#Ҳикоялар
Муаллиф: Матлуба Юсуф Охун.
✒️ҚАҲР ВА МЕҲР.
Катта ҳовли бирданига сув қуйгандек жим бўлиб қолди,чунки дарвозадан Минаввар хола жавраганича кириб келди:
- Бу уй фақат мен керак,остонанинг таги ахлатга ботиб ётибди. Бирортаси чиқиб супириб қўймабди! Сулаймон ўлди, девлар қутулди бўлиб, тонг отганиниям билмай ётибсизларми?
Бирор инсондан садо чиқмайди, келинлар аллақачон уй-уйларига қочиб кириб кетишган, эркаклар бўлса бундай пайтда гап қайтариш нақ балонинг ёғилиши билан тенглигини яхши тушунишади, шу боис сукутдалар. Неваралар-ку, аллақачон пана-панага беркинишга улгуришган. Биргина жавоб берадиган одам бу Одилжон тоға:
- Келдингми, кампир!
- Келдим, келганимга ҳеч ким суюнмагани аниқ! Аммо келдим!
- Минаввархон хола чолига ҳам дўқиллади.
- Бекорини айтибсан, мен суюндим, сенсиз худди ярми йўқ одамдай юрдим - Одилжон тоға бу гапни чин дилдан айтган бўлсада, кампирига бошқача эшитилди чоғи, баттар авжига чиқди:
- Сиз шунақа деб кесатганингиздан кейин булар нима десин!
- Оббо, сенга на иссиқ ёқади, на совуқ - Одилжон тоға тиззасига шапиллатиб урдида-да, ўрнидан туриб дарвозага қараб юрди.
- Қочинг-а, қочинг! Яхшиям эркакларга кўча бор! - Минаввар хола ортидан сайради.
Бу сафар чоли индамасдан, калласини ликиллатганича чиқиб кетди.
Хола бошидаги катта рўмолини ечиб сўрига улоқтирди, сўнг бошини қўйи солганича ер чизиб ўтирган ўртанча ўғли Абдуллага юзланди:
- Хотининг қани?! Чақир, ажинани кўрган одамдай қочиб уйга беркинмасдан чиқиб, уй кийимимни дазмол қилсин!
- Болани ухлатаётганди, кийимларингизни тайёрлаб қўйганов!
- Абдулла “дик” этиб ўрнидан тураркан, секингина минғирлади.
- Битта болани эплолмайди, бўшашмай ўлсин! - Минаввар хола сўкинганича уйига қараб юрди.
Бутун махаллага «Темирхотин” номи билан танилган Минаввар хола кеча катта қудасиникига невара тўйига кетган эди. Ўзига қолса бегона жойда ётиб қолмасдан, аммо қизи жўнатгани унамади:
- Бир кунга уйингизни ит емайди! Қаранг, бошқа қудалар қолаяпти, сиз ҳам хурматингизни билиб, тўрда ўтиринг. Эртага куёвингиз обориб қўйди!
Аслида олтита боланинг ичида қаттиққўл онага дарс айтадигани битта шу катта қизи, қолганлари худди чолидай ювош мўмин. Оналаридан чўчиб туришади. Қош-қовоғига қараб иш тутишади. Бундан хола албатта суюнадию, баъзан ўғилларининг шуудсизлигидан ёниб кетади. Уч ўғилнинг бирортаси унинг буйруғисиз ўзича бир ишнинг бошини тутолмайди. Қачон қарама, аёл боши билан уларни етаклаб юриши керак. Бунга ҳам айбдор ўўрлик Одилжон тоға:
- Мен ўлмасликка хат олганман, бу бўшанг ўғилларингизнинг ташвишида кечасиям уйқумда ҳаловат йўқ! Одамларнинг боларига ўхшаб оёғидан ўт чақнаб югуриб елмайди! Чунки сизга тортган!
Нима ҳам дерди, ота бечора, боягидек бўйнини эгиб тураверади. Аслида шу хотинга уйланганидан бери шу аҳвол.
“Чаққон,эпчил, уйга тортишадиган қиз” деб онаси раҳматли оғзидан бол томиб келин қилувди. Айтганидай ўткиргина хотин чиқди ундан. Ўзиям тинчимайди, уни ҳам тинчитмайди. Ҳар қалай шу ёмон хотинининг харакати билан олти боласини бировдан кам қилмай ўстиришди, уйли- жойли қилишди. Шунинг учун Одилжон тоға ҳамиша унга ён беради. Лекин Минавар хола кўп ҳолларда ошириб юборади. Келинларини тизғиратгани етмасдан, уларнинг олдида ўғиллариниям беобрў қилиб ташлайди. Хатто алоҳида бўлиб чиққан катта ўғил билан келини ҳам барибир қутулмаган. Чунки эрталабда ўғил ишга кетиш аввалида, кечқурун ишдан келгандан кейин албатта ота-онасининг олдига келади. Келин эса уйига қулфни солиб қўйиб, эри ишдан қайтгунча қайнонасининг хизматини қилади. Ўзининг юмушлари холанинг таъбири билан “кечда ётиб, тонгда туриб” қилишга мажбур. Қўрғонида темир қоидаларни жорий қилган Минаввар хола ҳеч қачон “мен ноҳақман” демаган, доим ҳақ! Баъзан-баъзан сал ювошиб, қовоғи очилганида Одилжон тоға унга ялиниб қолади:
- Жон хотин, қариб қолаяпмиз, ҳадеб дилозорлик қилавермагин.
Аввало Оллоҳ юриб турганимизда омонатини олсин, мабодо касал-пасал бўлиб қолсак иссиқ совуғимиздан хабар оладиган шу келинлар, шу ўғиллар. Қизларинг келиб пойи патак бўлгунча булар асқотади.