@Huquqshunos_xizmati: 134-савол
❓Мен мактабда 0.5 лобарант булиб ишлаб ва 2024 йил центябрдан 6 соат техналогия фанидан дарс бериб келаман , октябрь ойида лобарантлик тугатилди , менга 3 ойлик кампенсия пули туланадими ? Раҳбардан сурасам сиз иш билан таминлангансан деб айтаяпди лобарантлик жойига бошқача булиб иш ўрни келса мен уша ўринга ишлашга ҳаққим борми илтимос кенгроқ малумот беринг.
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
📚Меҳнат кодексининг 165-моддаси Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш ҳақида.
🔺Унга кўра:
Иш берувчи ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма шаклда (имзо қўйдириб) огоҳлантириши шарт:
1️⃣меҳнат шартномаси ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёхуд таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига биноан тугатилганлиги;
технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги;
ташкилот раҳбарига, унинг ўринбосарларига, бош бухгалтерга ва ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси раҳбарига нисбатан ташкилот мулкдорининг ўзгарганлиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ой олдин;
2️⃣меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги туфайли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ҳафта олдин;
3️⃣меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан бекор қилинганда камида уч кун олдин.
🟣Ходимни меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра келгусида бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатлари барча ҳолларда қўлланилади, бундан ушбу Кодекснинг ВИ бўлимида айрим тоифадаги ходимларга нисбатан бошқа огоҳлантириш муддатлари белгиланган ҳоллар мустасно.
🟣Иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир. Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.
☝️Демак, ходим ишдан бўшаса, яъни у билан меҳнат шартномаси бекор қилинса, 2 ойлик компенсация пули тўлаб берилади. Сизнинг ҳолатингизда сиз ишдан бўшатилмагансиз, бошқа лавозимга яъни лаборантликдан ўқитувчиликка ўтказилгансиз. Шу сабабли, Сизга компенсация пули берилмайди. Агар лаборантликка янги штат берса, маълумотиз ва мутахассислигиз тушса ишлашиз мумкин
🔝 Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati