Репост из: Abdunabi Hamro ijodi
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг таваллуд санасиға бағишлаб, анинг “Безгакшамол” девониға кирмиш ғазаллардин бириға
МУХАММАС
Бу қандоқ бетайин турмуш, гўё шудгордаги ҳакка
Бу хил қийноқни ҳис этгай узун тун ухлағон якка,
На бор бир дилкушо улфат, на бир ожиза эрмакка
Адо қилди хотунсизлик, ризодурман кўмилмакка,
Вале шеърлар битиб вақт бор на ўлмак, на чўзилмакка.
Хотун зоти кўп ўзгармиш, бири шўхдир, бири бебош
Магарким ош тилайдурсан, бошинг узра ёғилгай тош,
Азоб узра азоб бул кун, оқарди мўйлабу ҳам қош
Туним ўтгай эзиб ёстуқ, тошар икки кўзимдин ёш
Бири Анҳор, бири Бўзсув, келинг, қизлар, чўмилмакка.
Мисоли гўр азобидек хотунсизлик қийин иш-да
Баҳору ёз ўтур бир нав, совуқ урғай қаро қишда,
Чилим тортғон каби банги, тайин йўқдир ақл-ҳушда
Ҳасан мингбошининг кенжа қизи бежо боқур тушда,
Ки уйғонгач дедим: ”Ёшсан, бало борму сузилмакка?!”
Бу ёлғизлик ўтиб жондин, юродурман гўё восвос
Кириб майхонаға, бўза ичиб, тортиб наша ҳам нос,
Ўшал қизни брак қилдим, ҳали наврастадир оз-моз
Анинг тўнғич опоси, аҳ, муносибдур манга паққос
Пишибдур жавҳари лиму киби, тайёр узилмакка.
Биров дейди: хотун зоти бўлур яхши-ёмон, сайла
Биров айтур: хотунсизлик сенга бир имтиҳон, сайла,
Ажаб, Бемаҳалий, бўйдоқ юрибсанму ҳамон, сайла,
Биров дейди: кириб дўппи бозориға жувон сайла
Вале, Мавлоно Гулматман ва ҳаққим йўқ бузилмакка!
(Фақир Бемаҳалий бисотидин Абдунаби Ҳамро ёзиб олмиш)