Мен эркакка ташландим ва унинг юз-кўзига аямай ура кетдим. Лобар қўққис чўчиганча уйғониб кетиб, қўрқувдан қичқириб юборди ва унга қўшилиб, қизимиз ҳам йиғлай бошлади. Эркак мендан кўра анча бақувват ва гавдали эди. Мен тинмай тушираётган зарбалардан бир зумда ўзига келиб, менга жавоб қайтарди. Аввало, ётган жойида, қорнимга тепиб, мени деворнинг у четига улоқтириб юборди ва кескин ҳаракатлар билан ўрнидан сапчиб туриб, кафтининг қирраси билан томоғимга ва бўйнимга кучли зарба билан урди. Камига қорнимга қаттиқ тепди. Сўнгра, сочимдан ушлаб олиб, бошимни деворга ура кетди. Кўз олдим қоронғулашиб, кўнглим озди, ҳамма ёғим кетма-кет аёвсиз тушаётган мушт ва тепкилардан қаттиқ оғрирди. Оғриқнинг зўридан инграб тўлғанганча, ерда чўзилиб ётардим. Эркакни Лобар келиб тўхтатмаганда, билмадим, охири нима бўларди.
Эркак истеҳзоли тиржайиб, менга пўписа қилди:
Ўв, дайди кўзбойлоғич, гапларимни диққат билан эшит! Лобар менинг маъшуқам эди. Лекин сенга ўхшаган бир ҳезалакни ўлдириб қўйиб, қамалиб кетгандим. Ҳозир кўрганларингни унут, бўлмаса, миянгни пачоқлаб қўяман, кейин ё хотирангдан айриласан, ё бўлмаса ақлдан озасан, тушундингми, хунаса?!
Хиёнаткор Лобар эса бир чеккада ғолибона, беписанд қиёфада, қўлларини икки белига тираганича, оғзининг таноби қочиб, илжайиб турарди.
Хуштори уйдан чиқиб кетгач, хотиним тепамга келиб, менсимаган оҳангда гап бошлади:
Сенга бир ҳақиқатни айтайми? Сенга доим қаҳва тайёрлаганимда, қорадори қўшардим. Сен ўзинг билмаган ва истамаган ҳолда гиёҳванд бўлиб қолгансан. Ўликдай сасиб ётганингда мен мазза қилиб маишат қилардим, билдингми? Нега бу гапларни қўрқмай айтаяпти, деб ҳайрон бўлаётгандирсан, а? Чунки, сени энди йўқ қиламан! Мени ушлаб олмаганингда, тинчгина масхарабозлигингни қилиб яшайверган бўлардинг.
Қизимнинг тинмай йиғлаётгани, Лобар унга аҳамият бермаётгани баттар асабимга тегарди. Ўрнимдан туришга ҳолим йўқ эди. Жисмоний зарблардан ҳам кўра, бу айтилган гаплар юракка урилган ханжардай оғирроқ эди.
Қизимизни эмиз, сен билан кейин гаплашаман, – дедим зўрға.
Лобар хо-холаб кулди:
Қизимиз дейсанми? Қанақасига бу сенинг қизинг бўлсин? Сен нафақат ўғри, киссавур, муттаҳамсан, балки банги ҳамсан! Боя гапимни тушунмадингми? Нашавандлардан бола туғилмайди. Эрлик бурчингни бажара олмай қолганингга қанча бўлганини бир эслаб кўр-чи?
Бу гапларга ортиқ дош беролмадим! Бор кучимни тўплаб, ўрнимдан ирғиганча сакраб турдим-у, уни ўласи қилиб саваладим ва “бу уйни энди елкамнинг чуқури кўрсин”, деганча, уйдан бош олиб, чиқиб кетдим. Бироқ ўша куни-ёқ милиция ходимлари томонидан ҳибсга олиндим.
Калтак еган Лобар милицияга қўнғироқ қилиб, ўғри, киссавурлигимни айтибди ва мен чиндан ҳам томошабинлардан ўмарган нарсаларим, жумладан, тилла тақинчоқларни дадилий ашё сифатида топширибди. Лекин унинг берганлари, йиққан бор бисотимнинг ўндан бири эди, холос. Буни тергов пайтидагина билдим. Қолганини ўзи қаергадир яширган. Яна у: “Эрим гиёҳванд, вос-вос бўлиб қолган, бўлар-бўлмасга рашк қилиб, мени ҳар кун уради,
хўрлайди. Кўзига уйда бегона эркак юргани кўринармиш. Бу галлюцинация, қорадорининг таъсири эканлигини ҳар қанча тушунтиришга уринсам ҳам, тушунмаяпти”, – дея нолиганча кўз ёш тўкиб, мен истеъмол қиладиган “қорадориларим”ни ҳам “яшириб қўйган жойимдан” топиб берибди.
Наркология экспертизаси ўтказилганда, қонимда гиёҳванд моддаси мавжудлиги ўз тасдиғини топди. Ўғрилик, гиёҳвандлик, қасддан тан жароҳати етказишда айбланиб ўн беш йилга озодликдан маҳрум қилиндим. Амнистияга тушиб, етти йил деганда, шу бугун озодликка чиқдим. Қамоқхонада бироз пул беришганди. Борар ерим бўлмагани туфайли мен неча йиллар мобайнида соғинганим, қадрдон циркка келгандим. У ерда сизни учратдим. Менинг қайғули қиссам шу, Мухтор ака...
Бир пайтлар ўзим мақтаб ёзган қаҳрамоним Карим Илёсовга жудаям ачиниб кетдим. Бечора... қанча азоб ва уқубатларни кўрибди.