#Янги қисса
Азизлар,бугундан бошлаб янги қиссани эътиборингизга ҳавола қиламан.
Кундошнинг кирдикорлари.
1-қисм.Тўйдаги ҳангома.
Замонавий тўйхона.Дастурхон тўла ноз-неъматлар,шодон чеҳралардан нур таралиб турган каби гўё.Марғуба четроқда туриб,даврани кузатар экан,қалби,бутун вужуди бахт туйғуси билан лиммо-лим каби эди.Ахир у бугун ягона ўғли -Мирзоҳидни уйлантиряпти.Бу қандай катта бахт!Энди у ҳам келин олди,келини ўз қизи каби кўнглига киришидан умидвор.Марғуба ҳали келини Садоқатнинг феъл-атворини яхши билмаса ҳам у билан она-бола каби яқин бўлиб кетишидан умидвор бўлиб ўтирибди.Оппоқ либосдаги келини ҳам ҳар замонда унга кўз ташлаб қўяди.Марғуба билан нигоҳлари тўқнашганда эса кўзлари кулиб,таъзим қилиб қўяди.Марғуба ҳам келинига жавобан жилмайиб қараркан, даврада битта ўзи чайқалганча ўйнаётган эркакка бирданига кўзи тушди.
Ўзича нималардир деб ғудурлаганча даврада беўхшов ҳаракатлар билан ўйнаётган,ўзини ушлаб олиб чиқмоқчи бўлаётганларни силтаб ташлаётган, кийимлари ғижим ва кир эркак -унинг собиқ турмуш ўртоғи-Мирзобек эди.Кейин эса давра тўрида оппоқ кўйлак кийган келин ёнида ўтирган, куёв либосидаги ўғли Мирзоҳидга қаради.Мирзоҳиднинг кўзларида акс этиб турган уят, алам,норозилик,ноқулайликни кўриб, давранинг ўртасида йиқилиб тушган эркакка қаради.
Тавба,бир пайтлар шу эркакни яхши кўрган эдими?Уни деб ўз бахтидан воз кечган эдими?Шу эркакни деб ота-онасини хафа қилган,ҳатто уларни норози бўлишларига сабабчи бўлган эдими?
Ахир бугун Марғубанинг энг бахтли куни-ку.Бу одам тўйхонада қаердан пайдо бўлиб қолди?Мирзоҳиднинг уйланаётгани ҳақида хабарни қаердан эшитди?Ким хабар берди унга?Афсуски,саволлар қанча кўп бўлса-да,уларга жавоб йўқ эди.
Марғуба тўйхонада йиғилган меҳмонлар ўзига қараб туришганини,уларнинг нигоҳларида ачинишдан ҳам кўра кўпроқ қизиқиш борлигини ҳис қилиб турарди.Нигоҳлари билан тўйда хизмат қилиб юрган одамлар орасидан укаларини излади.Аммо нимагадир укаларидан бирортаси ҳам кўринишмади.Марғуба нима қилишини билмай,бирпас туриб қолди.Кейин эса таваккалига давранинг ўртасига кириб борди.
Ерда чилпарчин бўлиб ётган эркакнинг қўлидан тортиб турғазди.Мирзобек унинг кўмагида зўрға қаддини ростлади.Марғуба ҳар қанча ижирғанмасин,унинг қўлларидан тутиб чеккага бошлади.Ресторандан ташқарига чиқишгач,Марғуба Мирзобекнинг қўлини қўйиб юборди.
–Нимага келдингиз?-паст овозда сўради у.
–Нимага келмас эканман?-шанғиллади Мирзобек.-Ахир Мирзоҳид менинг ҳам ўғлим-ку.
Охирги пайтларда Мирзобекнинг хурмача қилиқлари кўпайиб кетгани сабаб Марғуба унга нима дейишини билмади.Аслида Марғуба жанжалкаш,андишасиз аёл эмас эди.Аммо ҳозир Мирзобекни амаллаб кузатиб қўймаса,кўзининг оқ-қораси бўлган ўғлининг тўйи бузилиши мумкинлигини ҳис қилиб турарди.
–Илтимос,кетинг.Тўйни бузманг,Мирзобек, -деди Марғуба.Асабийлашганидан овози титраб чиқди.
–Ҳеч қаёққа кетмайман!Мени тўйга таклиф қилмаганинг етмагандай,энди ҳайдаб юбормоқчимисан?-Мирзобек бақириб юборди.Унинг кўзларига қараб,Марғуба бирдан қўрқиб кетди.Чунки олайиб,кўзининг пахтаси чиқиб турган эркакнинг ваҳожати бузуқ эди.Аммо ўзини тезда қўлга олди.
–Кетинг.Агар яхшиликча кетишни истамасангиз сизга ёмонлик қилишга мажбур бўламан!
–Нима қиласан?-Мирзобек хунук тиржайди.-Нима келади қўлингдан?
–Сизни милицияга бераман!Ўшанда биласиз,қўлимдан нима келишини!
Мирзобекнинг бирдан попуғи пасайди.
–Яхши,кетаман.Лекин битта шартим бор!
–Қандай шарт яна?
–Менга пул бер.Кўпроқ пул бер.Пулни оламан-у,кетаман.
Марғуба ғазабидан титраганча,қўлтиғига қистирилган ҳамёнини қўлига олди.Ичига қўл суқиб,бармоқларига илашган пулларни олиб,Мирзобекнинг юзига қараб отди.Марғубанинг бу қилиғидан Мирзобек хафа бўлмади.Аксинча,ерда сочилиб кетган пулларни йиғиб олиб,дарров кўздан ғойиб бўлди.
Марғуба эса…Марғубанинг йиғлагиси келди.Мана шу ҳозиргина ерда ётган пулларни олиб кетган эркакни деб ўз ҳаёти изидан чиқиб кетганини ўйлаб,хўрлиги келди.Шу пайт ичкаридан чиқиб келаётган укаси Аброр унга рўбарў бўлди.Аброрнинг нимадандир жаҳли чиққан шекилли,юзлари бўғриқиб,кўзларида жаҳл учқунлари сезиларди.