Ривоятларда келади, халифа Ҳорун ар-Рашид ўз замонасининг пири бўлмиш Шақиқ Балхий ҳазратларини тез-тез зиёрат қилиб турар экан. Ана шундай зиёратларнинг бирида ҳазрати Балхий халифага шундай дебдилар:
– Тасаввур қил, саҳрода ёлғиз қолгансан, ташналикдан ўлай деб турибсан. Аммо бир қултум сув бўлса, ҳаётингни сақлаб қолиш мумкин. Шу пайт кимдир келиб, «Сув сотаман», деса, нимангни берган бўлар эдинг?
– Нимани сўраса, бераман. Ундай пайтда пул ҳақида ўйлаб ўтирмайман, – дебди халифа.
– Агар ўша одам бир қултум сув учун бутун бойлигингнинг ярмисини сўраса ҳам берармидинг? – сўрабдилар ҳазрат.
– Албатта берардим, – дебди халифа.
– Яхши, ярим бойлигингга бир пиёла сув сотиб олиб, ичдинг. Энди тасаввур қил, бироз вақт ўтиб, ўша сув таҳоратингни танг қилди, аммо сен уни чиқара олмай қолдинг. Табибларинг ҳам сени даволай олишмади. Сўнг яна кимдир келиб, «Қолган бойлигингни ҳам берсанг, мушкулингни осон қиламан» деса, рози бўлармидинг?
– О, бундай азобдан қутулиш учун боримни беришга ҳам розиман, тузалсам бўлди, – дебди халифа.
Шунда Шақиқ Балхий дебдурлар: «Ундай бўлса, эҳтиёт бўл. Бир пиёла сувни ичишгаю, сўнг уни чиқариб ташлашга арзийдиган бойлигингга ишонма, у билан мағрурланма!».
@IBRATLY