#Янги қисса
ЎГАЙ ОТАМ-ЎЗ ОТАМ...
(Онлайн қиссанинг давоми)
3 қисм.
–Ким у одам,ойижон?Нега менга ўша одам ҳақида гапириб беряпсиз?
–Илтимос,мени охиригача тингла,Самира.Хуллас,ўша одамдан «Афғонистонда бедарак йўқолган»- деган хабар келган эди.Кейин мен эса бобонгни гапларига кириб,дадангга турмушга чиқишга мажбур бўлдим.
–Энди нима ўзгарди?
–Ўша одам топилиб,яъни Афғонистондан қайтгач,кейинчалик Россияга кетиб қолган экан.Аммо яқинда Ўзбекистонга қайтибди.У билан тасодифан поликлиникада,яъни иш жойимда кўришиб қолдик.
–Ўзи исми нима ўша одамни?
–Исми Мансур.У Санкт-Петербургда яшаб,ўша ерда тиббиёт олийгоҳини тугатибди.Кейин рус аёлга уйланибди.Ўн йилча хотини билан яшаб фарзанд кўришмабди.
–Демак,ўша одамнинг фарзанди ҳам йўқми?
–Ҳа.Мансур ака Ўзбекистонга қайтгач,курсдошлардан мен ҳақимда сўраб суриштириб,ёнимга келди.Бошида Афғонистонда асирликда бўлганини,озодликкка чиққанидан кейин эса мени излаб келганида турмушга чиққанимни эшитиб,қайтиб кетганини менга гапириб берди.
–Ойи,мен тушунмаяпман.Нега буларни менга бир бошидан гапириб беряпсиз?
–Чунки Мансур ака сен билан танишмоқчи,-дедилар онам.Кейин нимагадир қизариб кетдилар.
–Ойи, Мансур ака мен билан нимага танишмоқчилар?-ҳайрон қолдим мен.
–Нима десам экан?Мансур ака менга оила қурайлик,қизингизга оталик қиламан,-деяптилар.Онам шу гапни айтиб,баттар қизариб кетдилар.
–Нима???
Мен қотиб қолдим.Бошим карахт бўлиб қолди.Нима?Онам турмуш қурмоқчими ҳали?
–Ойи…Нималар деяпсиз?!Сиз…сиз турмушга чиқмоқчимисиз,ҳали?
Онам баттар қизарди.Кейин дудуқланиб сўз бошлади.
–Қизим Мансур ака жуда яхши одам.Мен у киши билан анча йиллар олдин аҳд-паймон қилганман…
–Ойи,уялмайсизми?Ахир энди турмуш қуриш сизга нимага керак?-ўзимни босолмай,овозим баландлаб кетди.
–Нимага ундай дейсан,қизим?Турмушга чиқиш уятми?
–Унда мени меҳрибонлик уйига топшириб юборинг!-Шундай деб жойимдан сакраб турдим.-Менга ўгай ота керакмас!Мен ўша Мансур ака билан бир уйда яшашни истамайман!
–Сен нима деяётганингни биласанми,ўзи?Меҳрибонлик уйида мен улғайганман.Аслида сен у ерни қанақа жойлигини биласанми?-Онам ҳам жойидан туриб,менга рўбарў бўлди.
–Ойи,мен сизлар билан бирга яшашни истамайман!
–Мансур ака билан келишиб,бу уйни сотишга қарор қилдик,қизим.Бу уйни сотиб,устига пул қўшиб,каттароқ уй олмоқчимиз.
–Менга керакмас!Мен ўзимизни уйимизни яхши кўраман.
Мен шундай деб,ўзимни хонамга бориб эшикни ичкаридан қулфладим-да,жойимга ётиб олдим.Онам эшикни тақиллатиб,ичкарига кирмоқчи бўлдилар.Аммо мен бошимни ўраб ухлаб қолибман.Менга дабдурустдан онамни турмушга чиқмоқчилиги ёқмаётган эди.
Эрталаб доимги пайтда уйғониб,онам уйда йўқлигини сезиб қолдим.Ошхонага чиқсам,стол устида мен ёқтирган сариёғ ва колбасали бутерброд ва чойнакда иссиққина чой бор экан.Нонушта қилиб,мактабимга кетдим.
Ҳар қанча қаршилик қилишимга қарамай,онам ўша Мансур ака билан турмуш қурдилар.Мансур ака билан қонуний никоҳдан ҳам ўтишибди.Менга ҳар қанча алам қилмасин,охири уйимизда бегона эркакнинг кириб-чиқиб юришига кўникдим.Мансур ака баланд бўйли,буғдойранг,кўзлари катта,ўзи камгап одам экан.
У шаҳримиздаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий шифокор бўлиб ишлар,асосий вақти ишда ўтарди.Онам эса Мансур ака билан бирга яшай бошлаганимиздан бери кайфияти яхши бўлиб қолган,доим хурсанд юрар,ҳар хил таомлар пишириб,дастурхонни чиройли безайдиган одат чиқарган эди.Мен эса мактабдан келганимдан кейин овқатлангач,идишларни ювардим-да,ўз хонамга кириб кетардим.Гоҳида телевизор кўришга чиқмасам,умуман хонадан чиқмасликка ҳаракат қилардим.
Онам мендан ўша эркакни Мансур ака эмас,амаки деб чақиришимни илтимос қилди.
–Йўқ,-дедим мен қайсарлигим тутиб.-Мансур ака амаким эмас.Менга ўша одамни кимдир деб чақириш ҳам керак эмас.Гапим бўлса,ёнига бориб ўзига айтаман.Кейин менга ўша одам умуман керак эмас!
Онам бу гапдан кейин кайфиятлари тушиб кетди.Тез орада уйимизни сотиб,янги қурилган беш хонали уй сотиб олдик.Энди менга анча катта хона ажратилган эди.Янги уйимизнинг анча кенг ва шинам бўлгани мени қувонтирди.