Вилоят прокурорининг ўринбосари О.Тошматов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи Марғилон шаҳар, Ёзёвон ва Фарғона туманларида ўрганилди.
Асосий эътибор, оилаларни ушбу тоифадан чиқариш, уларнинг даромадини ошириш, бандлигини таъминлашга қаратилиб, бу
борада “Сайҳунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари бўйича иш ўринлари яратилиши ўрганилди.
Жумладан, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича жойлардаги Штаблар фаолияти билан танишилиб, ишларни “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида ташкил қилиш аҳволи муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, камбағал оилалар хонадонларига борилиб, оилаларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, камбағал оилаларга бириктирилган масъул раҳбарларга ҳар бир камбағал оилани эҳтиёжмандликдан чиқариш бўйича манзилли кўрсатмалар берилди.
Вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi