Haniyf.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Саволлар учун: @Haniyfuz_bot
Олтинкўл жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Амин домланинг маърифий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


САБР ВА ШУКР

Имрон ибн Ҳаттон исмли бир шоир бўлиб, унинг зеҳну заковати, балоғат ва фасоҳати ҳақидаги гап- сўзлар одамлар орасида машҳур эди. Аллома Замахшарий раҳимаҳуллоҳнинг нақл қилишича бу шоир қоп-қора, жуда хунук киши эди. Бунинг аксича унинг аёли жуда хушрўй ва гўзал эди. Бир куни аёл эрининг юзига узоқ вақт тикилиб туриб, ногаҳон “Алҳамдулиллаҳ” деди. Имрон ажабланиб: “Сен нима учун “Алҳамдулиллах” дединг?” деб сўради. Аёли деди: “Мен иккаламиз ҳам жаннатий эканлигимиз учун Аллоҳ таолога ҳамд айтдим”. Имрон деди: “Қанақасига?”. Аёли деди: “Чунки сизга мендек аёл учради. Бунинг учун шукр қилдингиз. Менга сиздек эр учради. Мен бунга сабр қилиб яшаяпман. Зеро Аллоҳ таоло сабр ва шукр қилгувчи бандалари учун жаннатни ваъда қилган” (Кашшоф).

“Солиҳлар ҳаётидан сара ҳикоялар”дан.

@Haniyf_uz


Ҳазрати Умар розиялллоҳу анҳунинг нечта фарзандлари бўлган?
Опрос
  •   8 та
  •   10 та
  •   12 та
  •   Энди билиб оламан
4 голосов


Қайси пайғамбарни ерда қабри йўқ ?
Опрос
  •   Одам алайҳисаломни
  •   Нуҳ алайҳисаломни
  •   Идрис алайҳисаломни
  •   Энди билиб оламан
4 голосов


Пайғамбаримиз алайҳисалом қайси саҳобага "Абу Ҳафс" яъни "шернинг отаси" деган лақабни берганлар?
Опрос
  •   Али ибн Абу Толиб розиялллоҳу анҳу
  •   Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу
  •   Абдуллоҳ ибн Масъуд розиялллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
4 голосов


Ким Аллоҳнинг қадарига рози бўлса, Аллоҳ уни Ўзининг гўзал тақдири билан рози қилади.

@Haniyf_uz


Намозда нечта фарз бор?
Опрос
  •   4 та
  •   8 та
  •   12 та
  •   Энди билиб оламан
4 голосов


Қуръони каримнинг ўн тўққизинчи сураси нима деб номланади?
Опрос
  •   Нисо сураси
  •   Марям сураси
  •   Тоҳо сураси
  •   Энди билиб оламан
3 голосов


#Эслатма
#Намоз_вақтлари

Олтикўл жоме масжиди намоз вақтлари

“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)

Сана: 16.05.2025


@haniyf_uz


ЖАННАТДА ҚАРИЯЛАР....?!

Ҳасан розияллоҳу анҳумо айтади: “Кекса бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига келиб: “Ё Расулаллоҳ! Мени жаннатга киришимни сўраб Аллоҳ таолога дуо қилсангиз!”, деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй онажон! Кексалар жаннатга кирмайди”, деб жавоб бердилар. Буни эшитган аёл йиғлай-йиғлай ортига қайтди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоби киромларга шундай дедилар: “Онахонга сўзимни етказингларки, жаннатга кирувчилар кекса ёшда бўлмайдилар. Балки улар ёш ва навқирон ҳолатда бўладилар” (Шамойили Муҳаммадия).

“Солиҳлар ҳаётидан сара ҳикоялар”

@Haniyf_uz


ҚАЛБ ГУНОҲЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ҳасад (шуҳҳ) бахилликдан келиб чиққандир. Бахил ўз қўлидаги нарсани бошқадан қизғанади. Шаҳиҳ эса Аллоҳнинг неъматини Аллоҳнинг бандаларидан қизғанади. Ваҳоланки, у неъматлар унинг эмас, Аллоҳнинг хазиналаридадир. Демак, шаҳиҳнинг хасислиги каттароқдир. Ҳасадчи Аллоҳ Ўз бандаларидан бирига Ўз хазиналаридан неъмат беришини ўзига оғир олувчи одамдир. Бу неъмат илм, мол, одамлар муҳаббати, ёки бирор насиба бўлиши мумкин. Ҳатто у ўша неъматнинг ўша бандадан кетишини хоҳлайди. Бундан унга бирор фойда бўлмаса ҳам шундай қилади. Бу чиркинликнинг чўққисидир. Шунинг учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Олов ўтинни егани каби ҳасад савобларни ейди”, деганлар (Ибн Можа ривояти). Ҳасадчи раҳм қилинмайдиган азобланувчидир. У дунёда доимий азобдадир. Чунки дунё Аллоҳ илм, мол, обрў каби неъматлар берган унинг танишлари, тенгдошларидан холи бўлмайди. Шу сабабли ҳасадчи ўлимига қадар дунёда доимий азобда бўлади. Охират азоби эса қаттиқроқ ва каттароқдир. Балки банда бошқа мусулмонларга ҳам ўзи учун яхши кўрган нарсани яхши кўрмагунча иймон ҳақиқатига етишмайди. Балки у мусулмонлар билан фаровонликда ҳам, қийинчиликда ҳам баробар бўлиши керак. Мусулмонлар бир-бирини ушлаб турадиган бир бино кабидирлар. Худди бир тана каби. Агар ундан бир аъзо оғриса, қолган аъзолар ҳам оғрийди. Агар буни қалбингда топмасанг, сен фиқҳдаги кам учрайдиган ҳолатларни, низоларни ўрганишингдан кўра, ҳалокатдан қутулишни ўрганишинг муҳимроқдир.

«Бидоятул Ҳидоя» китобидан.

@Haniyf_uz


Пайғамбаримиз пайғамбар бўлганидан кейин Макка шаҳрида қанча турганлар?
Опрос
  •   10 йил
  •   13 йил
  •   15 йил
  •   Энди билиб оламан
5 голосов


Зам-зам суви қайси онамиз туфайли пайдо бўлган?
Опрос
  •   Сора онамиз
  •   Хадижа онамиз
  •   Ҳожар онамиз
  •   Энди билиб оламан
5 голосов


Қабристонга борганда тобутни ерга қўймасдан олдин ўтирса бўладими?
Опрос
  •   Бўлади
  •   Бўлмайди
  •   Макруҳ бўлади
  •   Энди билиб оламан
5 голосов


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар:
«Насиҳатчилари йўқ қавмда яхшилик йўқдир. Насиҳатни яхши кўрмайдиган қавмда ҳам яхшилик бўлмас».

@Haniyf_uz


Намозни ташида нечта фарз бор?
Опрос
  •   4 та
  •   6 та
  •   8 та
  •   Энди билиб оламан
2 голосов


Имом Бухорий нечанчи милодий йилда вафот  этган?
Опрос
  •   850 йил
  •   860 йил
  •   870 йил
  •   Энди билиб оламан
1 голосов


Аҳли сунна вал жамоа йўналишида нечта ақийдавий йўналиш бор?
Опрос
  •   2 та
  •   4 та
  •   6 та
  •   Энди билиб оламан
1 голосов




МЎМИНЛАРНИНГ СИФАТЛАРИ

“Албатта Парвардигорларидан қўрқиб, хавфда турувчилар, Парвардигорларининг оятларига имон келтирганлар, Парвардигорига ширк келтирмайдиганлар, шунингдек, садақаларини (қиёматда) Парвардигорга қайтувчи эканларидан диллари қўрқиб турган ҳолда берадиган кишилар, айнан ўшалар яхшиликларни қилишга шошурлар ва унда ўзиб кетувчидирлар. Биз ҳеч бир жон (эгаси)ни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз. Бизнинг даргоҳимизда фақат ҳақни сўзлайдиган битик бор-дир. Уларга ноҳақлик қилинмас”
(Мўминун, 57–62).

Бу оятларда мўминларнинг баъзи сифатлари баён этилган. Бундай сифатга эга мўминлар савобли амалларни кўп бажаришса-да, Аллоҳ таоло азобидан қўрқиб, янада кўпроқ солиҳ амаллар қилишади. Ибн Касир айтади: “Оятда сифатлари келган мўминлар имонда собитқадам, эҳсон ва солиҳ амаллар қилишади, Aллоҳ азобидан қўрқишади, амалларининг қабул бўлмаслигидан xаво-тирда бўлишади”.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Мўмин киши ҳам яxши ишларни қилади, ҳам xавотирда бўлади. Кофир эса ҳам ёмон ишларни қилиб яна бeғам, бeпарво юради”.

Ҳазрат Oйша розияллоҳу анҳо онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Эй Аллоҳнинг расули, бу оятда зикр қилинганлар ўғирлик, зино қилганлари, ароқ ичганлари учун Аллоҳдан қўрққан бандаларми”, деб сўраганларида, у зот алайҳиссалом: “Эй Сиддиқнинг қизи, йўқ, улар намоз ўқийдиган, рўза тутадиган, садақалар бeрадиган, лeкин Aллоҳ таоло азобидан қўрқиб, хавотирда турадиган бандалардир”, дeдилар (Имом Аҳмад ривояти).

Ривоятларда улуғ инсонлардан бирлари замондошларига: “Биз шундай улуғларни кўрганмизки, уларнинг савобли амалларимиз қабул бўлармикин, дeб қўрқишлари бизларнинг қилган гуноҳларимиз оқибатидан қўрқишимиздан кўра кучлироқ эди”, дейилади.

Aллоҳ таоло азобидан қўрқув, мустаҳкам имон, ҳар ишни Aллоҳ розилиги учун бажариш сифатларига эга бўлган ҳолда яна огоҳликни бўшаштирмаслик мўминларга xос фазилатдир. Ушбу мақом ва мартаба сиддиқлар эришадиган энг юқори даражадир.

Аллоҳ таоло ҳеч бир банданинг зиммасига тоқатидан ортиқ нарсани юкламайди. Ҳар бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам банданинг номаи амалида битилади ва унга яраша мукофот ё жазо берилади.

“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.

@Haniyf_uz


Иймондаги етти фарзнинг учинчиси қайси?
Опрос
  •   Фаришталарга иймон келтириш
  •   Муқаддас Китобларга иймон келтириш
  •   Қиёмат кунига иймон келтириш
  •   Энди билиб оламан
1 голосов

Показано 20 последних публикаций.