Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш ҳақида
□ ФПК 310-моддасига кўра, Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги иш унинг оила аъзолари, васийлик ва ҳомийлик органлари, прокурор, даволаш муассасалари ва бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмалари берган аризалар бўйича қўзғатилиши мумкин.
Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ариза мазкур фуқаро яшаб турган жойдаги, агар бу шахс даволаш муассасасига жойлаштирилган бўлса, мазкур муассаса жойлашган ҳудуддаги судга берилади.
■ ФПК 311-моддасига кўра, Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги аризада спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилувчи шахс ўз оиласини моддий жиҳатдан оғир аҳволга солиб қўяётганлигидан далолат берувчи ҳолатлар баён этилиши керак.
□ Шунингдек, ФПК 313-моддасига кўра, Суд фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ишни албатта мазкур фуқаронинг, прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида кўради.
■ ДИҚҚАТ! Суднинг фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори васийлик ва ҳомийлик органининг муомала лаёқати чекланган шахсга ҳомий тайинлаши учун асос бўлади.
○ ФПК 316-моддасига кўра, Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ишларни юритиш билан боғлиқ суд харажатлари аризачидан ундирилмайди.
Агар суд ариза фуқаронинг оила аъзолари томонидан инсофсизлик қилиб, асоссиз равишда фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш мақсадида атайлаб берилган деб топса, суд харажатларини оила аъзоларидан ундиради.
@InsonvaHuquq
Кўп спиртли ичимлик ичувчи танишингизни суд тартибида муомала лаёқати чекланган деб топиш ҳақида фуқаролик судига мурожаат қилишингиз мумкин