Лекин нишонга аниқ тегади.
– Раҳмат, – мақтовдан бир оз хижолат бўлиб ерга қаради Фаррух.
– Сизга яна бир топшириқ, Фаррухжон, – негадир сизлашга ўтди муҳаррир. – Суд очерки ёзишингизга тўғри келади. Тоғдаги ўғрилар галасининг ҳаракатлари кучайиб кетгани ҳақида айтган эдим. Шулар ҳақида бир ёзсангиз.
Фаррух аслида бугун таътилга рухсат олмоқчи, қишлоғига бориб ота-онасининг меҳрига тўймоқчи, болалигини эслаб, кўчаларни кезмоқчи эди.
– Нима, таклифим ёқмадими?
– Йўқ, нимага. Майли, бугундан ишга киришаман.
– Унда омад тилайман. Сизга ишонаман.
Фаррух муҳаррирнинг хонасидан чиққанида кўкси янада қаттиқроқ санчди. Бир оз ранги оқарган шекилли, ҳамкасблари ҳол-аҳвол сўради.
– Фаррух, яхшимисиз? Мазангиз…
– Йўқ, ҳаммаси жойида. Бир оз толиқибман шекилли.
Кечгача берилган топшириқларни бажариб, уйига вақтлироқ қайтди. Йўл-йўлакай болаларига ширинликлар ҳам олди. Уйга кириб келар экан тўрт ёшли Жавоҳир пешвоз чиқди.
– Мана ўғлим, сизга шоколад олиб келдим.
– Раҳмат дадажон! – хурсанд бўлиб кетди ўғли.
“Ҳаёт, нақадар ширинсан-а”. Фаррухнинг хаёлига келган бу фикрдан ўзи ҳам ғалати бўлди.
– Мана, онаси, бозорликни ол. Пулим етганча олиб келдим. Бир амаллаб тур. Қолганини бир-икки кунда олиб бераман.
– Борига барака берсин. Овқатланасизми?
– Иштаҳам йўқ. Сал кейинроқ…
Кўксидаги оғриқ кучайгандан кучайиб бораётган бўлса-да, яқинларини ташвишга қўймаслик учун индамади. Шунинг учун иштаҳам йўқ деб баҳона қилиб қўяқолди. Хонасига кириб бир оз ётди. Аслида умуман дори ичмасди, оғриқ зўрлигидан тинчлантирувчи дори ичди ва ухлашга ҳаракат қилди. Ҳа деганда уйқуси келавермагач, кўнгли ниманидир сезгандек ўрнидан туриб кундалигини олди ва бир нималарни ёзишга тутинди. Ёзганларига бир кўз югуртириб, столнинг устига қўйди. Нариги хонага ўтиш мақсадида жойидан турган эди, боши айланиб йиқилиб тушди. Гурсиллаган овозни эшитган хотини югуриб келди.
– Вой дадаси, сизга нима бўлди?!
– Ҳеч нима, ҳаммаси жойида. Шовқин солма, болаларни қўрқитасан. Тез ёрдам чақир, бир оз мазам бўлмаяпти.
– Ҳозир, – дедию хотини шифохонага қўнғироқ қилиш учун югуриб кетди.
– Юраги оғир касал,- деди Фаррухни касалхонага олиб келган шифокор унинг хотинига
– Ахир қанақасига? Ҳали ёш бўлса, ичмаса, чекмаса.
– Тўғри, лекин эрингиз кўп дард чеккан. Касали ўтиб кетган. Вақтида даволатмаган. Дам олишсиз сурункали ишлаган, кўп нарсани юрагига олган, таъсирлаган.
– Нима қилсак бўлади, дўхтир?
– Билмадим, бир нарса дея олмайман.
Хотини йиғлаганча унинг ёнига кирди.
– Нимага йиғлайсан? – деди Фаррух ўзини тетик кўрсатишга уриниб.
– Уйдагиларни чақираман.
– Йўқ, кераги йўқ. Мен яхшиман. Уларни хавотирга қўйма.
– Нимага алдайсиз, дадаси. Дўхтир менга ҳаммасини айтди.
– Хафа бўлма. Ҳаммаси яхши бўлади. Биз ҳали фарзандларимизнинг орзу-ҳавасларини кўрамиз. Биргаликда бахтли бўламиз. Уйимиз ҳам бўлади. Кейин тинч-тотув яшаймиз.
Фаррух гаплари ишончсиз чиқаётган бўлса-да, ҳали ҳаётдан тўймагани шундоқ кўзларидан кўриниб турарди.
– Онаси, уйда стол устида бир варақ қоғоз қолдириб келганман. Шуни олиб ўқи. Ҳаммасини ёзганман.
– Дадаси, ундай деманг. Ҳозиргина бирга бахтли бўламиз дегандингиз-ку, – йиғлаб гапирди хотини.
– Ёлғон гапира олмас эканман. Мендан рози бўлинглар. Ота-онамга, яқинларимга айт. Ҳаммаси рози бўлишсин. Фарзандларимни, сени Худога топширдим. Уларни эҳтиёт қил.
Фаррух гапира туриб бутунлай ҳансираб қолган, гаплари узуқ-юлуқ чиқаётганидан базўр тушунса бўларди.
– Сиз ҳам биздан рози бўлинг, – бу гапни айтиш хотинига қанчалик оғир бўлмасин айтишга мажбур эди.
– Ҳаёт нақадар гўзал…
Фаррухнинг кўзидаги бир томчи ёш ёноғига думалаб тушар экан, охирги айтган гапи шу бўлди.
Фаррухнинг маъракалари ўтгач, хотини унинг охирги васияти – стол устида қолдирган хатини ўқиш учун хонасига кирди.
“Онаси, мен сизларни, ота-онамни, яқинларимни, ҳаётни севаман. Мен ҳаётимнинг охирги лаҳзаларини яшаётганимни сезаяпман. Биламан, менга турмушга чиқиб рўшнолик кўрмадинг. На бир ўзингнинг уйингда яшай олдинг, на бир истаган кийимингни кия олдинг. Булар учун мен сендан узр сўрайман. Лекин мен ҳаётимни қуруқ ўтказмадим. Яхши ном қолдирдим.