Рамазонга тайёргарлик.....
1. Ўша сизлар билган тайёргарлик - уйингизни тартибга келтиринг ва тозаланг.
2. Намоз либосларингиз ва жойнамозингизни ювиб, тозалаб, хушбўйлаб қўйинг.
3. Хонангизда кичик ибодат бурчаги тайёрланг. Уйингиз қанчалик кичик ёки тор бўлишидан қатьий назар, сиз буни амалга оширишингиз мумкин.
4. Ушбу бурчакка намоз либосларингиз, жойнамоз ва Қурьони Каримни, дуо китобларини жойлаштиринг ва уни ибодат ва дуолар учун ишлатинг. Бу жой Қиёмат куни сиз учун гувоҳ бўлади.
5. Жамғарма қутиси олинг, унга "Рамазон Хайрия Қутиси" деб ёзинг ва ҳар куни озгина маблағ қўйинг. Бу хайрия лойиҳаси учун ишлатилади, масалан, етим болалар учун ҳайит кийимлари сотиб олиш ёки муҳтожларга ифторлик тарқатиш.
6. Ажойиб ғоя: ҳар куни ифторингизни бир камбағал, мискин, муҳтож, қариндош, қўшни оила билан баҳам кўринг. Фақат овқат миқдорини бироз оширсангиз етади ва уларга чиройли қадоқланган ҳолатда етказиб беринг.
7. Ўзингиз севган ва қалбингизга яқин бир сурани танланг ва уни ёд олишга ният қилинг. Бу муборак ойда катта савоб топасиз.
8. Кўп истиғфор айтинг ва унутманг жуда кўп муаммолар истиғфор билан ҳал бўлган.
9. Ҳар куни уч кишини (ака-ука, опа-сингил ёки дўстларингиз) дуо қилинг. Ҳар куни уларни номма-ном эслаб дуо қилинг. Ой охирига бориб натижасини кўрасиз. Фаришталар: "Сенга ҳам шундай бўлсин" дейдилар
10. Ҳар ҳафта Ҳаж ва Умра ажрини олинг. Ҳа! Ҳафтада бир ёки бир неча кунни танлаб, бомдод намозини ўқиб, жойнамозда ўтириб, дуо, зикр ва Қурьон тиловати билан банд бўлинг. Қуёш чиққандан кейин икки ракат намоз ўқинг. Бу сизга тўлиқ Ҳаж ва Умра савобини олиб келади.
11. Қурьонни кўп ўқинг. Рамазон давомида уни уч мартта тугатишга ният қилинг. Агар етиб бормасангиз ҳам, ният учун савоб оласиз. Ҳар бир ҳарф учун ўнта савоб бор бошқа китоб йўқ —Рамазонда бу янада зиёда бўлади!
12. Ҳар куни оз миқдорда пул жамғаринг ва ҳар ўн кунда уни бир муҳтож оилага эҳсон қилинг. Ҳар куни кичик хайрия қилиш —бу катта барака келтиради.
13. Шахсий ибодат жадвалингизни тузинг ва уни фақат Аллоҳ билан ўртангиздаги сир сифатида сақланг.
Кунларингиз хайру барокатларга, савобли амалларга, шодликларга тўла бўлсин.
@General_Meditsina