Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалам туғулган сана
Миср расадхонасининг собиқ мудири, фалакиёт олими Маҳмуд Фалакий Пошо 1858 йили француз тилида ёзган бир рисоласида Расули акрамнинг туғилган йиллари ҳақида янги илмий маълумотлар берган эди. Маҳмуд Фалакий бу рисоласида шундай дейди: - «Бухорийнинг маълумот беришича, ҳижратнинг ўнинчи санаси ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кичик ўғиллари Иброҳим ўлган ва ўша куни қуёш тутилган эди. У пайтда Расули акрам 63 ёшда бўлганлар. Ўнинчи ҳижрий йилда содир бўлган бу қуёш тутилиши ҳодисаси милоднинг 632 йили январь ойининг 7-кунига тўғри келяпти. Ана шу сана асосида Расули акрамнинг қамарий ҳисоб бўйича олтмиш уч йиллик ҳаётлари орқага қараб ҳисобланадиган бўлса, туғилган йиллари 571 йилнинг 13 апрели — рабиъул аввалнинг 1-куни бўлади».
«Олий тарих» китобида бундай дейилади: - «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида, якшанба куни кечаси, бир ривоятда рабиъул аввалнинг 12-кечаси дунёга ташриф буюрдилар».
@FotihaUz