Iqtisod4i


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Баҳодир Абдуллаев.
Иқтисодчи-журналист
Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Абдуқодир бугуннинг ўзида дебют қилади!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Qoʻshtirnoq podkastda iqtisodiyot samaradorligi va oʻsish haqida suhbatlashdik.

https://youtu.be/quiFzi1FKJQ?feature=shared


Сергели машина бозори ва ахборот асимметрияси

Instagram`да яқин ойларда бир машина сотуви ҳақида видеолар қўйиладиган профиль эгаси анча машҳур бўлди. Эҳтимол, лентангиздан чиққан бўлса ҳам керак. У Сергели машина бозорида ишлайди ва ўз фаолиятини тармоқда ёритиб боради. Кўпчилик мижозлари уни шу тармоқдаги видеолари орқали танийди ва ҳатто узоқ ҳудудлардан машина олиш учун олдига келишади.

Иккиламчи автомобиль бозорида одатда харидор ва сотувчи ўртасида ахборот жуда нотекис тақсимланган бўлади. Яъни, машинани сотаётган одам у ҳақида деярли барча нарсани билса, харидор автомобилнинг ҳолати ҳақида деярли маълумотга эга бўлмайди. Оддий харидор одатда машинанинг параметрларини текширишга ҳам қодир эмас. Шунинг учун бунда уларга машина усталари ва ўша ердаги бошқа одамлар ёрдамга келади.

Энди Instagram’даги ўша блогер ҳақида нега ёзганимга келсак. Ўша одам қайсидир маънода бозордаги шу ахборот асимметрияси муаммосига ечим бераётгани учун пул топяпти дейиш мумкин. Унинг ўзи алдамаслигига ким кафолат беради дерсиз. Айнан шу ижтимоий тармоқдаги репутатция уни мижозларни алдамаслигини озми-кўпми кафолатлайди.

Яъни, кўчадаги бегона одам сизга ёмон машинани сотиб кетса унга бунинг ҳеч қандай ёмон оқибати бўлмаслигини биласиз. Лекин ўша блогердан олган машинангиз айтилгани каби соз ҳолатда чиқмайдиган бўлса, битта видео орқали унинг репутатциясига катта зарба беришингиз мумкин (ҳар ҳолда бунинг эҳтимоли баланд).

Ўз навбатида ўша блогер аканинг ўзи ҳам бу нарсани жуда яхши тушунади ва обрўсини хавф остига қўймаслик учун ҳам харидорларга катта эҳтимол ёлғон маълумотлар билан машина сотмайди.

Uzbekonomics подкастининг навбатдаги эпизодида айнан ахборот асимметрияси ҳақида гап борган. Албатта, бу жуда катта тушунча ва фақатгина иккиламчи автомобиль бозори билан чекланмайди. Лекин шу бозор бу мавзуни тушунтириш учун энг кўп фойдаланиладиган мисол саналади. Тўлиқ подкастни мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://youtu.be/wyjglQwPfZc


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Абдуқодирга Англиянинг ўзидан 12 клуб қизиқиш билдирган экан

Бундан ташқари, Ҳусановга Германия, Италия ва Испания чемпионатларидан ҳам таклифлар бўлган.

Футболчи агентининг маълум қилишича, «Манчестер Сити» аллақачон Ҳусановни Премьер лигада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказган. Яъни мураббий танловига қараб у 25 январдаги «Челси»га қарши ўйиндаёқ ўзининг дебют учрашувини ўтказиши мумкин.

Яна бир қизиқ маълумот, «Манчестер Сити»нинг биргина медиамарказида 70 га яқин одам ишлар экан, улар орасида фотографлар ва операторлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларни юритиш учун масъул инсонлар ҳам бор.

Тўлиқ интервью: https://www.gazeta.uz/uz/2025/01/21/gayrat-khasbullin/


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳақиқатдан ҳам, барча нутқлари тўлалигича ўзбек тилида кетаётгани бошқача қувонтиряпти одамни.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Qaysidir ma’noda shu katta gilamning bir burchagida men ham oʻtiribman deyishga istalgan oʻzbekistonlikning haqqi bor (c).




Аввал шунга ўхшашроқ гап бўлганди, кўп бора такрорланган ҳам:

Солиқ ва бюджет сиёсатини назорат қила олмайдиган парламент бу салони чиройли безатилган, барча шароитлар яратилган, лекин учмайдиган самолётга ўхшайди.

Самолёт учиши керак, агар у учмаса, бошқа барча сифатлари аҳамиятини йўқотади. Йўқлиги ва борлиги аҳамиятсиз бўлади.

https://t.me/iqtisodchi_kundaligi/3159


Репост из: Gazeta.uz — Maxsus kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Kontekst” podkast: Abduqodir Husanov "Manchester Siti"da

Yanvar oyining eng muhim voqealaridan biri O‘zbekiston terma jamoasi himoyachisi Abduqodir Husanovning Angliyaning so‘nggi yillardagi eng kuchli jamoasi - "Manchester Siti"ga transfer qilinayotgani bo‘ldi.

Bu voqealar fonida “Kontekst” podkastning yangi soni Husanov transferi, “Siti”dagi hozirgi inqiroz, Gvardiola himoyachidan qanday foydalanishi mumkinligi ва o‘zbek futbolchisi jahon futbolining eng katta ligasiga borib qo‘shilayotganiga bag‘ishlandi.

Podkastning bu safargi mehmoni futbol sharhlovchisi, jurnalist Xayrulla Hamidov bo‘ldi.

Videoni ko‘rish uchun havola: https://youtu.be/xNB5MSPcRZY

@gazetauzmaxsus




Ўзбекистонликлар барчасини уддалай олади

Январь ойида барчамиз учун энг қувонарли воқеа Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери бўлди. 20 ёшли ўзбек йигитининг ўз соҳасида энг юқори чўққига қараб кетаётгани, албатта, жуда катта воқеа.

Абдуқодирнинг шу пайтгача босиб ўтган йўлида бир қатор қизиқ ва хулоса қилишга ундайдиган ҳолатлар бор. Ўз вақтида у «Бунёдкор»нинг ўринбосарлар жамоасига қабул қилинмаган. Шундан сўнг 17 ёшли футболчи Беларуснинг «Энергетик-БГУ» жамоасига борган.

Лекин у ерда ҳам Абдуқодир 18 га тўлмагани учун клуб ҳимоячини рўйхатдан ўтказа олмаган. Йил давомида шунчаки машғулот ўтказиб юрган, бирорта ўйинда, ҳатто ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушмаган. Орада бир жароҳат ҳам олган — оёғи синиб, гипсда юрган.

Айнан шу давр Абдуқодирнинг ҳаётида энг катта бурилиш нуқтаси бўлганини футболчининг ўзи ҳам таъкидлайди.

Шу қийинчиликлардан кейин Абдуқодир Беларусь чемпионатидаги биринчи мавсумидаёқ, 18 ёш бўлишига қарамай, «Энергетик-БГУ»нинг асосий таркиб футболчисига айланади, жамоанинг Беларусь вице-чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшади, 2022 йил якунларига кўра чемпионатнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олади. Шундан сўнг унга аста-секин кучлироқ чемпионатларнинг жамоаларидан қизиқиш бўла бошлайди.

«Бошида Россиядан келишди, Туркиядан келишди. Аммо Кучли бешлик (Англия, Испания, Италия, Германия, Франция)дан таклиф келишини охиригача кутдик. Охирида, кутганимдек бўлди — Франциянинг „Ланс“ клуби таклиф билан чиқди», — деб эслайди Ҳусанов.

Абдуқодир ўзбекистон иқтидорларга тўла эканиниинг бугунги кундаги ёрқин далили. Футболчининг бунгача босиб ўтган йўли эса қийинчиликларга сабр қилган, меҳнат қилган ва мақсаддан чалғимаган инсон ўзи истаган жойигача албатта етиб боришини яна бир бор барчамизга кўрсатиб берди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/01/12/khusanov/


Бу ватанни хавфсизроқ, барқарорроқ, эркинроқ қилишга ҳисса қўшаётган барчани байрам билан табриклайман!


Кругман ёзяпти: «Агар Трамп мендан иқтисодиётга оид қандай чоралар кўрай деб сўраганида, иложи борича қўлингни теккизма деган бўлардим».

Байдендан, албатта, жуда яхши иқтисодиёт қоляпти.

https://paulkrugman.substack.com/p/this-economy-is-too-good-for-donald






“Ҳақ сўзни айтган оғизларни тош билан қонатмоқ эмас, ҳақиқат тамалини қулатмоққа кўтарилган қўлларни кесмоқ зарур”, дейди Навоий тилида Ойбек.

“Сўқир бахтдан кўрар кўзли бахтсизлик афзал”, дея оҳ тортади Мақсуд Шайхзода Мирзо Улуғбек тилида.

https://t.me/Behzod_Fazliddin/4312


2024 йил канал учун анча яхши йил бўлди дея оларканман. Йил давомида бу ерда ёзилган фикрларни кузатиб бораётганлар сони деярли икки баравар кўпайибди. Постлар 700 мингдан зиёд ўқилибди.

Кузатиб бораётган ҳар бир инсонга самимий миннатдорчилик билдираман. Инсон учун эшитилиш муҳим. Бу канал менга шундай муҳим имкониятни беради. Яхши ҳам борсизлар.

Барчангизни байрам билан табриклайман. 2025 йил ҳаётингизга янада катта муваффақиятлар олиб келсин. Энг муҳими — барчамиз доимо соғ-саломат бўлайлик. Яна бир бор байрамингиз билан!


Фақат Дудь қисқа форматдаги видеолар учун очилган каналига 36 минутлик видео жойласа керак🙂


Кеча вафот этган Картер деярли 44 йил собиқ президент бўлиб яшагани (бу даврда АҚШда 7 киши президентликка келди), шу давр ичида Тинчлик йўналишида Нобель олгани унинг биографиясидаги қизиқ жиҳатлардан бири.

Шунингдек, Картер 2023 йилда вафот этган хотини билан 77 йилдан ортиқ бирга умр кечирган экан. 100 йилдан ортиқ яшаган собиқ президент рафиқаси вафотидан кейин бир йил яшаб, ўзи ҳам оламдан ўтди.

Показано 20 последних публикаций.