Ибратли Хикоялар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!

.

✉️ @Abdulloh2231
.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Йиғлатадиган ролик...

@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
MUQADDAS SAFAR BARCHAMIZGA NASIB ETSIN.

Toxir aka velosipedda Umra safariga yo’l oldi.

@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY


Эрталаб соғ-омон туролган бўлсанг,
Чароғон қуёшни кўролган бўлсанг.
Онангдан хол-аҳвол сўролган бўлсанг,
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!

Эшитсанг жуфтингдан меҳрли калом,
Фарзандинг жилмайиб айтса: "Ассалом!"
Отанг дуо қилса- " Омон бўл, болам! "
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!

Дилингга энг гўзал тилаклар тўлса,
Орзулар ушалса, армонлар ўлса.
Айтар сўзларингда шукуринг бўлса,
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!

Бирор яқинингдан бўлмасанг жудо,
Қалбинг ўртамаса аламли нидо.
Яна бир кун учун ризқ берса Худо,
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!

Бугунингиз муборак !

✍ Дилобар Уролова 👇

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy


Ҳасан Басрийдан: "Киши ота-онаси билан урушиб юриши мумкинми?" дея сўрашди. Жавоб қилдилар: "Ҳатто пойабзаллари билан ҳам мумкин эмас!!"

@IBRATLY


Отамни-Онамни асра Аллоҳим.

Тунлари ухламай бедор бўлганим,
Мен учун куюниб зор-зор бўлганим,
Ҳаёт ташвишидан озор кўрганим,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.

Уларнинг борлиги давлатим тахтим,
Қувончим,шодлигим энг олий бахтим,
Елкамда кўтариб ҳаж қилиш ахдим,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.

Шай туриб туну-кун ҳизматин қилай,
Юзларин силабон ғанимат билай,
Солиҳ фарзанд бўлиб дуосин олай,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.

Гоҳида кеч келсам кўзлари гирён,
Бошимда волидам парвона ҳар он,
Фарзандим тинчми деб ўйлайди ҳамон,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.

Ҳаётим мазмуни ёлғизим улар,
Хар нени ҳоҳласам кўзимдан билар,
Бизнинг эркамиз деб бошларим силар,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.

Мен ДОНИЁР нодонман қалби сўқирман,
Баъзида чин ҳазил шеърлар туқирман,
Фарзандлик бурчимдир аҳир уғилман,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.

Дуода сурагум РОББИМ паноҳим,
Иккиси соғ бўлиб юрсин илоҳим,
Уларнинг олдида кўпдир гуноҳим,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим...

@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳим барчамизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларини кўриб саловату-саломлар айтишликка муяссар айласин!

@IBRATLY


​​​​МЕНГА ЎЗ ДИНИМ...


Кафирун сураси... Олтинчи оят,
Хаста юрагимга яқиндир ғоят.
Ўқийман шунда тинч қўярсиз шояд:
Сизга ўз динингиз менга ўз диним!

“Аллоҳу Акбар”-ла бошланар тонгим,
Мусҳафи шарифга ошиқдир онгим.
Маним азоним бор, йўқ маним бонгим,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!

Бошимда мўминлик аталмиш бир тож,
Манфаатим учун қолсамхамки оч,
Зар учун бўйнимга осмагайман хоч,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!

Қондошим кўп кўрдим сиздайлар дўқин
Юрагимга санчиб нафратнинг ўқин.
Десангизда сен хам бутларга чўқин,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!

Исломга киринг деб бошингиз ёрмам,
Аммо ўз қадрим хам тупроққа қормам.
Мендан кечсангизда черковга бормам,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!

Майлига силаи раҳмни узмам,
Аммо сизлар билан иттифоқ тузмам.
Куфр уммонида сизлар-ла сузмам,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!

Мен кечаги Ренис эмасман энди,
Сиз узатган гўштдан емасман енди.
Кемамиз биттадир демасман энди,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!

Сафари қариган ғариб меҳмонман,
Гарчи гуноҳлари тахмон-тахмонман.
Мен Ислом боласи Абдураҳмонман,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!!!

@IBRATLY

01.01.2020
Абдураҳмон Мешаян


ҚИЗЛАРИМИЗ УЙГА КЕЛГАНДА

Чиғатойдан тўртта нон олиб,
Қаймоқ, сомса ҳалтага солиб.
Учиб, қўниб қанотин қоқиб
Қизларимиз уйга келганда

Ховлилар ҳам тўлиб кетади.
Хамма хурсанд бўлиб кетади.
Соғинчлар ҳам ўлииииб кетади
Қизларимиз уйга келганда.

Куёв ташлаб қочса мисли ўқ,
Кўришмаса майли, гина йўқ.
Хотиржаммиз, бугун кўнгил тўқ
Қизларимиз уйга келганда.

Ота сиғмас бутун жахонга.
Ўғил чопар дўкон томонга.
Келинлар ўт ёқар қозонга
Қизларимиз уйга келганда.

Кўзларига қараймиз: ўтли,
Чақнаяпти! Демак у бахтли.
Бизларга шу керакда асли
Қизларимиз уйга келганда.

Қудалардан келтирар салом
Мақтов, олқиш, кўп яхши калом.
Ёмон гапни ташлаб кел болам
Қизларимиз уйга келганда.

Эслар асраб боққанларингиз.
Сочига гул таққанларингиз.
Силаб-сийпар орқаларингиз.
Қизларимиз уйга келганда.

Бунча бу кун тез ўтмасайди.
Қуёш бирпас ботмай турсайди.
Соатлар ҳам секин юрсайди.
Қизларимиз уйга келганда.

- Бунча шошдинг, ўтир болажон.
- Уйим ўша ахир, онажон.
- Уйингдан тин, борақол чаққон.
Қизларимиз уйга келганда.

Куёвимга каттакон салом.
Қудаларга тансиқ бир таом.
Бориб қозон осмасин болам.
Қизларимиз уйга келганда.

Кузатдиму ўйга толаман.
Қизим яна қачон кўраман?
Ўн тўрт кунни санаб қоламан.
Қизларимиз уйга келганда.


Мастура Ҳожи Она

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Менга шундай таъсир қилдики, йиғлаб юбордим. Унча бунчага йиғламас эдим. Ўқитувчини идиш ювсада фанини нақадар улуғлаши, болаларни севишини, ғурурини синдириб шу даражага етиб келиши, бу жуда қийин иш. Муболаға қилмадим. Сиз ҳам ўзингизни шу ўринга қўйиб кўрингга...
Менга жуда таъсир қилди.

@IBRATLY

8.8k 0 233 17 30

Кимнингдир телефонида, контактлари ёки лентасида эмас, балки дуоларида бўлиш ҳақиқий муҳаббатдир.

#Жумамуборак💚

@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#baroat_şabon_najot

❗️БУГУН БАРОАТ КЕЧАСИ...

🌙 Бароат кечаси 13 февраль пайшанба куни шом намозидан 14 февраль бомдод намозигача давом этади.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@IBRATLY


Менга хотиржамлик келтирувчи ҳикматлар

1. Қуёшга ўхшаб порлашинг — учун аввал ботишинг керак.

2. Аллоҳ сендан нимани олган бўлса, албатта, ундан яхшисини қайтиб беради. Фақат сен бунга ишон!

3. Сени ўлдирмаган барча нарса сени — кучли қилади.

4. Хато қилишинг сени қисматингга ёзилган эди. Хоҳласанг ҳам қочиб қутулолмасдинг.

5. Қийинчиликлар сени Аллоҳни эслашингга, Унга яқин бўлишингга сабабчи бўлаётган бўлса, қийинчилик эмас — Аллоҳнинг туҳфаси экан!

6. Аллоҳнинг ҳикмати ила ёпилган ҳар бир эшик ортида — Унинг раҳмати ила очиладиган икки эшик бор.

7. Охири абадий жаннат бўлган машаққатнинг нимаси машаққат?

8. Сени тақдиринг ер яралишидан 50 минг йил аввал китобда битиб қўйилган. Келажакни ўйлаб хавотир олма!

9. Аллоҳ ижобат қилишни истамаганида — сени дуо қилишга илҳомлантирмаган бўларди.

10. Қачонки дуо қилсанг, Аллоҳ — ё сўраганингни беради, — ё ундан ортиғини беради, — ёки уни ортидан келаётган балони олдини олади.

Шунда ҳам бермаса охиратда сенга янада кўпайтириб беради.

12. Сенга етган мусибатга ҳар доим ҳам — сен айбдор эмассан.

Баъзи пайтлар Аллоҳ даражангни кўтариш учун ҳам мусибатга йўлиқтиради.

Сенга фойдали бўлган бўлса, улашиб қўйишни унутма!

Моҳир Мирзахмедов

@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Мен учун ҳам йиғланглар...

Басрада бир обид бўларди. У кўп ибодат қилар, маҳзунлик ва кўп йиғи уни касал қилиб, оздириб юборган эди. Вафоти яқин қолганида аҳлу оиласи унинг атрофига тўпланиб йиғлашди. Обид уларга: «Мени ўтирғизиб қўйинглар», деди. Сўнг уларга қараб, отасидан сўради:
— Отажон, сиз нега йиғлаяпсиз?
— Ўғлим, сени йўқотишни, сендан кейин ёлғиз қолишимни ўйлаб йиғладим.
Обид онасидан сўради:
— Онажон, сиз нега йиғлаяпсиз?
— Фарзанд доғининг аччиғини тотишимни ўйлаб йиғлаяпман.
Сўнг хотинидан сўради:
— Сен нега йиғлаяпсан?
Яхшиликларингизни йўқотишимни, сиздан бошқага муҳтож бўлишимни ўйлаб йиғлаяпман.
Обид болаларидан сўради:
— Сизлар нега йиғлаяпсизлар?
— Сиздан кейин хор бўлишни, етим қолишни ўйлаб йиғлаяпмиз.
  Бу жавобларни эшитган обид уларга қараб туриб, йиғлаб юборди. Улар сўрашди:
— Ўзингиз нега йиғлаяпсиз?
— Бирортангиз мен учун йиғламаётган экансиз. Ҳамма фақат ўзи учун йиғлаяпти экан. Ичингизда мен учун — сафарим узоқлигини ўйлаб йиғлайдиган йўқми?
Сафар учун озуқам озлигини ўйлаб йиғлайдиган йўқми?
Тупроқда ётишимни ўйлаб йиғлайдиган йўқми?
Оғир ҳисоб-китобга йўлиқишимни ўйлаб йиғлайдиган йўқми?
Оламлар Роббининг олдида туришимни ўйлаб йиғлайдиган йўқми?
Обид шу сўзларни айта туриб, юзи билан йиқилди. Уни қимирлатиб кўришди. Қарашса, жони узилган экан.

https://t.me/IBRATLY


Harqancha tun uzoq bo’lmasin, bir kun albatta tong otadi…

Abdulloh domla

@IBRATLY


​​Одамлар нима деркин?

Қиз талаба бўлди.
«Ўқиб олим бўлармиди», қўл силтади одамлар.

Қизгина унга ошиқ йигитнинг изҳорини қабул қилди.
«Танлаганинг шуми», кулди одамлар.

Келинчак жуфтининг хизматида бўлди, бирор марта юзига тик қарамади.
«Мунча лаллаймасанг», деди одамлар.

Аёл кетма кет фарзандларни дунёга келтирди.
«Бунча кўп туғасан», ачинди одамлар.

Аёл ишга кирди, рўзғорга қарашди.
«Оилани унутма», ақл ўргатди одамлар.

Аёл ҳасталанди.
«Жони қирқта, ўлмайди», хукм қилди одамлар.

Аёл курашди, гулдек яшнади, кўзёшини бировга кўрсатмади.
«Бир балоси бор», шубҳаланди одамлар.

Кампир кексайди, ҳамманинг ризолигини олиб омонатини топширди.
Одамлар эса ҳамон гапирарди...

✍🏻 Нодирабегим Иброҳимова

@IBRATLY


Baxt bu masalan aylanib kelib bir kirsang obunachilaring ko'payib qolishi.. :) 😉


Яқинларимиз ёнимизда бўлмас экан, на чойнинг таъми ёқимли, на қуёшнинг рангги...

Раббим...
Қадрли инсонларимизни биздан айирма.
Қаерда, кимнинг кутгани бўлса унга етиштир.

Бизни севганларимиз билан синама.
Ким бизни ранжитган бўлса кечирдик, кимнидир ранжитган бўлсак авф эт.


@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ибрат #Тарқатинг

Ушбу оила Умрадан келганида поёндозларсиз, дабдабасиз, жимгина уйларига қайтишибди.

Одамлар энди-энди тушуниб етмоқда. Умрага борди дегани бу дабдаба билан кутиб олинсин дегани эмас, бу нарса ҳеч қаерда йўқ. Фақат бизда қолиб кетган эди...

Ибрат учун бу видеони кўпроқ группаларга тарқатинг

@IBRATLY - Ибрат улашамиз

8.6k 0 143 8 28
Показано 20 последних публикаций.