#Ҳикоялар
Келин
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
.... Солиҳа хола ўз вақтида мактабда чорак асрдан зиёдроқ вақт мобайнида физикадан дарс берди, ҳам олти фарзандини оқ ювиб, оқ тараб улғайтирди. Холанинг пенсияга чиққанига ҳам ўн йилдан ошиб қолди.
Тез-тез “Бекорчидан ҳамма безор” ёки “Бекор ўтиргандан кўра бекор ишла” деб такрорлашни хуш кўрадиган Солиҳа хола ҳалиям уйда бичиш-тикиш билан машғул. Кўп сонли неваралар айнан меҳрибон бувижонлари оддий матолардан жуда чиройли, хорижникидан ўтса ўтадиган, аммо сира қолишмайдиган либосларда юришади. Айни пайтда хола кўзойнагини бурни устига қўйиб олганча эринмасдан газета-журнал, китоб ўқийди, телевизорнинг ёнига эса асосан янгиликлар бўладиган пайти яқинроқ бориб ўтириб олади. Хола нимагадир аччиқ ичакдек чўзилиб кетадиган сериалларни ёқтирмайди. “Бунинг ўрнига бир нима ўқиганим маъқул”, дейди очиқдан-очиқ.
Холанинг ёши етмишни қоралаб қолган. Аммо юзидан нур ёғилиб турадигандек туюладиган, ёшиган нисбатан анча ёш кўринадиган бу тиниб-тинчимас онахонни маҳалладаги ёшлар ҳам нимагадир “бувижон” деб айта олишмайди. Онахон ҳамма учун “хола” бўлиб қолган.
Албатта, Солиҳа хола ҳақида кўп ёзишимиз, у кишининг ажабтовур феъл-атвори хусусида хўб гапиришимиз мумкин эди. Аммо бу ҳақда фурсат топилганда бафуржа гурунглашишни режалаштириб қўйганимиз ҳолда, яқинда айнан холамиз билан боғлиқ, маҳалламизда ҳам анча баҳс-мунозараларга сабаб бўлган бир воқеанинг мухтасар баёнига тўхталсак.
Хуллас, Солиҳа хола уч ўғлини уйлантирган, икки қизини турмушга чиқарган. Ўзи катта ўғли билан маҳалламиздаги ҳовлида истиқомат қилади.
Ниҳоят, университетни тугаллаб, илмий иш қилаётган кенжа ўғил Азимжон ҳам уйланди. Обрўли хонадонннинг тўйида бутун маҳалла аҳли иштирок этди. Табиийки, тўйда бутун расм-русумларга риоя қилинди.
Тўйдан кейин келин-куёв бегона нигоҳлардан холироқ ҳолда чилла муддатини ҳам ўтаб бўлишди.
Шундай кунларнинг бирида ёш келин-куёвни яқин қариндошлардан бири меҳмонга чорлаб қолди. Солиҳа хола ўғли билан кенжа келинини шу хонадонга бошлаб бориши лозим эди.
Ҳовлида ширинликлар ва пишириқлар солинган икки тоғорани катта-катта дастурхонларга ўраётган Солиҳа холага ичкаридан:
— Ассалому алайкум, — ним эгилинқираб салом берган ҳолда илдам чиқиб келган келини Нигора кўмаклаша бошлади.
Саломга алик олган қайнона мамнун тарзда қирқ кунлик келинчакнинг чаққон ҳаракатларини кузатаркан, тўсатдан:
— Келин, ҳали кийиниб улгурмадингизми? — деб сўради мулойимлик билан.
Нигора қизаринқиради ва уялибгина устидаги одмироқ кўйлакка ишора қилган бўлди:
— Шунда борсамми дегандим, онажон...
Солиҳа хола диққат билан келинига қаради:
— Буям яхши, қизим. Ўзингизга ярашиб турибди...
Шу маҳал ичкаридан чиқиб келган ва гап-сўзларнинг бир қисмини эшитиб қолган Азимжон орага қўшилди:
— Ёш келинчакнинг камтаринроқ кийингани маъқул-да, тўғрими, ойи? Яхши кўз бор, ёмон кўз бор...
Хола ўғлига жилмайиб қаради.
— Бу гапинг тўғри, болам. Лекин чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди, деган гаплар ҳам бор.
Азимжон онасига ажабланиб қаради.
— Тушунмадим.
Солиҳа ҳола кулимсиради.
— Худога шукр, менинг келиним тўққиз йил мактабда, уч йил коллежда, тўрт йил бакалаврликда, икки йил магистрликда ўқиган. Шундай ўқиган-билган келиним меҳмондорчиликка қиммат ялтироқ кўйлакларда эмас, ўзига ярашган замонавий кийимларда борса нур устига нур бўлар-ов...
Азимжон кулиб юборди.
— Ойи, шунча ўқигани камдай, келинингиз ҳали аспирантурада ҳам ўқисамми деб турибди-ю, лекин буни сизга айтишга журъат қилолмай...
Солиҳа хола ўғлининг гапини бўлди.
— Ўқисин! Замон ўқиганники!
Куёв рафиқасига ғурур билан боқди.
— Ана, кўрдингми? Ойижонимиз қаршилик қилмайдилар, демаганимидим!
Қайнона энди келинига меҳр билан боқди.
— Илм олишга ҳавасингиз бор экан, мен буни қўлимдан келганча қўллаб-қувватлайман, қизим. Бемалол аспирантурангизга кирававеринг. Ўйланманг, фарзандларингизга ўзим қараб тураман.......