☘️HASAN va ZUHRA - RUHIYAT va SHEʼRIYAT☘️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
   8 fevral kuni Namangan telekanalida jonli efirda namoyish etilgan "Menga soʻz bering...!" tok-shousida "Kiberjinoyat va uni oldini olish masalalari" mavzusida oʻtkazilgan davra suhbatidan videolavhalar...

❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️

IBRAT...

   Ikki aka-uka bor edi. Akasi sahiy, hurmatli va boy, ukasi esa jinoyat olamiga kirib ketgan inson bo'lgan ekan. Sud oldidan jurnalistlar jinoyatchi ukaga savol berishdi:
- Qanday qilib jinoyat yo'liga kirib qoldingiz?
- Meni bolaligim og‘ir o‘tgan. Otam ichardi, onamni va meni kaltaklardi. Yana kim bo'lishim mumkin edi?!...

   Keyin jurnalistlar akani savolga tutishdi:
- Siz shuncha yutuqlarga qanday qilib erishdingiz?
- Mening bolaligim og‘ir o‘tgan. Otam ichardi, onamni va meni kaltaklardi. Yana kim bo'lishim mumkin edi...?!

@HASANvaZUHRA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир баҳор бўлганди...
У олис 18 ёшимда эди...


Ҳеч ортингизга қайрилиб қараганмисиз?
Сезганмисиз - бу дунёда ҳамма нарса омонат эканлигини...
Худди кўздаги ёш сингари... Ёшлик, гўзаллик, мансаб, севги ва ёнингиздаги қадрли инсон... 
Биздан кейин нима қолади? Менимча, яхши ном ва яхши амал...


❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️

Беозор ёшлик йилларидан комолотнинг вазмин йўлларига отланар экансиз  — ҳамма нарсани, ёшликка хос ҳамма фазилатларни ўзингиз билан ола кетинг, йўлда қолдирманг: кейин уни қайтиб топа олмайсиз!

Н. Гогол
ь

@HASANvaZUHRA


ОШИҚ ЎЛДИМ

(Навоий ғазалига мухаммас)

Боғ аро кезгай насим, чункий гўзал гулзор эмиш,
Гул десам бир ғунчани, ул пари дилдор эмиш.
Кўйида оввора бўлган во ажаб, бисёр эмиш,
Ошиқ ўлдум, билмадим, ёр ўзгаларга ёр эмиш,
Оллоҳ-Оллоҳ, ишқ аро бундоқ балолар бор эмиш.

Оразин кўрсам яна ошиқ дилим осудадур,
Қанча юз бора уринмай барчаси беҳудадур.
Сўзларига маҳлиё ким, сўзламак орзудадур,
Қаддиға эл майли бўлғондин кўнгул озурдадур,
Ул алифдин зорларнинг ҳосили озор эмиш.

Лол бўлиб ҳайронадир ҳусни жамолин кўрса ким,
Ёндирур дунёни лов-лов, оҳу фарёд урсаким,
Ўлтирур афтодаҳол, бир бора ҳолин сўрса ким,
Элга новак урди, мен ўлдум, эрур бу турфаким,
Жоним эткан реш эл бағриға кирган хор эмиш.

Кўзларимни йўлларига зора тикдим, англадим,
Кўксима ишқ тиғила мардона чиқдим, англадим,
Неажабким минг жафо, минг бора чекдим, англадим,
Риштаким муҳлик ярам оғзиға тиктим, англадим,
Ким, кафан жинси қурўгидин совурғон тор емиш.

Фурқатидин ҳасратим қаддин кўтарди қоядек,
Туғдирур ғам ортидин ғамларни ҳажри доядек,
Томчилар ер юзларига томдилар маржонадек,
Кўйи деворидин оғриқ танға тушкон соядек,
Сели ғамдин эмди соя ўрниға девор емиш.

Дилга оташ солган ул қошу қароғидин анинг,
Эй, сабо келгил олиб хушбўй дудоғидин анинг,
Кўнглима тошди охир дарду фироқидин анинг,
Жонға тахвиф айладим тиғи ҳалокидин анинг,
Билмадим, бу ишдин ул ўлгунча миннатдор емиш,

Зуҳрахон, асло юракни эзма нодонлиғ била,
Ким етибдур даҳр дилдорига шодонлиғ била,
Ишқида девона бўлгил майли гирёнлиғ била,
Эй Навоий, хўбларни кўрма осонлиғ била,
Ким, бировким солди кўз, узмак кўнгил душвор эмиш.

ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи

@HASANvaZUHRA


Ҳазрат Навоий

✍ ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи

🎤 БОБУРЖОН ВА ОЗОДАХОН

@HASANvaZUHRA


....... ҲАЗРАТ НАВОИЙ ......

Неча замон ошса ҳамки, ўлмагай ҳазрат Навоий.
Назм боғин яшнатиб ул сўлмагай ҳазрат Навоий.

Андалиблар куйлагайлар, бул чаманда турфа хилким,
Гул чаманзор  хуш навосиз бўлмагай, ҳазрат Навоий.

Қанча ёнсин, қанча куйсин, кўйида жон девонавор,
Кўнгли зор ишқ бодасига тўлмагай ҳазрат Навоий.

Не қалам аҳли ичинда порлагай юлдуз мисоли,
Шеърият самосида ҳеч сўнмагай ҳазрат Навоий.

Доимо жонин фидойи айлади халқи учун, лек
Тожу тахт, арконила чин кулмагай ҳазрат Навоий.

Зуҳрахон, сен ҳам анингдек байт битолсанг зора бир бор,
Неча замон ошса ҳамки, ўлмагай ҳазрат Навоий.

ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи

@HASANvaZUHRA


Мени, мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглим писанд этмас...

Алишер Навоий


❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️

Инсоннинг бефаҳм айтган бир жуфт сўзи суҳбатдоши кўнглини қанчалар совутиши мумкин...

   Ҳеч бандасини гўзал аҳлоқ этгувчи забонидан, яхши амалларга бошловчи фаҳм-фаросатидан айирмасин...

  
@HASANvaZUHRA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Девони фоний”дан ҳикматлар

-  Дунё отлиғ нозу ишва қилувчи кампирга қара: Рустам каби паҳлавонларни мағлуб этган не ажойиб кампир экан-а?!

-  Охир-оқибат ўлим умр дарахтининг шохини синдиради. Шундай экан, тақво қўлининг кучи билан нафсни синдирган яхшидир.

-  Юксакка кўтарилганларнинг бир куни пастлаши ҳақ экан, сен пастда юравер, чунки тупроқда ётган кишининг йиқилиши мумкин эмас.

-  Фалак денгизидан умр кемасига юз зарба етади.
-  Маънога йўл топмоқчи бўлсанг суратдан кўз юм, чунки маънони билган киши суратдан фориғ бўлди.

Алишер Навоий


@HASANvaZUHRA


Ҳазрат Навоий ҳикматлари

Одоб ҳақида

-  Яхши одамдан ёмонлар ҳам ёмонлик кутмас, яхши одам ёмонлардан
ҳам яхшиликни аямас.
  Яхшилик қила олмасанг, ёмонлик ҳам қилма. Яхшилик қилишни билмасанг, яхшиларга қўшил; яхшилик атрофида айлана олмасанг, яхшилар атрофида айлан. 

-  Адаб бўлмаса, олтиннинг жарангидан нима фойда? Кишининг адаби унинг бойлигидан яхшироқдир.
-  Киши учун тож зийнат бўла олмайди, унга зийнат одоби ва ҳаёсидур.

-  Одобсиз кишилар юқори мартабали бўла олмайдилар. Муаззам фалак бу тоифанинг даражасини паст қилиб қўяди.


@HASANvaZUHRA


НАВОИЙ

Адабият мулкида султон, ҳазрати Навоий,
Олти асрким элда достон, ҳазрати Навоий

Беш ёшида ёд олди гўзал "Мантиқ ут- тайр"ни,
Қадам қўйди бадийят томон ҳазрати Навоий

Сўзларга чирой баҳш этдиким,  мисоли гулистон.
Дилларда қилди барпо бўстон, ҳазрати Навоий

"Ҳазойин ул маоний" бўлди бир шодаи гавҳар,
Битди тенгсиз маънавий девон, ҳазрати Навоий

Ҳалқ ғамида яша, дер доим, илму урфонида,
Илм маърифат бобида ҳоқон, ҳазрати Навоий

"Ҳамса"сида жам бешта достон, ҳар бирида ҳикмат,
Фарҳоду Мажнундек ишқи уммон, ҳазрати Навоий

Авому фуқороға чунон кўргузиб меҳр,
Эзгу ишга куч берган инсон, ҳазрати Навоий

Сарой ичра вазири аъзам, хизмат қилди элга,
Ҳалқи учун бериб, мудом жон, ҳазрати Навоий

Умрининг сўнг чоғида ёзди "Маҳбуб ул-қулуб" ни, 
Суюклиси ҳануздир пинҳон, ҳазрати Навоий

Ўз тилида фасоҳат исбот этди қалам ила,
Достонлар битди туркий забон, ҳазрати Навоий

Мир Алишер васфини қилмоқ бўлурсан Зуҳрахон,
Мухтасар қил, борлиғи достон, ҳазрати Навоий!

ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи

@HASANvaZUHRA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​Таслим бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келади – бу энг осони. Аммо барча мағлубиятингни қабул қилганда ўз йўлингда давом этиш – мана бу ҳақиқий матонат.

Крис Бредфорд

❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️

МОТИВАЦИЯ

Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.

Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.

Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.

Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтиҳонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару, гап-сўзларга парво қилманг!

@HASANvaZUHRA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаёт шунақа бешавқат. Бир қоқилиб кетсанг, ҳеч ким қутқариб қолмайди. Шунинг учун ўзингни ўзинг қутқариб қолишга одатлан!

@HASANvaZUHRA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаммаси ўз вақти-соати билан...

❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️

Ҳаммасининг ўз вақти-соати бор.
Вайрон қилиш вақти ва бунёд қилиш вақти.
Гапириш вақти ва жим туриш вақти...

Рей Бредбери


@HASANvaZUHRA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мотивацион фильм

"БАХТ ИЗЛАБ"

❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️

Қийин бир даврга кирганингда ва ҳар нарса сенга қаршидек кўринганида, бир дақиқа ҳам бардош беролмайдиган ҳолга тушганингда, асло таслим бўлма! Чунки ана ўша нуқта йўналишнинг ўзгарадиган ўрни ва замонидир.

Мавлоно Жалолиддин Румий

@HASANvaZUHRA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир дайди ит адашиб, кўзгулар хонасига кириб қолди. Бу хонанинг ҳамма жойи кўзгудан иборат эди. Ит хонанинг ўртасига келиб, кўзгуларда ўз аксларини кўриб, ҳайратдан қотиб қолди. Унга ҳамма жойдан бир гала итлар қараб турар эди.

Ит уларга қарата ҳура бошлади, улар ҳам бунга жавоб қайтаришди. У янада баланроқ ҳура бошлади, улар ҳам янада баландроқ ҳура бошлашди....

Эртаси куни тонгда итни жонсиз ҳолатда топишибди. Бу итга ҳеч ким зарар етказгани йўқ эди. Ит ўз акси билан бўлган жангда ҳалок бўлганди.

Хулоса шуки, бу дунё ҳам катта бир кўзгу. Атрофимизда содир бўлаётган жараёнлар бизнинг тасаввурларимизнинг айни аксидир. Шундай экан, бу дунёга яхшилик кўзи билан боқайлик!

@HASANvaZUHRA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сен бу дунёга беҳудага ва тасодифан келмагансан, ўзингни оламга намоён этиш учун келгансан.

   Ўзингни англаш билан табиат ва бутун олам билан ҳамнафас яшай бошлайсан, одамлар “бахт” деб атайдиган неъматга эриша оласан.

   Ўзингдан нуқсон ахтаришни бас қилишинг билан, ўзингни айблашдан тўхташинг билан, ўзингга ачинишдан воз кечишинг билан сен асл табиатингни намоён қилишга қувват топа оласан (худди фаришталарга ўхшаш болалар каби) ҳамда ўз ҳаётингда ва ҳаётингдан ниманидир яратишга интилиш, куч ва истак сезасан. Нима яратишингнинг аҳамияти йўқ, лекин сен яратувчига айланасан. Яъни, сени яратилишдан кўзланган мақсадни амалга ошира бошлайсан...


@HASANvaZUHRA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар доим сиз "ҳаммаси тугади" деганингизда, сизни янги йӯл кутиб турган бӯлади.

"Барча эшиклар ёпилди", деганингизда эса, асосий эшик очиқ турган бӯлади.

Сиз одатланиб қолган ҳаётингиз, фикрларингиз, ҳаракатларингиз, ӯрганиб қолган муҳитингиз, одамларингиздан зерикишни бошладингизми...

Келишмовчилик, тушунмовчилик, тортишувлардан чарчадингизми...

Атрофингизда сизга қарши чиқувчи, сиз билан курашадиган инсонлар кӯпаймоқдами...

Яна аллакимлар ҳаётингиздан чиқиб кетишга тайёр турибдими...

Сизни табриклаймиз.

Сиз янги йӯл бошидасиз.

Сиз "ҳеч нарса  аввалгидек бӯлмайди, энди" деяпсизми...

Лекин сизга шуни ишонч билан айта оламизки, аввалгиданда яхшироқ бӯлади.

Ишонинг!


@HASANvaZUHRA


Синглим Зуҳрахоннинг "Топилмас" номли шеърига Абдураҳмон Неъматов томонларидан ижро этилган қўшиқ.

❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️

ТОПИЛМАС

Дардима чин малҳами дармон топилмас,
Жонима жон бўлгали Луқмон топилмас.

Кеча-кундуз ғам чекиб тортсам жафолар,
Онажонимдек бирор гирён топилмас.

Ишқ аро юз минг балоларни кўрибон,
Бу оламда мен каби сарсон топилмас.

Тим қаро қалбим сира бир дам ёришмас,
Қувнатиб дил ёзгали хандон топилмас.

Кўзларимни яйратолса эрди олам,
Бу фанода Жаннатул Ризвон топилмас.

Суҳбатига мафтун айлар қайда бора,
Мен дили нозикка хос султон топилмас.

Англагилким Зуҳрахон, бу заҳматингга
Ёлғиз Оллоҳдин бўлак дармон топилмас.

ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи

@HASANvaZUHRA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баъзан бошни кўтаришга ва атрофга назар солишга ҳам имкон йўқ.
Мен кимман?..
Қаердан келдим?..
Нима учун келдим?..
Ўзи нима қилишим керак?..
Қаерга кетяпман?...
Тангри дунёни шунчалик серташвиш қилиб яратганки, инсон улардан ортиб ўзини ва дунёни англашга на вақт топа олади ва на имкон... 


@HASANvaZUHRA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳамма сени қулади деб ўйласин, лекин сен натижа билан қайтиб кел...

❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️

Ҳар бир инсоннинг қалбида катта орзулар яшайди. Баъзан бу орзулар бизга узоқ ва эришиб бўлмасдек туюлади. Аммо унутманг, ҳар бир катта ютуқ кичик бир қадамдан бошланади.

Ҳаётда қийинчиликлар ва тўсиқлар бўлиши табиий. Лекин уларга қарши туриш орқали сиз ўзингизни янада кучлироқ қила оласиз. Қийинчиликлар — бу муваффақиятга элтувчи йўлнинг бир қисми. Ҳар сафар қадам ташлаганингизда, ўзингизни орзуларингизга бир қадам яқинлаштиряпсиз.

Ўзингизга ишонинг, сабрли бўлинг ва меҳнат қилинг. Сизда керакли куч ва имконият бор. Ўзингизни ҳеч қачон шубҳа остига қўйманг, чунки ҳақиқий муваффақият шунга ишонганларга келади.

Бугун кичик бўлса ҳам, бирор қадам ташланг. Ўзгариш ҳозир бошланади!

Шундай экан, ҳар куни ўз орзуларингизга қараб ҳаракат қилинг. Сиз муваффақиятга, албатта, эришасиз!


@HASANvaZUHRA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ушбу дўкон Данияда жойлашган бўлиб, эшигини фақат кулиб турган одамларгагина очар экан.😊

❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️ ❄️

БАХТ  КУЛИШДАН  БОШЛАНАДИ

Мия фаолияти бевосита танамиз билан боғлиқлигини биласиз-а? Бир бор кулдингизми, мияга «Сиз бахтлисиз!» деган хабар боради. Натижада организм турли хил эндорфинларни ишлаб чиқара бошлайди ва ўз-ўзидан кайфиятингиз кўтарилади. Бу ҳақиқат 1980 йилда аниқланиб, илмий тасдиғини топган.

Кулги  билан  атрофдагиларга қувонч улашиш  мумкин...

Кулгу — юқумли. Сиз кулсангиз, ўз-ўзидан ён-атрофингиз қувончга, яхши кайфиятга тўлади. Табассум учун сабаб шарт эмас...

Кунни табассум билан бошланг,
каналимиз аъзоларга хайрли кун тилаймиз!

@HASANvaZUHRA

Показано 20 последних публикаций.