САИД РИЗО АЛИЗОДА: ҲАЁТИ, МЕРОСИ ВА ФОЖИАСИ
..Саид Ризонинг таржимаи ҳолини аниқлаштирсак, тахминан шундай манзара юзага чиқади: У 1887 йилда Бокуда гилам тўқувчи оиласида туғилган, онаси Хадичабегим ўз даврининг саводли аёлларидан бўлган. Саид Ризо икки ёшга тўлганида онаси вафот этади. Болаларнинг таълим-тарбияси билан отаси Мирмавсум оға шуғулланади.
Фаровон ҳаёт илинжида ватанини тарк этган Мирмавсум оға аввал Бухорога келиб ўрнашади. Кейин Самарқандга отланади. Шу ерда гилам тўқиб сотишни давом эттиради.
Оилавий шароити оғирлигига қарамай. Отаси Саид Ризони 15 ёшида уйлантиради. Лекин бу унинг таълим олишига монелик қилмайди. 1902 йилда у Самарқандда озарбайжонлик Шайх Абулқосим Ганжийнинг янги мактабига ўқишга киради, кейинчалик шу ерда ўқувчиларга сабоқ беради.
У Туркистонда янги турдаги мактаб очган илк зиёлилардан бири эди. Саид Ризонинг бевосита ташаббуси билан Самарқандда 1907 йилда “Ҳаёт”, орадан бир йил ўтиб, “Янги ҳаёт” мактаблари фаолиятини бошлайди. У ўзбек ва форс-тожик мактаблари учун янги дарсликлар яратади.
Олим, муаллим, журналист ва таржимон...
С.Р.Ализода таржимонлик фаолияти билан кенг шуғулланган. Пушкиш Гоголь, Шолохов, Элтон Синклер сингари адибларнинг асарларини, Бартольднинг “Туркистон”, “Европанинг умумий тарихи” асарларини таржима қилган. Унинг диний мавхулардаги “Туркистон тарихи”, “Дин қонунлари”, “Ислом тарихи”, “Асри саодат”, “Маданияти ислом” китоблари нафақат Туркистонда, балки бутун Шарқ мамлакатларида ўқитилган.
Ўша йилларда Боку, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Боқчасаройда чиқадиган газета ва журналларда унинг қатор адабий мақолалари чоп этилган. Журналистика соҳасида эришгани ютуқлари туфайли 1910 йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий таъсис қилган “Ойна” журналига масъул котиб сифатида ишга олинган.
Бир муддатдан сўнг Саид Ризо Ализода “Шарқ”, 1916 йилдан бошлаб, “Телеграф хабарлари” газеталарини таъсис этади. 1919 йилда унинг муҳарририлиги остида “Шуълаи инқилоб” журнали чоп этила бошлайди. 1922 йилгача босилган бу журнал Ўрта Осиё мамлакатларидан ташқари Озарбойжон. Туркия, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон ва бошқа давлатларда ҳам тарқалган.
Адиб 1933-йилдан то сургунга қадар Самарқанд Давлат Университетида араб ва форс тилларидан дарс берган. Таниқли ўзбек шоирлари Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ўткир Рашид, академик Воҳид Абдуллаев сингари бир қанча зиёлилар унинг қўлида таҳсил олган. Ғафур Ғулом 30-йилларда Бокуда бўлганида, “Коммунист” газетасига интервью бераркан, “мен илк таҳсилни Самарқандда озарбойжон мактабидан олганман, Шеърият оламига эса, Ҳусайн Жовид ва Мирзо Алиакбар Собир изидан кириб келганман” деганди.
Озарбойжон маданияти тарғиботчиси
1906-йилда Саид Ризо Ализода Мирзо Алиакбар Собир билан учрашиш мақсадида Шамахига кетади, бир муддат ўша ерда қолади, Шамахи адабий муҳити билан танишади, машҳур Озарбойжон шоири Мирзо Алиакбар Собир билан ҳамсуҳбат бўлади. Бокуда буюк бастакор Узайир Ҳожибеков билан кўришади. Самарқандда режалаштирилган ишлар ҳақида гаплашишади.
1910 йилда ўз дўстлари Маҳмудхўжа Беҳбудий, Ҳожи Муин, Исмоил Охундов, Мулло Ҳалим Каримов, Аҳмад ҳожи Абдурасул ўғли ва бошқалар билан пул йиғиб, хаста ётган шоир - Собирнинг тезда оёққа турриб кетиши учун юборишади. Аммо, орадан кўп ўтмай, Мирзо Алиаскар Собир вафот этади. Самарқанд зиёлилари унга қирқ кун аза тутишади...
Саид Ризо Ализода Туркистонда Озарбойжон адабиётини тарғиб этишга катта ҳисса қўшди. 1913-йилда у Узайр Ҳожибековга мактуб йўллаб, Туркистонда, жумладан Самарқандда Озарбойжон мусиқаси ва театрини ривожлантиришга ёрдам беришни сўрайди.
Узайрбей Саид Ризонинг илтимосини бажаради. Бокудан Самарқандга кўплаб актер ва мусиқачилари келади. Уларниг ёрлами билан Саид Ризо Ализода 1918 йилда Самарқандда Узайр Ҳожибековнинг “Лайли ва Мажнун”, “Асли ва Карам” операларини, “Аршин Мол-олон”, “Бу бўлмаса бошқаси” мусиқали комедияларини саҳналаштирган ва роллардан бирини ижро этган.