Фильтр публикаций


«ИШИМ ҚЎЛИНГИЗДА»
Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ бир аёлга уйланмоқчи бўлиб унга никоҳ мажлисида шундай деди:
– Мен ёмон хулқли, дақиқ мулоҳазали, қаттиққўл, ғазаби тез чиқиб, секин қайтадиган кишиман.
Аёл шундай деди:
– Сизни ёмон хулққа муҳтож қиладиган аёл сиз айтганлардан ҳам ёмондир.
Зайнул Обидин:
– Каъбанинг Роббига қасамки, сенга уйланганим бўлсин, – деди.
Улар йигирма йил турмуш кечиришди. Бирор бир кўнгилсизлик содир бўлмади. Бир-бирларидан фақат яхшилик кўришди.
Кунларнинг бирида ораларида хилоф пайдо бўлиб Зайнул Обидин унга: «Ишинг ўз қўлингда!» – деб юборди (яъни бу – «хоҳласанг, кетишинг мумкин. Талоғинг ўз қўлингда» дегани эди). Шунда хотини деди:
– Ўнлаб йиллар ишим сизнинг қўлингизда бўлди. Уни чиройли муҳофаза қилдингиз. Энди мен уни зое қилиб қўймасимдан бурун яна сизга қайтараман.
Шунда Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ деди:
– Аллоҳга қасамки, сен менга Аллоҳ берган неъматларнинг энг буюгисан!

Ғиёсиддин Юсуф


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни мўътадил равишда зийнатланиб, лозим топилган жойларда, яъни эрлари учун уйларида атир-упалар билан хушбўйланиб юришга тарғиб қилганлар. Аммо, шу билан бирга, зебу зийнат орқасидан қувиб, ҳаддан ошишдан, шариатга хилоф иш қилишдан қаттиқ қайтарганлар.
Ана шундай ман қилинган ишлар қаторига аёл кишининг сочига бошқа сочни улаш ва улатиш, ясама хол қўйиш ва қўйдириш, қошни ингичка қилиб териш ва тердириш, тишларининг орасини сунъий равишда очиш ва очтириш, юзининг рангини бутунлай ўзгартириш учун турли воситалар билан ювиш ва ювдириш каби амаллар ҳам киради.
Мўмина-муслима аёллар бу ишларни қилишлари ҳам, бошқаларга бажартиришлари ҳам мутлақо мумкин эмас.

Кифоя 3-жуз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ибратли қисса!


Eng yaxshisi!


Репост из: Husayn Buxoriy
#tanlov

🥳 «Arbaʼin Navaviyya» tanlovini kutib oling!

Ustozimiz Husayn Buxoriy tomonlaridan sharh qilingan Imom Navaviyning «Arbaʼin» kitobidan katta tanlov eʼlon qilamiz!

✅ Tanlov @hasanhusayn sahifasida boʻlib oʻtgan «Shamoilul-Muhammadiyya» tanlovidan andoza olgan holda davom etadi.

Tanlovda qatnashish uchun yosh va jins chegaralanmagan.

Tanlovimizning ilk soni 28-yanvar yakshanba kuni boʻlib oʻtadi. Bu bosqichda «Arbaʼin» darslarining 1, 2, 3, 4-suhbatlari vazifa qilib beriladi. ☝️

Har bosqichdagi gʻoliblarga hamkorimiz @qamarbooks tomonidan kitoblar yetkazib beriladi. 😊

«Arbaʼin»
darslarining barcha suhbatlarini @husaynbuxoriybot va YouTubedagi ushbu havolada tinglashingiz mumkin.

Alloh taolo boshlayotgan tanlovimizni barchamiz uchun manfaatli qilsin! 🤲

💰 Hamkorlik uchun: 9860 6004 3041 6054 (Abduxamidova Laziza nomida. Anorbank, Humo card)

➡️ Eʼlonni yaqinlaringizga ulashing!

@husayn_buxoriy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Муҳаммад Собит қори




#фойдали

❗️ Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

— “Тенге банк”нинг Тенге24 иловаси орқали — 10 млн сўмгача;
— Humans иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Хазна иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Ҳамкорбанк”нинг Ҳамкор Мобиле иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Асакабанк”нинг Асакабанк иловасида — 4 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Давр Мобиле иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Маврид иловаси — 3 млн сўмгача;
— Пайнет иловаси — 3 млн сўмгача.


#Ҳадис

ҚАЛБ СОБИТЛИГИНИ СЎРАШ ДУОСИ

ما رويناه في كتاب ابن السني، عن أم سلمة رضي الله عنها قالت: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا انصرف من صلاة المغرب يدخل فيصلي ركعتين، ثم يقول فيما يدعو: "يا مقلب القلوب ثبت قلوبنا على دينك

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозидан фориғ бўлсалар, уйларига кириб, икки ракъат намоз ўқир, сўнгра:

يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّتْ قُلُوبَنَا عَلَى دِينِكَ

«Йа муқоллибал қулуби, саббит қулубана ъала дийник», деб дуо қилардилар.

(Маъноси: Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимизни динингда собит қил.)

Ибн Сунний ривоятлари.

©️КУНЛИК ҲАДИС


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда, (эрта тонгда) оч кетиб, (кеч бўлганда) тўқ қайтадиган қушлардек ризқланган бўлар эдингиз”, дедилар» .

Яна Умар розияллоҳу анҳудан нақл қилинишича, у зот Мадинада бекорчи юрган бир тўдадан: «Сизлар кимсизлар?» – деб сўрайдилар. Улар: «Биз мутаваккиллармиз (таваккул қилганлармиз)», деб жавоб берадилар. Шунда у зот: “Йўқ, сизлар мутаваккил эмас, мутааккил (тайёрини егувчи)сизлар. Сизлар ёлғончисизлар. Уруғини ерга сочиб, кейин таваккул қилганга «мутаваккил» дейилади», дейдилар. Шундай экан, ризқ баракотли бўлиши учун дастлаб ҳалол меҳнат қилиш, сўнг Аллоҳ таолога суяниш, таваккул қилиш лозим бўлади.

Таваккул борасидаги мана бу қимматли тавсияни эса доим ёдингизда тутинг. Ҳотим ал-Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Аллоҳга таваккал қилишда ишимни тўртта хислатга бино қилдим:
1. Ризқимни мендан бошқа ҳеч ким ея олмаслигини билгач, нафсим хотиржам бўлди.
2. Менинг амалимни ўзимдан бошқа ҳеч ким қилмаслигини билдим-у, амалимга машғул бўлдим.
3. Ўлимим тўсатдан келишини билиб, у томон шошилмоқдаман.
4. Қаерда бўлсам ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг назаридан қочиб қутула олмаслигимни билгач, У зотдан ҳаё қилувчи бўлдим».


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мушукларни ёқтирасизми?


#duo

Dars qilishdan oldin aytish mumkin bo'lgan duo:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

Allohumma inniy as`aluka ʼilman naafiʼan va rizqon toyyiban va ʼamalan mutaqobbalan

Maʼnosi: Allohim, Sendan foydali ilm, pokiza rizq, qabul boʻladigan amal soʻrayman!

©️ Hubbuna


#Ҳадис

МОДОМИКИ ЎШАНИ ҚИЛМАС ЭКАН

عَن أَبِي هُرَيْرَةَ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ
«إنّ اللَّهَ تَجاوَزَ لي عن أُمَّتِي ما وَسْوَسَتْ بِهِ صُدُورُها ما لم تَعْمَلْ أوْ تَتَكَلَّمْ»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ умматимдан қалблари васваса қилган нарсаларни ўтиб юборди. Модомики ўшани қилмас экан ёки сўзламас экан».


Ўтган иш эсланмайди!


Ибрат

Оталаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризқга қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб ухлар ва ўз вақтида бомдод намозига турар эдилар. Шунда жисмлари дам олиб, асаблари жойида бўлар эди.

Бугун эса кеч 11:00 да овқатланамиз, тунги 1-2 да ухлаймиз ва 9:00 да уйғонамиз...

Аллоҳнинг кўрсатган йўлини ўзгартирдик. Расулуллоҳ ﷺ "ЭРТА ётиб ЭРТА туринглар" деган хадисларига амал қилмай қўйдик. Натижада Аллоҳ бизни саломатлигимизни беморликка, роҳатланишимиз ўрнини чарчоққа алмаштириб қўйди.

Шайх Шаъровий.


Репост из: Hasanxon, Husaynxon Yahyo Abdulmajid
#maʼlumot

🕋 Umra yoʻllanmasi sohibasi — Maftuna Ergasheva Umra ibodatini ado qilmoqdalar

Xabaringiz bor, «Shamoilul-Muhammadiyya» onlayn tanlovining mutlaq gʻolibasiga Umra uchun yoʻllanma topshirilgan edi.

🤩 Ayni dam gʻolibamiz — Maftuna Ergasheva oilaviy ulugʻ ibodatni ado qilmoqdalar.

Alloh taolo barchamizga Oʻzining baytini, Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning muborak ravzalarini ziyorat qilishni nasib qilsin! 🤲

@hasanhusayn


"... Албатта, сиздан олдин ўтганлар саволларининг кўплиги ва анбиёларига ихтилоф қилганлари туфайли ҳалок бўлишган. Қачон сизга бир ишни амр қилсам, уни қудратингиз етганича қилинглар. Қачон сизни бир нарсадан қайтарсам, уни тарк қилинглар".


Репост из: Hasanxon, Husaynxon Yahyo Abdulmajid
#maqola

«Foydali sarmoya boʻldi, ey Suhayb!»

Ustoz bir necha marotaba, qayta-qayta aytardilar: «Biz eshitib ketaveramiz. Avvalgilar eshitganiga amal qilishgan. Shuning uchun ular buyuk boʻlishgan. Bizning xatoimiz eshitib qoʻyaveramiz. Bunaqada ilm yuqmaydi».

«Shamoilul-Muhammadiyya»
tanlovi endi boshlangan paytlar edi. Bunday yoʻnalishdagi ilk loyihamiz, tajribamiz yoʻq. Ishchi guruh bilan maslahat qilib, oʻzimiz bilganimizcha, aqlimiz yetganicha tanlov shartlarini eʼlon qildik.

Unga koʻra tanlov har oy oʻtkazib kelinadi. Har oyda gʻolib boʻlgan 3 ta oʻrin egalariga ball va hadyalar berib boriladi. Hadya kitob boʻladi. Lekin uni har oy olib berish uchun mablagʻimiz yoʻq. Shuning uchun hamkorlik qilishni xohlaganlar uchun karta ochamiz. Istaganlar shu kartaga pul oʻtkazishadi.

Tanlov bir yil davomida oʻtkazib kelinadi. Har safargi bosqichda ishchi guruh yigʻilib, javoblarni tekshirishadi. Shu zaylda gʻoliblar aniqlanib, hadyalari yetkaziladi.

Tanlovning 2-3 ta bosqichi oʻtgan kunlar edi. Yaʼni tanlov boshlangandan keyin 2-3 oy oʻtgan. Bir kuni sahifamizning murojaat uchun ochilgan botiga bir ayol tanlovning gʻoliblar sonini 10 taga yetkazishimizni soʻrab yozib qoldilar. Tabiiyki rad javobini berdik. Chunki 10 taga yetkazsak, ularga berilishi kerak boʻlgan hadyalar yana 7 taga koʻpayadi. Bu esa moddiy tomondan qiyinroq, yana 7 ta odamga pul toʻlab, kitob olish kerak. Toʻgʻri, kartaga yigʻilayotgan pul ancha koʻpayib qolgan edi. Lekin bu pulni mutlaq gʻolibga berishni qasd qilgan hadyamiz uchun ishlatishga olib qoʻygan edik.

👉 Davomi: https://telegra.ph/Foydali-sarmoya-bo%CA%BBldi-ey-Suhayb-10-06

@hasanhusayn


Хижолатли ожизлик

Бугун Яқин Шарқда бўлаётган воқеалардан кейин кулишга ҳам уяляпмиз. Ширин таомларни истеъмол қилиш кўнгилга ҳам сиғмаяпти. Шунча нотинчликлар бўлаётган, мазлумларнинг инграётган чинқириқ овозлари бутун дунёни ларзага солиб турган бир пайтда бемалол ухлашга ҳам хижолат бўляпмиз. Ожизлигимиздан ҳатто тирик юрганимизга ҳам уялиб кетяпмиз...

©️ Басма Анвар

@islomuz


#сиёсат

Сиёсатга бефарқ мусулмонларни, мусулмонларга бефарқ сиёсатчилар бошқаради.

©️ Нажмиддин Эрбакан

Показано 20 последних публикаций.

86

подписчиков
Статистика канала