Farg‘ona viloyat prokuraturasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i
👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Вилоят прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимларнинг касб-малака маҳоратини ошириш бўйича ўқув ва амалий машғулотлар режасига асосан туман ва шаҳар прокурорларининг ёрдамчилари ҳамда иш ўрганувчилари иштирокида ижтимоий соҳанинг асосий йўналишларида прокурор назоратини ташкил этиш ҳамда Бош прокуратура раҳбариятининг алоҳида топшириқлари ижросини сифатли таъминлаш мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

Дастлаб ҳар бир ҳудуд прокуратуралари иш юритувидаги текшириш ва долзарб топшириқлар ижроси бирма-бир муҳокама қилинди.

Ўқув машғулоти давомида ходимлар ва иш ўрганувчиларга назорат тадбирларини ташкил этиш усуллари, вақтни тўғри тақсимлаш бўйича ва бошқа зарурий кўрсатмалар берилди.
    
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Давлатимиз Раҳбарининг жорий йилнинг 14 февраль кунида берилган топшириқларига асосан ҳамда “Прокуратура органларида маънавий - маърифий ишларни ташкил этиш” Концепцияси доирасида Фарғона вилояти прокурори ўринбосари О.Тошматов ва вилоят прокуратурасининг фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази раиси А.Назаровлар томонидан вилоят прокуратураси тизимида хизмат фаолиятини олиб бораётган 65 нафар ёш мутахассислар, МИБда фаолият юритувчи 35 нафар ва ИЖҚК Департаментида ишловчи 10 нафар ҳамда Ҳарбий ва Транспорт прокуратурасида ишловчи 2 нафар ёш ходимлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда вилоят прокуратурасининг тегишли тармоқ раҳбарлари, фахрийлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармасининг ва Ёшлар иттифоқининг раҳбарияти ва ходимлари қатнашди.

Тадбир иштирокчиларига ўтган даврда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида қилинган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, фахрий ходимлар ўзининг бой ҳаётий ва касбий тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёш ходимларга ўз вазифаларини виждонан бажаришлари, ходимларнинг касб одоби, ўз касбий вазифасини лозим даражада ва сидқидилдан бажариши қонун устуворлигининг таъминланишига, адолат тантанасига ҳамда мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Ёш мутахассислар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича тадбирлар доимий ташкил этиб борилади.
    
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Репост из: Bosh prokuratura
Бугун, Бош прокуратурада прокуратура органларининг 3 500 нафардан зиёд ёш ходимлари билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда, Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев, Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев, Ёшлар ишлари агенлиги директори ўринбосари А.Мўминов, Бош прокуратура ва Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари, прокуратура фахрийлари, вазирлик ва идораларнинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этди.

Тадбир Давлат мадҳиясини жамоавий жўр бўлиб куйлашдан бошланди.

Тадбир иштирокчиларига ўтган йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида қилинган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирда Бош прокуратура ва Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида тасдиқланган режага мувофиқ ўтказилган “Хорижий тил билимдони” марафонининг 11 нафар ғолибларига мукофот ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Тадбир доирасида "Уч авлод учрашуви" ташкил этилиб, прокуратура фахрийлари томонидан ёш ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган янги экспозиция билан танишишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura

Показано 8 последних публикаций.