ЕТТИ БОЛАЛИ ОНА САБОҒИ.
Назаримда, аёл киши кўпроқ ҳаётда ҳийла ишлатади, айёрлик қилади,
роль ўйнайди. Гоҳ оиласи тинчлиги, баъзан яқинлари хотиржамлиги, айрим пайтлар эса фарзандлари келажаги учун бунга мажбур бўлади. Буни ўзимнинг ҳаётимда жуда кўп кузатганман. Балки мен жуда ҳийлагардирман. Яна ким билсин… Иқрор бўлайки, ҳеч қачон ёмонлик учун айёрлик қилмаганман. Энг кўп макрларимни фарзандларимга қўллаган бўлсам керак. Чунки эндигина ўттиз иккига кирган бўлсам-да, еттита фарзанднинг онасиман. Тўнғич қизимни ўн тўққиз ёшда туғганман. Шу билан кетма-кет тўртта қизчани дунёга келтирдим. Бешинчимиз ўғил бўлди. Ўзбекмиз-да, ўғлимиз битта бўлмасин деб яна фарзанд кўришга аҳд қилдим. Буни қаранг, эгизак — бир ўғил, бир қиз кўрсам?! Шу билан йигирма тўққиз ёшимда етти фарзандга она бўлдим. Ҳозир кенжаларим ҳам учга кирди. Очиғини айтсам, «ўнта бўлса ўрни бўлак, қирқта бўлса қилиғи», деб бекорга айтишмаган экан. Етти фарзандим етти хил олам. Етти олам билан келишишнинг эса ўзи бўлмайди. Ҳатто, ҳали ҳеч нарсани тушунмайди, деган кенжатойларим ҳам қошиқни отиб, «буни емайман», деб қолади. Катталарини гапирмасам ҳам бўлади. Бир қарасанг, кийим талашади, бир қарасанг, айтганимни қилмай куйдиради. Катта қизларим менга ёрдам беришдан бош тортса, кичиклари ҳамма нарсага бурнини суқади. — Менам кир юваман, — дейди уч яшар қизим. Кейин ёймоқчи бўлиб турган ювилган кийимларни судрашга тушади. — Менга ҳам кетмонча беринг, мен ҳам гулларнинг тагини чопаман, — дейди беш яшар ўғлим. Ярим соатдан кейин қарасанг, гуллар ҳам тупроққа қўшиб чопилиб ётибди. Катталарига эса бирор нима десанг, бурнини жийириб «э-э-э», дейди. — Боланинг ўзи азиз, қилиғи эмас! Кўнглига қараб, эркалатавермай, тарбиясига қаттиққўлроқ бўл. Қизларинг катта бўлиб қолди. Рўзғорга ўргат, — деди меҳмонга келган ойим. Ўзим ҳам шу ҳақда ўйлаб юргандим. Биринчи макр — Гулрухсор, тур, сен идиш- товоқларни юв. Нигина дастурхонни йиғиштир. Насиба, сен чойнак-пиёлани олиб чиқ. — Уф-ф, — қовоқларини осади катта қизим. — Фақат мен юваман! Ана, Нигина ювсин! — Мен бекор ўтирибманми? — бақиради синглиси унга жавобан. Хуллас, ҳар куни «сан солар-ман солар» билан идишлар ювилади. Гоҳида бақириб-бақириб ўзим юваман. — Бугун мен овқат еганим йўқ. Егим келмади. Шунинг учун идишларни ҳам ювмайман! — деди бир куни катта қизим. — Ҳозир ошхонага рўйхат қилиб осиб қўяман. Ким қачон ювишини билиб олади.Жаҳлим чиқиб кетди: Рўйхатни осганим заҳоти иккинчи қизим Нигина эътироз билдирди: — Нега мен тўрт кун, опам уч кун юваркан? — Қанақасига? — тушунмадим ўзим ҳам. — Душанба — Нигина, сешанба — Гулрухсор, чоршанба — Нигина, пайшанба — Гулрухсор, жума — Нигина, шанба — Гулрухсор, якшанбага яна мени ёзгансиз. Очиғи, нима дейишни билмай қолдим. «Боладан шум нарса йўқ», деб онам бекорга айтмаскан. Энди нима қилсам экан? Якшанба ўзим юва қоламан, деб ўйладим. Аммо уларни ҳозирдан рўзғор юмушларига ўргатишим керак. Бирдан миям ишлаб кетди: — Якшанба куни икковлашиб ювасизлар. Ҳамма идишларни «порошок»лаб, топ-тоза қилиб… Рўйхатни ўзгартирамиз, «Якшанба куни — Нигина + Гулрухсор!» — Насиба билан Гўзал-чи? Улар ҳеч нарса қилмайдими? Уйни ҳам биз йиғиштирамиз. Улар тузатишни билади, холос, — ҳалиям Нигинанинг алами кетмаган экан. — Уларнинг бири ҳовли супуради, бошқаси дастурхонни йиғиштиради! — Мен нима қиламан? — беш ёшли катта ўғлим қўшилди. Рости, тутаб кетдим. Бирининг овозини ўчирсанг, бошқаси ўзини қўшиб туради. Бир пайтлар кичиклигимизда онам «ростмана қўлингдан иш келса, қочасан», дерди. Тўғри экан. Катталарим қочади, кичикларим ўзини суқади. — Сенга ўғил боланинг ишини қаердан топаман? Айтганча, сен ҳар куни оёқ кийимларни тахлайсан! — ўзимнинг гапимдан ўзимнинг кулгим қистаб кетди. Аммо бола барибир бола-да. Улар ҳеч бир юмушни иштиёқ билан қилмасди. Чала-чулпа қилинган ишдан эса менинг кўнглим тўлмайди. Шунинг учун айёрлик қилдим: — Ҳар куни ҳамманинг қилган ишини текшираман. Ким ўз ишини чин дилдан, топ-тоза қилиб қилса, совға олади. Совға бериш ҳийлам роса иш берди. Юмушни яхши бажарган қизимга соч тўғноғичми, ширинликми бераман. Улар ҳам, мен ҳам хурсанд.......