Аллоҳдан рози бўлмаган Аллоҳни рози қилолмайди
Ибодат дейилса, зеҳнимизга дарҳол намоз, рўза, закот, ҳаж келади. Тўғри, булар энг асосий ибодатлар, лекин барчамиз биламизки, ибодат фақат мана шу улуғ арконлар ёки амри маъруф, инфоқ-эҳсон, қурбонлик қилишдангина иборат эмас. Ибодат тушунчасини анча кенгроқ маънода англашимиз керак.
Буюк луғат олими Ибн Манзур «Лисонул-араб» китобида «убудият», «ибодат» истилоҳларини шундай изоҳлайди: «Убудият - банда Аллоҳнинг ҳукмларига рози бўлишидир. Ибодат – банданинг Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилишидир». Демак, бу масалани шу икки жиҳати билан тушунишимиз керак.
Бир киши яхши амал қилса, «Аллоҳ сиздан рози бўлсин»,– деб дуо киламиз. Бу дуони баъзан «Сен Аллоҳдан рози бўл» шаклида ҳам айтишимиз керак, чунки Аллоҳдан рози бўлмаган одам Аллоҳни рози қила олмайди. Агар Аллоҳдан рози бўлишни ўрганиб, бу маънода қилиниши керак бўлган ишларни қила олсак, ҳаёт тарзимиз Аллоҳ рози бўладиган кўринишга келади. Саҳобалар, салафи солиҳлар йўлни шундай бошлаганлар.
Шунинг учун улар ўзларида йўқ нарсани орзу қилмадилар, балки эга бўлиб турган неъматларнинг қадрига етдилар. Ҳаёт тарзимизни Аллоҳдан рози бўлишдан бошласак, биз ҳам саҳобаларнинг чинакам бандалик мақомлари томон юрган бўламиз.
@Haniyf_uz