Кўк бўрининг ини забт бўлди, айёр тулки минг хил товланар, Моквада арава тортар, қизил диплом олган домлалар.
Тулпоридан айрилган беклар, юрагини минг бор тиғлайди. Чўри бўлган Тўмарисдай қиз, боласини эслаб йиғлайди.
Поезд елур ҳар кун Рус томон, тутунлари ҳавога ўрлаб. Олиб кетар вагонларида, Темурбекнинг ўғлини хўрлаб.
Қозиларнинг барчаси ўғри, миршаблари мисли қароқчи. Ҳар қадамда изингдан пойлар, соя каби юрган айғоқчи.
Бобо юртин ётларга бериб, дайдиб юрар қиличсиз беклар. Энасойда ўтин ёради, осиёлик буюк Ўзбеклар.
Совуқ вагон ичида музлаб, туш кўради ёшгина бола. Тушларида томи устида, очилибди қип қизил лола.
Карвонингни тўсиб ҳар ёндан, ғашга тегиб итлар ҳуради. Шоқоллардан безган кўк бўри, ўнгирларда қочиб юради.
Қор кураган ўспирин бола, юрагини соғинч тиғлайди. Боласининг ҳолидан гўрда. Амир Темур сассиз йиғлайди.
Поезд елур ҳар кун Рус томон, тутунлари ҳавога ўрлаб!
Темурмалик Бердихон
https://t.me/Hurfikruznews