Репост из: Iqtisod4i
Иқтисодчи, Нобель мукофоти совриндори Милтон Фридмандан баъзи иқтибослар:
Агар сиз Саҳрои Кабирни Федерал ҳукумат қўлига топширсангиз, 5 йилдан кейин у ерда қум тақчиллиги бошланади.
Инфляция қонунсиз солиққа тортишдир.
Бепул тушлик деган нарса йўқ.
Ҳеч нарса ҳукуматнинг вақтинчалик дастурлари каби доимий эмас.
Агар ҳукумат яхши ният билан бўлса ҳам иқтисодни қайта шакллантиришга, ахлоқни қонунийлаштиришга ёки маълум манфаатларни рўёбга чиқаришда ёрдам беришга ҳаракат қилса, бунинг бадали самарасизлик, мотивациянинг пасайиши ва эркинликнинг йўқотилиши бўлади. Ҳукумат фаол ўйинчи эмас, балки ҳакам бўлиши керак.
Муаммони ҳал қилиш учун ҳукумат таклиф қилган ечим одатда ўша муаммонинг ўзи каби ёмон бўлади.
Эркин бозор ҳақидаги ягона, энг муҳим, асосий факт шуки, ҳеч қандай алмашинув агар иккала томонга ҳам фойда келтирмаса, амалга ошмайди.
Дунёни ўз манфаатларини кўзлаб шахслар ҳаракатга келтиради. Эйнштейн ўз назариясини қайсидир бюрократнинг топшириғи билан ўйлаб топмаган, Генри Форд ҳам автомобил саноатидаги инқилобни бу тарзда амалга оширмаган.
Кўпчилик ҳукумат истеъмолчини ҳимоя қилишини хоҳлайди. Бундан ҳам долзарб муаммо истеъмолчини ҳукуматдан ҳимоя қилишдир.
Марказлашган ҳокимият уни яратганларнинг яхши ниятлари билан зарарсизланиб қолмайди.