#Ҳикоялар
КЎЗБОЙЛОҒИЧ
Ваъда бериб қўйганим учун, ўғилчамни циркка олиб бордим. Томоша кўриб ўтирганимизда, ёнимда ўтирган киши мен билан қуюқ саломлашиб қолди. Одоб юзасидан ҳол-аҳвол сўрашдим-у, очиғи, уни мутлақо танимаганим учун бироз ўнғайсизландим. Ўғлим эса саҳнадаги шерларга оғзи очилганча тикилиб ўтирарди.
Навбатдаги томошада кўзбойлоғичлик санъати бошланди. Чап томонимдаги ўриндиқда ўтирган бояги киши яна менга гапирди:
– Ҳа, буларнинг ҳамма сири менга маълум. Кўраяпсизми, кўзбойлоғичнинг ёрдамчиси беш метрча нарида шам кўтариб турибди. Фокусчи ҳозир кўзим билан шамни ёндираман, деяпти. Аслида, шамнинг пилигига махсус кимёвий суюқлик шимдирилган. Ёрдамчиса эса унинг ишораси билан иккинчи қўлидаги кимёвий кукунни сездирмай шам устидан сочгач, икки модда реакцияга киришади ва шам ёнади.
Ўнг тарафимдаги ўғлим унинг гапини эшитиб, бизга қараб юзланди:
Демак, буларнинг ҳаммаси ёлғон экан-да. Шунча одамларни алдашаркан-да!
Бунга жавобан билағон қўшним буларнинг бари томошабинларнинг нигоҳини чалғитиш, моҳирона уддабуронлик экани хусусида эринмай маъруза ўқий кетди.
Бирор нарса томоша қилаётганимда кимдир ёнимда вайсаб турса, ғашим келади. Шунинг учун қўшнимга юзландим-да, иложи борича хушмуомалалик билан гапиришга уриндим:
Томоша тугагунча жимгина ўтирсангиз, илтимос!
Унинг ташқи кўриниши афтодаҳол эди: кўзлари киртайган, юзлари ич-ичига ботиб, ёноқлари туртиб чиққан, юпунгина кийинган, соқоллари олинмаган.
– Мени танимадингиз, а?
– Йўқ, ўйлайманки, биз таниш эмасмиз. Сиз чамаси, мени ким биландир адаштирдингиз. Маъзур тутасиз!
У бошини сарак-сарак қилиб, мийиғида кулди:
Ҳечам адаштирганим йўқ. Хотирангиз ёмон экан. Мен бир маротаба кўрган одамимни ўн йилдан кейин ҳам танийман.
Энди, ҳарҳолда, хотирани мустаҳкамлаш ҳақида маъруза ўқимассиз, деб умид қиламан, – дедим унинг гапларини эшитишга тоқатим йўқлигини яширмасдан,.
Ҳа, қаёқдан била қолдингиз, мабодо телепат эмасмисиз? Ичимдагини бирпасда топа қолдингиз, а?! – деди у ҳам кесатиб.
Орага бир муддат жимлик чўккач, у яна гап бошлади:
– Бундан роппа-роса етти йил аввал мен ҳақимда газетангизга мақола ёзгандингиз, Мухтор ака. Илк танишувимиз эса ҳамкасбингиз Салим Сатторовнинг уйидаги суннат тўйида бўлганди. Сиз менинг кўзбойлоғичлик санъатимга қойил қолганингизни айтиб, мени таҳририятга чақиргандингиз.
Э, ҳа, энди эсладим! Ўшанда бу киши ялтироқ қора костюм кийиб олган, капалаксимон бўйинбоғ тақиб, бошига цилиндрсимон қалпоқни қўндириб олганди. Унинг гуруҳида акробатлик ўйинлари, оловли ҳалқалардан сакраб, синган шишалар устида ялангоёқ юришлари билан томошабинларнинг олқишига сазовор бўлган соҳибжамол аёл ҳам бор эди. Ўша кўзбойлоғич акробат жувонни бизга “хотиним” деб таништирганди. Ёпирай! У одам тўлачадан
келган одам эди-ку. Рўпарамдаги нусха эса қоқ суякнинг худди ўзгинаси! Наҳотки... шу одам бир пайтлар машҳур кўзбойлоғич сифатида донг таратган Карим Илёсов бўлса?!
Сиз...
Ҳа, худди ўша Карим Илёсовман! Ҳечқиси йўқ, ҳижолат бўлманг! Мени ҳозирги аҳволимда раҳматли туққан онам ҳам танимаган бўлармиди, эҳтимол.
− Аммо, кўнглингизга олманг-у, қандай қилиб...
Бундай аянчли аҳволга тушиб қолганимни билмоқчисиз, шундайми? Майли, томоша тугасин, сизга барчасини батафсил гапириб бераман.
У “гапим тамом” дегандек, мендан кўзини узиб, саҳнага қаради-да, негадир қовоғини уйиб олди. Боягина асабимга тегаётган одам энди менда ачиниш ҳиссини уйғотибгина қолмасдан, қизиқишимни ҳам орттирганди.
Ичимда “Сабрнинг таги сариқ олтин”, дедим-у талқон ютгандек жимгина ўтиравердим.
Ниҳоят, томоша тугаб, томошабинлар ўринларидан туришиб, цирк биносини тарк эта бошладилар. Мен қўшнимга саволомуз боқдим.
Кетдикми?
Ҳа, юринг. Фақат бирор жойга кириб, тамадди қилиб олсак. Бамайлихотир ўтирамиз ва бафуржа гаплашамиз.
Мен “тушунарли”, дегандек бош ирғаб, ўғлимни қўлидан етаклаганча, ташқарига йўналдим. Ҳамроҳим ортимдан эргашди. Шу яқин атрофдаги “Ҳилола” ресторанига таклиф қилдим, аммо Карим Илёсов бош чайқади.
Ҳозир ресторанларда ўтиришга қурбим етмайди. Бирорта оддийгина ошхонами, қаҳвахонагами кира қолайлик.