"Фаластин: агар ўлишим лозим бўлса..." асари биз таржима қилган энг муҳим китоблардан бири. Китоб чоп этилиб, жамият мулкига айланар экан, унга бошқалар сингари узоқдан назар солар эканман ушбу асар нафақат Фаластин инсони муқоваматини балки Ҳақ ва ботил муқоваматини кўрсатишига гувоҳ бўламан.
Катта дунёдаги оддий инсонининг ҳаёт мазмунини ташкил этадиган "қадриятлар" бор бу - оила, фарзандлар камоли, уй-иморат, машина, ижтимоий мақом, мансаб кабилар. Фаластинда юқорида санаб ўтилганлар бирма бир тортиб олинади ва бу тортиб олиш учун ҳеч ким жавоб бермайди. Оиланг бор эди - ракета келиб тушди, у энди йўқ. Сен оиласизликда маъно борми дейсан - ва Маъно топасан. Фарзандинг бор эди уни ҳибсга олишди (625 йилга...) ва уни кўриш имконияти йўқ - Сен фарзандсизликда маъно борми дейсан - ва Маъно топасан. Уйинг, мол мулкинг... бор эди, бомба келиб тушди ёки тортиб олишди ва у энди йўқ. Сен мол мулкинг йўқ экан, бу дунёда маъно борми дейсан - ва Маъно топасан. Сенинг битта мақоминг бор "террорист" ва бутун дунё сенинг ҳаётинга бефарқ, сен ушбу "мақом" шароитида ҳам - Маъно топа олишинг керак.
Юқорида санаб ўтилган Маънолар ўзининг ҳусусиятига кўра СОФдир, чунки у ўлим деб аталмиш умум қучувчи мутлақ ҳақиқат билан бирга келади. Сен ўзингдан "айро" тушиши мумкин эмас деб ўйлаган нарсаларинг ўзингдан айрилар экан ва бу айрилиқдан кейин ҳам Маъно топаётган экансан, демак ўлим билан шартланган Маъно ҳақиқийдир, софдир. Сен айнан шу нуқтадан қўзғала бошлаганингда ҳаётинг мазмун касб қила бошлашини кўрсан.
@Hamid_Sodiq