Европа лигасининг 1/8 финал ўйинида Элдор Шомуродов заҳирадан майдонга тушиб, сўнгги дақиқаларда "Рома"нинг ғалаба голини киритди.
⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️
ЭЛДОР ШОМУРОДОВ
Оламга танилдинг голларинг билан,
Ўнгидан келтириб тушу рўёни.
Чаққон оёқларинг босади илдам,
Лол қолдириб ҳатто бутун Дунёни.
Элдор Шомуродов, сен ўзбек фахри,
Ўзинг не ўғлонлар орзуси, бахти!
Осиёдан кейин Европа томон,
Таърифинг куйлагай бахт-хумо қуши.
Майдонга чиқишинг кутади ҳар он,
Интизор мухлислар айрилиб ҳуши.
Элдор Шомуродов, сен ўзбек фахри,
Қонингда бор ота-боболар шаҳди!
"Рома" майдонида илк ўйиндаёқ,
"Бетис" дарвозасин айладинг ишғол.
Термулган нигоҳлар этиб кўнглин чоқ,
Севинч кўз ёшлари ёмғирдир, ишон.
Элдор Шомуродов, сен ўзбек фахри,
Юрагингда жасур ўғлонлар аҳди!
Футбол қиролидек афсона бўлгин,
Ҳар он номинг бўлсин тилларда достон.
Не юртлар ичида ягона бўлгин,
Ўзбек довруғини танитгин жаҳон!
Элдор Шомуродов, сен ўзбек фахри,
Халқим умидисан, орзуси, бахти!
ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи
@HASANvaZUHRA
⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️ ⚽️
ЭЛДОР ШОМУРОДОВ
Оламга танилдинг голларинг билан,
Ўнгидан келтириб тушу рўёни.
Чаққон оёқларинг босади илдам,
Лол қолдириб ҳатто бутун Дунёни.
Элдор Шомуродов, сен ўзбек фахри,
Ўзинг не ўғлонлар орзуси, бахти!
Осиёдан кейин Европа томон,
Таърифинг куйлагай бахт-хумо қуши.
Майдонга чиқишинг кутади ҳар он,
Интизор мухлислар айрилиб ҳуши.
Элдор Шомуродов, сен ўзбек фахри,
Қонингда бор ота-боболар шаҳди!
"Рома" майдонида илк ўйиндаёқ,
"Бетис" дарвозасин айладинг ишғол.
Термулган нигоҳлар этиб кўнглин чоқ,
Севинч кўз ёшлари ёмғирдир, ишон.
Элдор Шомуродов, сен ўзбек фахри,
Юрагингда жасур ўғлонлар аҳди!
Футбол қиролидек афсона бўлгин,
Ҳар он номинг бўлсин тилларда достон.
Не юртлар ичида ягона бўлгин,
Ўзбек довруғини танитгин жаҳон!
Элдор Шомуродов, сен ўзбек фахри,
Халқим умидисан, орзуси, бахти!
ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи
@HASANvaZUHRA