар эканлиги қувонарли.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сунъий интеллект ёш оналарга қандай ёрдам бера олади?

Бугун урфда бўлган Сунъий интеллектни нафақат иш жараёнида балки ёш болаларни тарбиялашда ҳам қўллаш мумкин экан.


Суҳбатдошим Мадина Тўлаганова ёш она сифатида ўз тажрибаси билан бўлишди ☝️

Бу айниқса фарзандига кун давомида мультфильм қўйиб берадиган оналар учун фойдали тавсия деб ўйладим.

Унинг ёндашуви болаларнинг нафақат хаёлини ривожлантиришга, балки маълумотларни яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам беради.

Ушбу видеони ёш оналарга фойдаланишлари учун юбориб қўйинг.

Сиз фарзанд тарбиясида қандай замонавий технологияларни қўллайсиз?

Тажрибаларингизни изоҳларда бўлишинг! 👇


“Бу дунёда тўғри яшашдан айрича мукамаллик мавжуд эмас”


“Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси” китобидан

Ютуб каналимнинг 500 обуначиси Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қаҳрамон маҳалласи Ёшлар етакчиси Дилшод Абдусатторов бўлдилар.

Ваъдага мувофиқ уларга китобни етказишим ҳақида айтганимда, бу китобдан уларнинг кутубхоналарида 7 дона борлиги сабабли китобга эҳтиёжи бўлган бошқа бирор инсонга берсам ҳурсанд бўлишларини билдирдилар.

Агар китоб Сизга қизиқ бўлса нечанчи бўлиб каналимга ёзилишингиздан қатъий назар уни сизга бераман.

Агар сизда Ютуб профилингиз бўлмаса ва каналга обуна бўла олмасангиз ҳам китобни нима учун сизга беришим ҳақида ёзсангиз уни сизга етказаман😇

Показано 20 последних публикаций.