@Huquqshunos_xizmati:
136-савол
❓
Талаба ноиронлиги тўғрисидаги имтиëз билан ўкишга кирса,имтиëз муддати ўкишга имтиëз оркали Кабул килиндингиз деган мандатдан сунг бир хафта ўтиб тугаса,лекин талаба шу кунгача ўкиса,ОТМ мамурияти имтиëз хакида хужжат кўрсатолмагансиз деб ўкишдан четлатиш мумкинми ?
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарорига
ИЛОВА сифатида тасдиқланган
"
Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 2-боби Ҳужжатларни қабул қилиш ва ўрганиш ҳақида.
🔺
Унга кўра: 🟣Қабул жараёнида олий таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (кейинги ўринларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги деб аталади) ҳудудий бошқармаси вакилларидан иборат таркибда олий таълим муассасасида ногиронлиги бўлган шахслардан ҳужжатлар қабул қилиш комиссияси ташкил этилади.
🟣Ногиронлиги бўлган шахслардан ҳужжатлар қабул қилиш комиссияси таркибига Ўзбекистон ногиронлар жамияти вакили ҳам киритилиши мумкин.
🟣Қуйидагилар ногиронлиги бўлган шахслардан ҳужжатларни қабул қилиш комиссиясининг
асосий вазифалари этиб белгиланади:🟣ногиронлиги бўлган шахслар билан касбга йўналтириш бўйича суҳбатлар ўтказиш;
🟣ногиронлиги бўлган шахслардан ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш.
🟣Абитуриент олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатларга қўшимча равишда ногиронлиги бўлган шахслар ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини шахсан (ёки ишончли вакили томонидан) кўрсатган ҳолда, нусхасини тақдим этиши талаб этилади.
🟣Барча абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) абитуриентлар базасига киритилади.
🟣
Давлат тест маркази ҳар йили 16 июлга қадар ногиронлиги бўлган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўрганиб чиқиш учун тақдим этади.
🟣Ўрганиш натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан
ҳар йили 20 июлга қадар Давлат тест марказига маълум қилинади.
🟣Ўрганиш натижаларига кўра ногиронлиги тасдиқланмаган шахслар олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон)га қўйилмайди.
☝️Демак, Сизни ҳужжатлариз давлат қабул комиссияси томонидан кўриб чиқиб қабул қилинган бўлса,
имтихонлардан ўтган бўлсангиз Сиз ўқишни давом эттиришиз мумкин. Агар ҳужжатлариз қалбаки бўлса, Олий таълим муассасаси Сизни ўқишдан четлатиши мумкин.
🟣Агар ҳужжатлариз барчаси тўғри бўлса, Олий таълим муассасаси ректорининг Сизни ўқишдан четлатиш буйруғини бекор қилишни сўраб Маъмурий ишлар бўйича туманлараро судга ариза беришиз керак. Суд ректор буйруғини бекор қилиб, Сизни ўқишни давом эттиришизда амалий ёрдам беради
🔝
Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:@Huquqshunos_xizmati@Huquqshunos_xizmati